Get Mystery Box with random crypto!

Vakillik

Telegram kanalining logotibi vakillikuz — Vakillik V
Telegram kanalining logotibi vakillikuz — Vakillik
Kanal manzili: @vakillikuz
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 76
Kanalning ta’rifi

O'ZBEKISTON MUSULMONLARI IDORASI TOSHKENT SHAHAR VAKILLIGI
Vakillik.uz web sahifasining telegramdagi rasmiy kanali
Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot
O'MI savollar uchun:
Tel: (78)150-33-44
Murojaat uchun:
@vakillikuz_savollarbot

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2023-02-06 09:54:10
Аллоҳга етишиш афзал

Абду Роббиҳ ибн Солиҳдан ривоят қилинади: «Мак- ҳул оғир касалликка чалиниб, ўлим тўшагида ётганида бир неча киши уни кўргани келишди. «Эй Абу Абдуллоҳ, Аллоҳга учрашдан кўнглингиз хотиржамми?» дейишди. Шунда Макҳул: «Ёмонлигидан сақланиб бўлмайдиган инсонлар билан қолгандан кўра афвидан умид қилинадиган Аллоҳга етишиш яхшироқ», деди».

"Солиҳлар гулшани" китобидан
Улашинг | @VAKILLIKUZ
2.0K views06:54
Ochish/sharhlash
2023-02-06 07:00:03 "АЛЛОҲ ВА ФАЛОНЧИ", ДЕМАСЛИК

Ибн Журайждан ривоят қилинади:
"Муғийсдан эшитдимки, унинг айтишича, Ибн Умар ундан мавлоси ҳақида сўраганда у:
"Аллоҳ ва фалончи", дебди.
Шунда Ибн Умар:
"Ундай дема! Аллоҳ билан бирга бирор кишини (шерик) қўйма! "Аввало Аллоҳ, қолаверса, фалончи", деб айт!" дебди".

#Шарҳ: Аллоҳ таолога, эътиқодга диний таълимотларга тегишли сўз ва гапларни эътиборсизлик қилиб, бузиб гапириш ҳам катта офатдир. Бундан куфр, ширк ва гуноҳ бўладиган гаплар айтилиб қолиши бор.
Ушбу ҳадиси шарифда ўша нозик маънога эътибор бериш зарурлиги таъқидланяпти.
Агар киши "Аллоҳ ва фалончи" деса, Аллоҳ таолога фалончини тенглаштириб қўйган бўлади. Бу эса мутлақо мумкин эмас.
Аммо "Аввало Аллоҳ", деса, ҳамма нарса ўз жойида, ўз мақомида бўлади.
Шунинг учун бу каби гапларни гапираётган шахс эътиборли бўлиши лозим.

"Одоблар хазинаси" китобидан.
  Улашинг | @VAKILLIKUZ
2.2K views04:00
Ochish/sharhlash
2023-02-06 04:01:45
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!


Бахтли инсонлар орасида биз хам яна бир тонгни қарши олдик!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан хайрли, файзли, манфаатли ва баракалироқ бўлсин, азизлар!

Аллоҳ розилигига етишишликни барчамизга насиб айласин.

•┈┈┈┈••┈┈┈┈•
  Улашинг | @VAKILLIKUZ
5.1K views01:01
Ochish/sharhlash
2023-02-05 17:46:01
Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

1444 ҳ.й РАЖАБ 15 КУН
6 ФЕВРАЛЬ -2023 м.й
ДУШАНБА куни тақвими
Т О Ш К Е Н Т

Тонг - 06:09
Қуёш - 07:29
Пешин - 12:42
Аср - 16:03
Шом - 17:47
Хуфтон - 19:05

«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
http://t.me/Vakillikuz
3.0K viewsedited  14:46
Ochish/sharhlash
2023-02-05 14:12:25 Бир ҳаким шундай дейди:
- Дўстинг берган маслаҳат туфайли иш тутсангу, бироқ натижа ёмон бўлиб чиқса, сен дўстингни маломат қилма, унга: “Сен айтгандек қиламан деб, ишим чаппасидан кетди, нега ҳам сенга маслаҳат солдим-а!” - демагин. Чунки яна иш юзасидан унга маслаҳат солсанг, маслаҳати тўғри бўлса-да, оқибати ёмон бўлишидан қўрқиб сенга айтмайди.
"Фавокиҳ ул-жуласо".
  Улашинг | @VAKILLIKUZ
2.8K viewsedited  11:12
Ochish/sharhlash
2023-02-05 03:53:38
• АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ХАЙРЛИ ТОНГ! •

• • ЯНГИ ТОНГ МУБОРАК! • •

° ° Аллоҳнинг саломи
° ° Пайғамбар ﷺнинг
° ° дуолари
° ° Қуръоннинг нури
° ° Куннинг баракаси сиз
° ° билан бўлсин!
° °Энг яхши одам тили қаттиқ, қўли очиқ кишидир.
° °Энг ёмон одам жағи очиқ, қўли қаттиқ кишидир.
° °Қанчадан-қанча тилини тийган камгаплар бор.
° °Қанчадан-қанча қўли очиқ сахийлар бор.
° °Тилингиз маҳкам, қўлингиз очиқ бўлсин.


