2023-04-21 01:04:23
Қадрли Юртдошлар !
Сизларни Рамазон хайит байрами билан муборакбод этамиз.
Муқаддас бўлган ушбу байрам айёми халқимиз маънавий ҳаётида ўрни беқиёс. Ўзлигимизни англаш, аҳиллик, ўзаро меҳру оқибатни қарор топтириш, хайр-саховат, эзгуликни тараннум этувчи олийжаноб фазилатларни мужассам этган муқаддас байрам сифатида улуғланиб келинади.
Шу фурсатдан фойдаланиб, барчангизга узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ-саломатлик, бахт-саодат, куч-қувват, оилавий тинчлик-хотиржамлик, дастурхонингизга тўкин-сочинлик, ишларингизда зафарлар тилаб қоламиз. Юзингиздан табассум ҳеч қачон аримасин, омад доимий ҳамроҳингиз бўлсин, эзгу ниятлар Сизни абадий тарк этмасин. Юртимиз тинч, байрамларимиз бардавон бўлсин!
Ҳурмат билан,
O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши
2.1K views22:04