Get Mystery Box with random crypto!

Vakillik

Telegram kanalining logotibi vakillikuz — Vakillik V
Telegram kanalining logotibi vakillikuz — Vakillik
Kanal manzili: @vakillikuz
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 76
Kanalning ta’rifi

O'ZBEKISTON MUSULMONLARI IDORASI TOSHKENT SHAHAR VAKILLIGI
Vakillik.uz web sahifasining telegramdagi rasmiy kanali
Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot
O'MI savollar uchun:
Tel: (78)150-33-44
Murojaat uchun:
@vakillikuz_savollarbot

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 8

2023-01-16 17:40:12
Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

1444 ҳ.й ЖУМОДУЛ СОНИЙ
17 ЯНВАР -2022 м.й
СЕШАНБА куни тақвими
Т О Ш К Е Н Т

Тонг - 06:22
Қуёш - 07:46
Туш - 12:38
Аср - 15:39
Шом - 17:22
Хуфтон - 18:43

«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
http://t.me/Vakillikuz
1.6K views14:40
Ochish/sharhlash
2023-01-16 15:40:14 ҚАЛИН ПУЛИ МАҲР ЎРНИГА ЎТАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бизда қалин пули берилади, шу маҳрми ё қизга ҳам нимадир бериш керакми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Урфимизда қалин пулини қизнинг ота-онаси олади. Маҳр эса, қизнинг ўзига берилиши керак. Шу жиҳатдан қалин пули маҳр саналмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

  Улашинг | @VAKILLIKUZ
2.1K views12:40
Ochish/sharhlash
2023-01-16 14:30:46 ЖАННАТ АҲЛИНИНГ БУ ДУНЁДАГИ СИФАТЛАРИ

Ибн Ваҳб Ибн Зайддан ривоят қилади: "Аллоҳ таоло жаннат аҳлини бу дунёда қўрқувчи, маҳзун, кўп йиғлайдиган, мушфиқ, шунинг оқибатида охиратда неъматланган ва шод
бўладилар, деб васф этган. Аллоҳ таолонинг шундай сўзи бор:
"Ҳақиқатан, бизлар илгари (ҳаёти дунёда) аҳли оиламиз орасида (бўлган
чоғимизда охиратда Аллоҳнинг азобига дучор бўлишдан) қўрқар эдик"
(Ват-тур, 26).

Дўзах аҳлини эса, бу дунёда хурсандчилик ва шодлик билан сифатлаган:
"Дарвоқеъ, у (ҳаёти дунёдалик пайтида) аҳли оиласида (ўз куфру исёни билан) шоду хуррам эди. Албатта, у ўзининг ҳеч қачон (Парвардигори ҳузурига)
қайтмаслигига ишонар эди" (Иншиқоқ, 13-14).
Жаннат аҳлининг бу дунёдаги васфига юқоридаги хабар кифоя қилади.

"Жаннат васфи" китобидан.
Улашинг | @VAKILLIKUZ
2.5K views11:30
Ochish/sharhlash
2023-01-16 13:03:39
#ВИДЕО

РИЗҚИМИЗДАН ХОТИРЖАММИЗ

Абдуқаҳҳор домла Юнусов,
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | facebook | Youtube

Улашинг | @VAKILLIKUZ
913 viewsedited  10:03
Ochish/sharhlash
2023-01-16 09:11:02
АЖОЙИБ ТАЪРИФЛАР
1. Закот – сени тозалаш ва кучингни кўпайтириш учун ўтказиладиган нозик жарроҳлик амалиётидир.

2. Уйланиш – борлиқдаги энг катта масъулият. Унинг ҳар бир тафсилоти учун ё савоб оласан ёки жазоланасан.

3. Судхўрлик – Аллоҳ таолога қарши расмий уруш эълон қилиш.

4. Барака – Аллоҳнинг махфий қўшинларидан бири.

5. Садақа – хатоларни ўчирувчи.

6. Масжид – Аллоҳнинг ўз аҳбоблари ила учрашиши учун ердаги уйи.

anbaa: Abdulqodir_Polvonov
Улашинг | @VAKILLIKUZ
1.9K viewsedited  06:11
Ochish/sharhlash
2023-01-16 07:39:56 ДОНИШМАНДНИНГ ЎГИТИ

Донишмандлардан бири ўз дўстларига шундай насиҳат қилди:

Жахл ўтини чидам, бардош суви билан ўчиринг;

Қаҳру ғазаб тиканларини сабр-тўзим ўти билан ёндиринг;

Сийнангиз ҳасад дуди билан хиралашмасин;

Кўнглингиз лавҳида адоват нақшлари ўрин олмасин;

Жон оғритар воқеалар юз берганда телба-девоналардек ҳаракат қилишдан, бошингизга қаттиқ мусибат тушганда умидсизлик гирдобидан сакланинг.

