Get Mystery Box with random crypto!

Қорақалпоғистон инфратузилмаси янада ривожлантирилади Презид | Вазият 24 — Ўзбекистон хабарлари

Қорақалпоғистон инфратузилмаси янада ривожлантирилади

Президент бу бўйича масъулларга топшириқ берди

Қорақалпоғистон инфратузилмаси янада такомиллаштирилиб, уни тез суръатларда ривожланишига чора-тадбирлар кўрилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев айтиб ўтди.

Мавжуд муаммолардан келиб чиқиб, Президент мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларига:

“Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг Тўрткўл, Беруний ва Элликқалъа туманларидан ўтган қисмини реконструкция қилишга 160 миллион доллар жалб этиш;

таъмирталаб бўлган 1 минг 500 километр сув тармоқлари, 150 дан зиёд қудуқ, насос ва сув станцияларини таъмирлаш;

Нукус шаҳри, Тахиатош ва Хўжайли туманлари марказларида оқова сув тармоқларини қуриш;

128 та трансформатор, 7,5 мингта симёғоч устунларини алмаштириш;

Қорақалпоғистоннинг ҳар бир шаҳри ва туманида Ички йўлларни таъмирлаш участкалари ташкил этиш, уларга етарли штат, зарур маблағ ва техникалар ажратиш;

икки ой муддатда Қорақалпоғистонда халқаро ва ички автомобиль йўлларини ривожлантириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқишга топшириқ берди.

Вазият24