•┈┈┈┈••┈┈┈┈•
  Улашинг | @VAKILLIKUZ
2.4K views00:53
Ochish/sharhlash
2023-02-04 17:44:01
Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

1444 ҳ.й РАЖАБ 14 КУН
5 ФЕВРАЛЬ -2023 м.й
ЯКШАНБА куни тақвими
Т О Ш К Е Н Т

Тонг - 06:10
Қуёш - 07:31
Пешин - 12:42
Аср - 16:02
Шом - 17:45
Хуфтон - 19:04

«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
http://t.me/Vakillikuz
777 views14:44
Ochish/sharhlash
2023-02-04 15:46:22 Таҳорат қилиш одоблари

Бизда таҳорат деб ўрганиб қолинган маълум ва машҳур амал араб тилида "вузуъ" дейилади. "Вузуъ" сўзи луғатда "гўзаллик" ва "ялтираш" деган маъноларни билдиради. Шариатда эса Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш нияти билан баъзи аъзоларни ювиш "вузуъ" деб айтилади.
Таҳорат энг аввало, Аллоҳ таоло томонидан амр қилинган ибодатдир. У мусулмон инсоннинг гуноҳлари мағфират қилинишига сабаб бўлади. Таҳорат поклик демакдир. У инсонни гўзал қилади, соғлом бўлишини таъминлайди ва яна бошқа кўплаб фойдалар келтиради.
Аллоҳ таоло мусулмонларни ҳар бир ибодатга таҳоратли ҳолда киришишга буюрган. Таҳоратсиз намоз қабул бўлмайди. Бир кунда беш вақт намоз ўқиш фарз бўлганидан кейин доимо таҳорат билан покланиб юрилса, ҳақиқий исломий одобга риоя қилинган бўлади.
Аллоҳ таоло Моида сурасида марҳамат қилади:
"Эй иймон келтирганлар! Намозга турсангиз, юзларингизни ва қўлларингизни чиғаноқлари ила, бошларингизга масҳ тортиб, оёқларингизни тўпиқлари ила ювинглар" (6-оят).
Ҳанафий мазҳаби уламолари таҳоратда тўртта фарз борлигини ушбу ояти каримадан олишган. Буни қуйидагилардан иборат:
1. Юзни ювиш.
2.Қўлларни чиғаноқлари билан қўшиб ювиш.
3.Бошга масҳ тортиш.
4.Оёқларни тўпиқлари билан қўшиб ювиш.
Уламоларимиз таҳорат борасида келган ҳамма ҳадис ва бошқа манбаларни ўрганган ҳолда ишлаб чиққан таҳорат одобларига, бу борадаги қоидаларга назар соладиган бўлсак, бу ҳақиқатни яна ҳам тўлароқ тушуниб етамиз.

Таҳорат одоблари қуйидагилар:

1. Қиблага қараб ўтириб таҳорат қилиш зарур. Таҳорат ибодат бўлгани учун, уни қиблага қараб қилиш керак бўлади.
2. Баланд жойда ўтириб таҳорат қилиш лозим. Ишлатилган сувлар бадан ёки кийимларга сачрамаслиги учун, шундай ва бундан бошқа қулайликларга эга бўлиш талаб этилади. Мисол учун, совуқ ўлкаларда офтобда таҳорат қилиш қулай бўлса, ўта иссиқ ўлкаларда офтобда таҳорат қилиш кўп ноқулайлик ва қийинчиликлар туғдиради. Шунинг учун таҳорат қиладиган жой ва шароитлар қулай қилиб олинса, яхши бўлади.
3. Таҳорат қилишда узри бўлмаса, бировнинг ёрдамидан фойдаланмаслик керак. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам аксар ҳолларда шундай қилганлар. Ибодатда мутавозелик, ҳамма нарсани ўзи бажариши афзал саналади.
4. Таҳорат пайтида гапирмаслик лозим. Балки Аллоҳнинг зикри ва дуо билан машғул бўлиш мақбулдир.
5. Узуги бор одамлар уни бир қимирлатиб, остига сув етказиши керак.
6. Оғзига ва бурнига ўнг қўл билан сув олиб, бурунни эса чап қўл билан тозалаб қоқиш зарур.
7. Шошилиб қолмаслик учун намоз вақти кирмасдан таҳорат қилишни бошлаш керак.
8. Сувни исроф қилмаслик талаб этилади.
9. Ишлатиш осон бўлиши учун таҳорат суви солинган идишни ўнг томонга қўйиб олинса, қулай бўлади.
10. Қалбдаги ният билан тилдаги гапни бирлаштириш.
11. Ҳар бир аъзони ювганда, "бисмиллаҳ"ни айтиб, дуо ўқиш.
12. Таҳорат қилиб бўлгандан кейин "калимаи шаҳодат"ни ва ривоятда келган дуони ўқиш.
13. Таҳорат қилиб бўлгач, икки ракъат намоз ўқиш.
Мусулмон инсон кундалик ҳаётида доимо баданининг маълум қисмлари пок ҳолда юриши учун таҳорат етарлидир. Исломда таҳоратнинг ўзи билан кифояланиб қолинмайди. Балки мусулмон инсонга бутун баданини пок тутиш учун Аллоҳ таоло ғуслни ҳам фарз қилган.

"Ижтимоий одоблар" китобидан.
  Улашинг | @VAKILLIKUZ
1.7K views12:46
Ochish/sharhlash
2023-02-04 04:33:02
#Хайрли_тонг

Aссалому алайкум.ва рахматуллоху ва барокотуху

Хайрли тонг янги кун муборак бўлсин!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
Кўнглингизни хотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.

Танангизни саломатлик,
Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин

•┈┈┈┈••┈┈┈┈•
Улашинг | @VAKILLIKUZ
4.0K views01:33
Ochish/sharhlash
2023-02-03 17:43:01
Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

1444 ҳ.й РАЖАБ 13 КУН
4 ФЕВРАЛЬ -2023 м.й
ШАНБА куни тақвими
Т О Ш К Е Н Т

Тонг - 06:11
Қуёш - 07:32
Пешин - 12:42
Аср - 16:01
Шом - 17:44
Хуфтон - 19:03

«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
http://t.me/Vakillikuz
2.3K viewsedited  14:43
Ochish/sharhlash