Get Mystery Box with random crypto!

Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi

Telegram kanalining logotibi uzedu — Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi M
Kanaldagi mavzular:
Вазир
Jonli
Xalqaro
Fransiya
Telegram kanalining logotibi uzedu — Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
Kanaldagi mavzular:
Вазир
Jonli
Xalqaro
Fransiya
Kanal manzili: @uzedu
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 77.57K
Kanalning ta’rifi

Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
Telegram: https://t.me/uzedu/
Facebook: https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09
✉️ info@xtv.uz
Manzil: Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 254

2021-06-17 15:03:31
1-СИНФГА ОНЛAЙН-ҚAБУЛ ТАРТИБИ

Ҳужжатлар My.maktab.uz сайти орқали электрон шаклда қабул қилинади.

Ҳужжатларни топшириш бўйича йўриқнома ушбу видеода ўз аксини топган
60.9K viewsedited  12:03
Ochish/sharhlash
2021-06-17 12:44:19 #Diqqat_Ochiq_muloqot

САНОҚЛИ ДАҚИҚАЛАРДА!

ОИЛАДА ХОТИН-ҚИЗЛАРГА НИСБАТАН ЗЎРАВОНЛИКЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШГА БАҒИШЛАНАДИ

Халқ таълими тизимида фаолият юритаётган ўқитувчи ва педагог ходимларнинг кўп қисми аёллардан ташкил топганлигини инобатга олиб, "Ҳуқуқий саводхонлик ойлиги” доирасида "Оилада хотин-қизларга нисбатан зўравонликларни олдини олиш" мавзусида Онлайн Очиқ мулоқот ташкил этилмоқда.

Унда хотин-қизларга зўравонликдан ҳимояланиш, уни олдини олишнинг норматив-ҳуқуқий, ижтимоий-психологик асослари ҳақида экспертлар томонидан жавоб берилади.

Очиқ мулоқотда Ички ишлар вазирлигинининг масъул ходимлари, жамоатчилик вакиллари ва психолог экспертлар иштирок этади.

Очиқ мулоқот ўтказилиш вақти:

июнь
соат :

Очиқ мулоқот ўтказилиш жойи: Халқ таълими вазирлигининг Фейсбук ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси


Ўтказиб юборманг!
18.7K views09:44
Ochish/sharhlash
2021-06-17 09:46:57
Олимпиадада ғолиб бўлиб NEXIA-3 ютиб олинг!

Жиззах вилояти ҳокими "Жиззах Математика олимпиадаси" ғолибига NEXIA-3 автомобили совға қилади.

"Ёшлар ойлиги" доирасида Жиззах вилояти ҳокимлиги, Халқ таълими вазирлиги, KHISO олимпиада мактаби ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида "Жиззах Математика олимпиадаси" ташкил этилмоқда.

БОШ СОВРИН - NEXIA-3 автомобили!

Олимпиадада Жиззах вилоятида таълим олувчи ва жорий йил 9-10-синфларни тугатган ўқувчилар иштирок этиши мумкин.

Олимпиадада қатнашиш учун @jizzax_olimpiadasi_bot орқали рўйхатдан ўтиш лозим!

Батафсил маълумотлар олимпиаданинг @jizzax_olimpiadasi расмий телеграм канали орқали бериб борилади.
22.2K viewsedited  06:46
Ochish/sharhlash
2021-06-16 15:19:15 #Diqqat_Ochiq_muloqot

ОИЛАДА ХОТИН-ҚИЗЛАРГА НИСБАТАН ЗЎРАВОНЛИКЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШГА БАҒИШЛАНАДИ

Халқ таълими тизимида фаолият юритаётган ўқитувчи ва педагог ходимларнинг кўп қисми аёллардан ташкил топганлигини инобатга олиб, "Ҳуқуқий саводхонлик ойлиги” доирасида "Оилада хотин-қизларга нисбатан зўравонликларни олдини олиш" мавзусида Онлайн Очиқ мулоқот ташкил этилмоқда.

