Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ташаббуси билан республ | O'zLiDeP Toshkent shahar Kengashi

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ташаббуси билан республика бўйлаб «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси мазмун-моҳияти ташвиқотига бағишланган очиқ осмон остида оммавий тадбирлар ўтказилмоқда. Ташвиқот тадбирларнинг навбатдагиси O'zLiDeP Мирзо Улуғбек туман Кенгаши томонидан Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги Марказий Эко боғида “Конституциявий ислоҳот – бугуннинг талаби, эртани кафолати!” шиори остида ташкил қилинди. Тадбирда O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Дилшод Шоумаров, O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Равшан Фазилов, раиснинг биринчи ўринбосари Жасур Ачилдиев, Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Наима Джаббарова, O'zLiDeP Мирзо Улуғбек туман Кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати Санжар Каримов, раиснинг биринчи ўринбосари Мадиёр Хондаев, Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгаши депутати, O'zLiDeP депутатлик гуруҳининг раҳбари Санжар Кумушев, Мирзо Улуғбек туман Кенгаши депутати Набижон Юлдашев, Мирзо Улуғбек туман аҳолиси, ёшлар, тадбиркорлар, партия фаоллари иштирок этдилар. Депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳияти тўғрисида учрашув иштирокчиларига тўлиқ ва батафсил маълумотлар берилди. Депутатлар барчани халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган тарихий Қонунга бефарқ бўлмасдан, 30 апрелда бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақириб қолишди. Тадбир концерт дастурига уланиб, эл севган эстрада хонандаларининг куй-қўшиқларига навбат берилди.