Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депута | O'zLiDeP Toshkent shahar Kengashi

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дурбек Ахмедов, депутат ёрдамчиси Мираббос Мансуров, ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аппарати бўлим мудири Отабек Собитов иштирокида Тошкент шаҳридаги MDIS in Tashkent институтида ёшлар билан учрашув ташкил этилди. Тадбирда сўзга чиқган депутат янгиланаётган Конституция лойиҳасининг ишлаб чиқилиши, киритилаётган ўзгартиришлар, янги нормалар аҳамиятига тўхталиб ўтди. Депутат томонидан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳияти тўғрисида учрашув иштирокчиларига инглиз тилида тўлиқ ва батафсил маълумотлар берилди. Учрашув сўнгида депутат учрашув иштирокчиларини халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган тарихий Қонунга бефарқ бўлмасдан, 30 апрелда бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақириб қолишди.