Get Mystery Box with random crypto!

ЖАННАТ АҲЛИНИНГ БУ ДУНЁДАГИ СИФАТЛАРИ Ибн Ваҳб Ибн Зайддан ри | Vakillik

ЖАННАТ АҲЛИНИНГ БУ ДУНЁДАГИ СИФАТЛАРИ

Ибн Ваҳб Ибн Зайддан ривоят қилади: "Аллоҳ таоло жаннат аҳлини бу дунёда қўрқувчи, маҳзун, кўп йиғлайдиган, мушфиқ, шунинг оқибатида охиратда неъматланган ва шод
бўладилар, деб васф этган. Аллоҳ таолонинг шундай сўзи бор:
"Ҳақиқатан, бизлар илгари (ҳаёти дунёда) аҳли оиламиз орасида (бўлган
чоғимизда охиратда Аллоҳнинг азобига дучор бўлишдан) қўрқар эдик"
(Ват-тур, 26).

Дўзах аҳлини эса, бу дунёда хурсандчилик ва шодлик билан сифатлаган:
"Дарвоқеъ, у (ҳаёти дунёдалик пайтида) аҳли оиласида (ўз куфру исёни билан) шоду хуррам эди. Албатта, у ўзининг ҳеч қачон (Парвардигори ҳузурига)
қайтмаслигига ишонар эди" (Иншиқоқ, 13-14).
Жаннат аҳлининг бу дунёдаги васфига юқоридаги хабар кифоя қилади.

"Жаннат васфи" китобидан.
Улашинг | @VAKILLIKUZ