Get Mystery Box with random crypto!

Vakillik

Telegram kanalining logotibi vakillikuz — Vakillik V
Telegram kanalining logotibi vakillikuz — Vakillik
Kanal manzili: @vakillikuz
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 76
Kanalning ta’rifi

O'ZBEKISTON MUSULMONLARI IDORASI TOSHKENT SHAHAR VAKILLIGI
Vakillik.uz web sahifasining telegramdagi rasmiy kanali
Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot
O'MI savollar uchun:
Tel: (78)150-33-44
Murojaat uchun:
@vakillikuz_savollarbot

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 11

2023-01-12 18:55:49
#ХАЙРЛИ_ТУН!

Зарра миқдорида яхшилик ҳам, зарра миқдорида ёмонлик ҳам ҳисобсиз қолмайдиган У кунда ёлғиз Раббимиз раҳматидан умидвормиз.

Кимдандир илм, насиҳат олишдан асло ор қилманг.
Унинг зоҳири эмас, ботини муҳим.

Дуоларимиздасиз, Қадрдон...

ХАЙРЛИ ТУН!


Улашинг | @VAKILLIKUZ
2.9K views15:55
Ochish/sharhlash
2023-01-12 17:40:07
Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

1444 ҳ.й ЖУМОДУЛ СОНИЙ
13 ЯНВАР -2022 м.й
ЖУМА куни тақвими
Т О Ш К Е Н Т

Тонг - 06:24
Қуёш - 07:47
Туш - 12:36
Аср - 15:35
Шом - 17:17
Хуфтон - 18:39

«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
http://t.me/Vakillikuz
2.8K views14:40
Ochish/sharhlash
2023-01-12 14:03:01
ТИРНОҚ ОЛИШ ТАҲОРАТНИ БУЗАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Таҳоратли вақтда тирноқ олиш таҳоратни бузадими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Таҳорати бор киши тирноқ олиши билан таҳорати бузилмайди. Чунки тирноқ олиш таҳоратни бузувчи амал эмас. Шунингдек, таҳорати бор киши соч-соқолини тартибга келтириб, қисқартириши ҳам таҳоратни бузмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Улашинг | @VAKILLIKUZ
1.8K views11:03
Ochish/sharhlash
2023-01-12 12:50:06 #Куёвга_мактуб

Инсофли бўлинг. Кучи етмайдиган ишларни хотинингиздан кутманг. Зарур бўлса, унга кўмаклашинг.
Изоҳ:
Аёл хизматкор эмас. Эркак аёл кишига хизматини қилдириш учун эмас, бир умрлик йўлдоши, дўсти бўлиши, яхши-ёмон кунларини бирга ўтказиш учун уйланади. Аёл даладаги, уйдаги ишларни қиладин ишчи сифатида уйланган киши оила ва турмуш тушунчаларини англаб етмаган бўлади. Табиийки, ҳаётнинг оғир дамларида аёл ҳам баъзи ишларни қилишга мажбур. У ҳам эри ҳам фарзандлари билан бирга ҳаёт кечиришга, унинг аччиқ синовларига дош беришга, ўрни келганда ишлашга мажбур бўлади.
Турли ўлкаларда, турли муҳитларда ҳаёт тарзи ва ҳаёт шартлари турлича бўлиши мумкин. Бир жойда ҳаёт шартлари қулай бўлса, бошқа жойда бунинг акси. Даромадга қараб эркакнинг ҳам, аёлнинг ҳам қиладиган ишлари ўзгариши мумкин. Бироқ инсоннинг кучи етмайдиган даражада бўлмаслиги керак. Эркак ҳаёт учун бор имконияти билан меҳнат қилиб, хотинининг ҳам ёрдамига мурожаат қилиши мумкин. Бироқ эркак уйда ёки чойхонада бамайлихотир ўтирса-ю, хотин оғир юклар кўтариб бозорма-бозор юрса ёки эрталабдан кечгача бошини кўтармай уй ишларини бажарса, бу инсофсизликдир. Инсон ўз хотинини қўятурайлик, ҳатто хизматкорига ҳам буни раво кўрмаслиги керак. Эркак вақти ва соғлиги тўғри келса, уй ишларида хотинига кўмаклашиши лозим. Бу уят саналмайди. Худди лозим бўлганида аёл оиласи учун пул топишда эрига кўмаклашгандек, эркак ҳам хотинига ёрдам берган бўлади. Аёл баъзи ишларни ёлғиз ўзи уддалай олмаслиги мумкин. Куч етмаганида хотинига, ҳеч бўлмаса, инсонийлик учун ёрдамлашиш керак. Эски пайтларга нисбатан аёлларнинг кўпроқ ҳақ-ҳуқуқларига эга бўлишса-да, ҳалиям баъзи жойларда эски урф-одатдаги итоатни бир-бирига аралаштириб юбормаслик керак. Хотиннинг эрига нисбатан вазифалари билан ҳақ-ҳуқуқлари ҳам мавжуд.