Унда хотин-қизларга зўравонликдан ҳимояланиш, уни олдини олишнинг норматив-ҳуқуқий, ижтимоий-психологик асослари ҳақида экспертлар томонидан жавоб берилади.

Очиқ мулоқотда Ички ишлар вазирлигинининг масъул ходимлари, жамоатчилик вакиллари ва психолог экспертлар иштирок этади.

Очиқ мулоқот ўтказилиш вақти:

июнь
соат :

Очиқ мулоқот ўтказилиш жойи: Халқ таълими вазирлигининг Фейсбук ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси


Ўтказиб юборманг!
20.5K views12:19
Ochish/sharhlash
2021-06-16 13:39:53
НАМАНГАНЛИК 9-СИНФ ЎҚУВЧИСИ IT ЛОЙИҲАЛАРИДАН ОЛГАН ДАРОМАДИДАН ОИЛАСИ УЧУН "ЖЕНТРА" АВТОМОБИЛИ ОЛИБ БЕРГАН

У яратаётган лойиҳалар буюртмачилари, асосан, Россия Федерациясида. Қолаверса, айни пайтга қадар Америка Қўшма Штатларидан тушган битта, Жанубий Кореядан тушган 2 та буюртма бўйича сайтни такомиллаштириш ва янгидан яратиб беришни самарали бажарган ёш дастурчига йирик лойиҳалар бўйича ҳам ҳамкорлик таклифлари бўлиб туради.

Хусусан, Россиядаги туристик агентлик буюртасига кўра у яратган муваффақиятли лойиҳа учун буюртмачилар томонидан 6700 АҚШ доллари миқдорида ҳақ тўланган.


БАТАФСИЛ: https://bit.ly/3vvl7gu

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
17.9K views10:39
Ochish/sharhlash
2021-06-16 10:11:43
Шошилинг!

МАКТАБ ЎҚИТУВЧИЛАРИ учун қулай имконият!

Сиз мактабда инглиз тилидан дарс берасизми?

Ўз билимингизни мустаҳкамлаш учун 1-2 ойлик БЕПУЛ малака ошириш курсларида ўқишни истайсизми?

Унда бу имкониятни қўлдан бой берманг!

Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги, Халқ таълими вазирлиги, А.Авлоний номидаги илмий тадқиқот институти ва Тошкент шаҳридаги тажрибали Нодавлат таълим марказлари билан ҳамкорликда «CONNECT» лойиҳасини эълон қилади.

Мазкур лойиҳада иштирок этиш учун:

инглиз тили фанидан мактабда таълим беришингиз,

инглиз тилини билиш даражангиз A1-B2 ўртасида бўлиши лозим.

Лойиҳада иштирок этиш учун қуйидаги
ҲАВОЛА орқали рўйхатдан ўтинг.

Рўйхатдан ўтиш муддати 1 ИЮЛГА қадар.

Шошилинг, ажратилган ўринлар сони чекланган! Мақсадингиз сари ҳаракатни бошланг!

Яна кўплаб фойдали ва қизиқарли лойиҳалар учун каналга аъзо бўлинг!

КАНАЛГА УЛАНИШ

Telegram | Instagram | Facebook |
10.7K views07:11
Ochish/sharhlash
2021-06-16 07:44:58
ЗАПУЩЕНА СИСТЕМА ОНЛАЙН-ПРИЕМА В ГОСУДАРСТВЕННЫЕ ОБЩЕОБРАЗОВАТЕЛЬНЫЕ ШКОЛЫ!

Уважаемые родители!
Информируем вас о том, что начался процесс регистрации и подачи заявки на онлайн-приём в первые классы общеобразовательных школ на 2021-2022 учебный год.

Вы можете подать заявку через электронную платформу my.maktab.uz.

Напоминаем, что услуга пока доступна для подачи документов в школы, которые находятся в городе Ташкент, Республике Каракалпакстан, а также центрах областей.