Ҳар ишингиз ўз андозасидан ташқари чиқмасин, ҳисобли иш тутинг;

Ҳаражатингиз даромадингиз чегарасидан ошмасин;

Чиқимингиз киримингизга қараб булсин.


Одамга сабр гар кўрингай заҳар,
Чидам ниҳояти жонга бўлгай шакар.

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз II" китобидан.
  Улашинг | @VAKILLIKUZ
1.9K views04:39
Ochish/sharhlash
2023-01-16 05:01:49


Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан хайрли, файзли, манфаатли ва баракалироқ бўлсин азизлар!



Каналга уланиш
  Улашинг | @VAKILLIKUZ
2.8K views02:01
Ochish/sharhlash
2023-01-15 17:40:12
Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

1444 ҳ.й ЖУМОДУЛ СОНИЙ
16 ЯНВАР -2022 м.й
ДУШАНБА куни тақвими
Т О Ш К Е Н Т

Тонг - 06:23
Қуёш - 07:46
Туш - 12:37
Аср - 15:38
Шом - 17:21
Хуфтон - 18:42

«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
http://t.me/Vakillikuz
1.2K views14:40
Ochish/sharhlash
2023-01-15 15:34:13 Ажал яқинлашмоқда!

– Машғулот кўплигидан охири кўринмаяпти.
– Нафс кейин бажарарман, деб муҳлат қўйишдан тўхтамаяпти.
– Эртага тавба қиларман.....
– Эртадан намозни ўз вақтида мукаммал ўқишни бошлайман.
– Эртадан суннат (нафл) намозларни ўқишни бошлайман.
– Эртадан Қуръон вазифамни давом эттираман.
– Эртага....эртага...., деб айтиб турганида тўсатдан ажал келиб, жонини олиб кетади. Шунда у:
"Токи улардан бирига ўлим келган чоғда: «Эй Роббим, мени (ҳаётга) қайтаргин. Шоядки тарк қилган нарсамда солиҳ амал қилсам», дер. Йўқ! Албатта, бу (қуруқ) сўз бўлиб, у айтгувчи, холос. Уларнинг ортида қайта тириладиган кунларигача тўсиқ бордир", деб қолур".
(Мўъминун сураси, 99-100 оятлар).
Эртанг учун бугунданоқ амал қилиб қол, чунки ажал қачон келишини билмайсанку?!

Каналга уланиш
  Улашинг | @VAKILLIKUZ
2.1K views12:34
Ochish/sharhlash
2023-01-15 10:44:02 ИМТИҲОНЛАРНИ АЛДОВ ЙЎЛИ БИЛАН ТОПШИРИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Университетда ўқийман. Сессия имтиҳонлари яқинлашгани сари курсдошлар ичида мени имтиҳон саволларимни ишлаб бер, топшириқларимни бажариб бер дейдиганлар кўпаяди. Йўқ десак ёрдам сўраганимда ёрдам бермадинг деб хафа бўлиб ҳам қўйишади. Шундай пайтларда қандай йўл тутиш керак?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай ишлар алдов, илмга, бутун бошли халқга хиёнат ва гуноҳ ҳисобланади. Алдов орқали топилган мол ҳалол эмас. Чунки ишнинг эгаси бошқа, бажарган бошқа. Бир соҳада ўқиб, ана шу соҳани битирган талабага шу соҳанинг мутахассиси деган диплом берилади ва унга ўз соҳаси бўйича бирор иш топширилади. Имтиҳонларни алдов йўли билан топшириб диплом олган талаба, соҳасининг мутахассиси бўлмагани учун унга топширилган соҳани орқага тортади, жамиятга, инсонларга фойдадан кўра зарар етказади.

Сиз ҳақиқатда курсдошларингизни имтихондан муваффақиятли ўтиб олиш ғамини қилаётган бўлсангиз, имтиҳонларгача уларга ёрдам беринг, тушинмаётган мавзуларини тушинтиринг, уларни ҳам етук мутахассис бўлиб чиқишида ўз ёрдамингизни аяманг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

  Улашинг | @VAKILLIKUZ
2.3K views07:44
Ochish/sharhlash