«Бахтли оила» китобидан
Улашинг | @VAKILLIKUZ
2.0K views09:50
Ochish/sharhlash
2023-01-12 11:31:43
#ВИДЕО

ИЛМ - ДИНИЙ ВА ДУНЁВИЙГА АЖРАТИЛМАЙДИ

Абдуқаҳҳор домла Юнусов
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | facebook | Youtube

Улашинг | @VAKILLIKUZ
2.1K views08:31
Ochish/sharhlash
2023-01-12 10:57:35 ОТА-ОНАСИ ТИРИКЛИГИДА ЖАННАТГА КИРА ОЛМАГАН ОДАМ ҲАҚИДА

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
" Бурни ерга ишқалсин, бурни ерга ишқалсин, бурни ерга ишқалсин", дедилар.
"Эй Аллоҳнинг Расули, кимнинг?" дейишди.
"Ота-онаси ёки улардан бири кексалигида улар билан бирга яшаб, дўзахга кирган кишининг", дедилар".

Шарҳ: Демак, ота-она улуғ ёшга кирганларида уларнинг хизматини қилиб, розилигини топиб қолса, жаннатга кирар экан, акс ҳолда дўзахга кирар экан. Икковлари бўлмаса, биттаси - ё ота, ё она бўлса ҳам, ана шу ҳолат бўлар экан.
Бу ҳадиси шариф ҳам ота-онанинг розилигини топиш қанчалик муҳим иш эканини таъкидламоқда. Банданинг жаннат ёки дўзахга киришга сабаб бўладиган амаллардан бири ота-онага бўладиган муносабат эканини кўрсатмоқда. Айниқса ота-она кексайганларида алоҳида эҳтиётлик билан уларга яхшилик қилиш пайида бўлиш зарурлигини билдирмоқда.
Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Тингловчининг эътиборини тортиш учун бир ишнинг оқибатини такрор-такрор айтиш мумкинлиги.
2. Олим ва раҳбар кишидан бирор масала оқибати ҳақидаги гапни эшитганда, бу оқибат ким учун эканини сўраш лозимлиги.
3. Ота-онаси бўла туриб, уларнинг розилигини топиб, жаннатга киришга сазовор бўлолмай қолган одам бахтсиз шахс экан.

"Одоблар хазинаси" китобидан.
  Улашинг | @VAKILLIKUZ
2.2K views07:57
Ochish/sharhlash
2023-01-12 08:41:21 АРЗИМАС НАРСАЛАР СИЗНИ СИНДИРМАСИН

