Get Mystery Box with random crypto!

ДОНИШМАНДНИНГ ЎГИТИ Донишмандлардан бири ўз дўстларига шунда | Vakillik

ДОНИШМАНДНИНГ ЎГИТИ

Донишмандлардан бири ўз дўстларига шундай насиҳат қилди:

Жахл ўтини чидам, бардош суви билан ўчиринг;

Қаҳру ғазаб тиканларини сабр-тўзим ўти билан ёндиринг;

Сийнангиз ҳасад дуди билан хиралашмасин;

Кўнглингиз лавҳида адоват нақшлари ўрин олмасин;

Жон оғритар воқеалар юз берганда телба-девоналардек ҳаракат қилишдан, бошингизга қаттиқ мусибат тушганда умидсизлик гирдобидан сакланинг.

Ҳар ишингиз ўз андозасидан ташқари чиқмасин, ҳисобли иш тутинг;

Ҳаражатингиз даромадингиз чегарасидан ошмасин;

Чиқимингиз киримингизга қараб булсин.


Одамга сабр гар кўрингай заҳар,
Чидам ниҳояти жонга бўлгай шакар.

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз II" китобидан.
  Улашинг | @VAKILLIKUZ