Дополнительная квота для вторых и третьих школ, выбранных вне своего микроучастка, будет выделена в зависимости от вместимости школы и при наличии свободных мест.

Более подробную информацию о приеме можете узнать на официальном Telegram-канале @mymaktab_uz или по телефону 71 203 07 04.

mymaktab_uz
12.0K views04:44
Ochish/sharhlash
2021-06-16 07:43:04
1-СИНФГА ОНЛAЙН-ҚAБУЛ ТИЗИМИ ИШГА ТУШИРИЛДИ!

Ҳурматли ота-оналар!
2021-2022 ўқув йили учун умумтаълим мактабларига 1-синфга онлайн қабул учун рўйхатдан ўтиш ва ариза топшириш жараёни бошланганлигини маълум қиламиз.

Қабул учун аризаларни my.maktab.uz электрон платформаси орқали топширишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, хизмат Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказидаги умумтаълим мактаблари учун мавжуд.

Бириктирилган микроҳудуддан ташқари танланган иккинчи ва учинчи мактабларда, мактаб сиғимидан келиб чиқиб, бўш ўрин мавжуд бўлган тақдирда қўшимча ўқувчилар ўрни (квота) ажратилади.

Қабул жараёнлари бўйича қўшимча маълумотларни @mymaktab_uz телеграмм канали ёки 71 203-07-04 телефон рақами орқали олиш мумкин.

mymaktab_uz
11.2K views04:43
Ochish/sharhlash
2021-06-15 17:20:55
#Ёз_2021

МАКТАБЛАР ҚОШИДА 1900 ТАГА ЯҚИН БЕПУЛ СОҒЛОМЛАШТИРИШ МАЙДОНЧАЛАРИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАЙДИ

Ёзги таътил давомида болаларни дам олдириш, соғломлаштириш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказишини ташкил этиш мақсадида бугундан 762 та мактаблар қошида бепул соғломлаштириш майдончалари ўз фаолиятини бошлади.

Мазкур майдончаларда биринчи кунданоқ 1 240 нафар педагоглар ҳамроҳлигида 80 минг нафарга яқин ўқувчилар мароқли дам олишди.

Соғломлаштириш майдончалари 15 июндан 15 августгача ҳафтанинг душанба-жума кунлари соат 08:00 дан 13:00га қадар фаолият юритади.

Мактабларда ёзги мавсум давомида
1 900 тага яқин соғломлаштириш майдончалари ташкил этилади.

Батафсил: https://bit.ly/3xpdOIA


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
14.4K views14:20
Ochish/sharhlash
2021-06-15 13:29:38
“SPORT & DANCE CHALLENGE” РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

“Sport & Dance challenge” шиори остида ўтказилган республика онлайн танлови доирасида 200 га яқин спорт ва рақс ҳаракатларини уйғунлаштирган бадантарбия машқлари акс этган видеороликлар келиб тушди. Сараланган видеороликлар Facebook ижтимоий тармоғидаги 5tashabbus_maktabda гуруҳига жойлаштирилди ҳамда экспертлар томонидан танлов низомига асосан 100 баллик тизимда баҳоланди. Баҳолаш натижаларига кўра:

-ўрин Жиззах вилояти, Дўстлик тумани 3-сон умумтаълим мактаби жамоаси;
-ўрин Тошкент шаҳри, Учтепа тумани 44-сон умумтаълим мактаби жамоаси
-ўрин Хоразм вилояти, Урганч шаҳар 5-сон умумтаълим мактаби жамоаси қўлга киритди.

Ғолиблар Халқ таълими вазирлигининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.

P.S.: Халқ таълими вазирлиги барча мактаб жисмоний тарбия ўқитувчиларини янги 2021-2022 ўқув йилида мазкур танловга тақдим этилган фаоллаштирувчи спорт ва рақс ҳаракатларидан бадантарбия машқларида фойдаланишга чақиради.
18.9K views10:29
Ochish/sharhlash