Қанчадан-қанча кишилар жуда ҳам кичик, ҳатто эслашга арзимас ишлар сабабли ғам чекиб юради.
Мунофиқларга қаранг, уларнинг фаолиятлари қандай тушкун, шаштилари қанчалар ҳам паст бўлмаса. Қуйидагилар уларнинг сўзларидир: "Иссиқ ҳавода қўзғалмангиз!" (Тавба сураси, 81-оят), "Менга изн беринг, мени фитнага қўйманг" (Тавба сураси, 49-оят), "Улардан яна бир гуруҳи эса: "Уйларимиз очиқ-сочиқ", деб Пайғамбардан изн сўрадилар" (Аҳзоб сураси, 13-оят), "Бизга бирор офат етиб қолишидан қўрқамиз", деб улар томон интилаётганини кўрасиз" (Моида сураси, 52-оят).
"Аллоҳ ва Унинг пайғамбари бизларга фақат ёлғон ваъда қилган эканлар" (Аҳзоб сураси, 12-оят).
Эҳ, умидлари пучга чиққан кимсалар, эй бечораҳол инсонлар!
Уларнинг бор ғами қорин, идиш-товоқ, қават-қават уй ва қасрлар бўлиб, нигоҳларини ибрат осмонига қаратмайдилар, фазилатлар юлдузларига ҳеч назар солмайдилар. Уларнинг энг катта ғами ва илми улови, кийими ва зиёфатларидир.
Кўпларнинг азиз умри эртаю кеч хотинлари ёки фарзандлари ё яқинлари билан жанжал ёки ножўя сўзларини эшитиш ёки арзимас нарсалар устидаги мунозаралар билан кечади. Бу ҳол ўша кимсаларнинг мусибатларидир. Уларда интилса арзийдиган олий мақсад ҳам, вақтини сарфлашга арзирли буюк ишларга қизиқиш ҳам йўқ. "Агар идиш сувдан бўшаса, уни ҳаво тўлдиради", деб бежизга айтишмаган.
Шундай экан, сиз ҳам муҳим деб билган ва унинг учун ғам чекаётган ишларингиз борасида фикр юритинг: ҳақиқатда у ишингиз ғам чекишга арзийдими? Чунки сиз унга ақлингиз, вужудингиз, қонингиз, роҳатингиз ва вақтингизни сарф этмоқдасиз. Агар ғам чекаётган нарсангиз арзимас бўлса, демак, у савдода зарар, нархи жуда арзимас бўлган надоматдир. Руҳиятшунослар: "Ҳар бир нарса учун ақл доирасида чегарани тайин қил, Аллоҳ азза ва жалланинг "...Дарҳақиқат, Аллоҳ барча нарса учун миқдор - ўлчов қилиб қўйгандир", деган сўзига ишон. Ҳодисаларни ўз ҳажми, вазни ва миқдорича баҳола. Зулм ва ҳаддан ошишдан сақлан!" дейишади.
Хушфеъл саҳобаларнинг дарахт остидаги ғамлари байъатга вафо қилиш эди. Улар Аллоҳ розилигига эришдилар. Аммо улар ичида бир киши бўлиб, у туясининг дардида эди. Оқибатда байъатдан мосуво бўлди ва маҳрумлик жазосига мубтало бўлди.
Энди сиз ҳам арзимас ишлар билан шуғулланишни бас қилинг. Шунда ғам-ташвишларингиз ариб, бахтиёрлик ва шодонликни ҳис қиласиз.

"Ўкинма" китобидан.
Улашинг | @VAKILLIKUZ
2.2K viewsedited  05:41
Ochish/sharhlash
2023-01-12 05:51:52
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Ҳар тонгда "Бисмиллаҳ" бўлганда одат,
Ёр бўлар кун бўйи бахт-у, саодат.
Ўтаётган ҳар оннинг қадрига етиб,
Ҳаётни севиш ҳам, битта ибодат.

Бугунги кунингизни Аллоҳ таоло хайрли ва мазмунли қилсин!


@VAKILLIKUZ
4.5K views02:51
Ochish/sharhlash
2023-01-11 17:16:02
Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

1444 ҳ.й ЖУМОДУЛ СОНИЙ
12 ЯНВАР -2022 м.й
ПАЙШАНБА куни тақвими
Т О Ш К Е Н Т

Тонг - 06:24
Қуёш - 07:48
Туш - 12:36
Аср - 15:34
Шом - 17:16
Хуфтон - 18:38

«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
http://t.me/Vakillikuz
1.4K views14:16
Ochish/sharhlash
2023-01-11 15:18:37 ИЛИНЖ

Кунларнинг бирида икки дўст тижорат учун узоқ сафарга отланишибди. Биринчисининг ота-онаси ҳаёт бўлиб, иккинчиси етим экан. Биринчиси етим дўстига то манзилга етгунча савдо-сотиқ борасида роса ақл ўргатибди. Молни сотиб олишда ҳам, савдолашишда ҳам ўртоғига ақл ўргатаверибди-ўргатаверибди. Тоқати тоқ бўлган дўсти унга дебди: "Эй, биродар, биласанми-йўқми, менинг суягим мана шу савдода қотган. Боболарим катта савдогар ўтишган, падари бузрукворимиз савдо билан шуғулланиб, ҳалол пул топиб, бизларни вояга етказганлар. Онам ҳам шу касбга дахлдор эдилар. Шу боисдан доно маслаҳатларингга муҳтожлигим йўқ. Менинг сен билан эканлигим, фақат бир нарса учун. У ҳам бўлса, ота-онанг сени дуо қилишганида, зора ўша дуога мени ҳам қўшишса, деган илинжида ҳамроҳлик қиляпман, холос", дебди.

Қиссадан ҳисса: Ота-она дуоси ҳар вақт ва ҳар жойда ижобатдир.

"Фарзанднома" китобидан.
  Улашинг | @VAKILLIKUZ
1.8K views12:18
Ochish/sharhlash