Get Mystery Box with random crypto!

#Ёз_2021 МАКТАБЛАР ҚОШИДА 1900 ТАГА ЯҚИН БЕПУЛ СОҒЛОМЛАШТИРИШ | Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi

#Ёз_2021

МАКТАБЛАР ҚОШИДА 1900 ТАГА ЯҚИН БЕПУЛ СОҒЛОМЛАШТИРИШ МАЙДОНЧАЛАРИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАЙДИ

Ёзги таътил давомида болаларни дам олдириш, соғломлаштириш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказишини ташкил этиш мақсадида бугундан 762 та мактаблар қошида бепул соғломлаштириш майдончалари ўз фаолиятини бошлади.

Мазкур майдончаларда биринчи кунданоқ 1 240 нафар педагоглар ҳамроҳлигида 80 минг нафарга яқин ўқувчилар мароқли дам олишди.

Соғломлаштириш майдончалари 15 июндан 15 августгача ҳафтанинг душанба-жума кунлари соат 08:00 дан 13:00га қадар фаолият юритади.

Мактабларда ёзги мавсум давомида
1 900 тага яқин соғломлаштириш майдончалари ташкил этилади.

Батафсил: https://bit.ly/3xpdOIA


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram