Get Mystery Box with random crypto!

Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi

Telegram kanalining logotibi uzedu — Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi M
Kanaldagi mavzular:
Вазир
Jonli
Xalqaro
Fransiya
Telegram kanalining logotibi uzedu — Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
Kanaldagi mavzular:
Вазир
Jonli
Xalqaro
Fransiya
Kanal manzili: @uzedu
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 77.57K
Kanalning ta’rifi

Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
Telegram: https://t.me/uzedu/
Facebook: https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09
✉️ info@xtv.uz
Manzil: Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 256

2021-06-13 14:01:52
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов 13 июнь соат 16:00-17:00 "Авторадио" FM 102 тўлқинларида "Муваффақият калитлари" лойиҳасининг меҳмони
19.7K views11:01
Ochish/sharhlash
2021-06-12 12:32:29
“Ulugʻbek izdoshlari” olimpiadasining 3-bosqichiga marhamat!

Fan va davlat arbobi Mirzo Ulugʻbek tavalludining 627-yilligi munosabati bilan matematika va fizika fanlaridan “Ulugʻbek izdoshlari” olimpiadasining 3-bosqichiga barchani taklif qilamiz.

Olimpiadaning 3-bosqichi 13-iyun kuni onlayn oʻtkaziladi.

Finalga chiqish uchun soʻnggi imkoniyatni qoʻldan boy bermang!

Olimpiadaga @khiso_uz_bot orqali roʻyxatdan oʻtishingiz zarur!

Barcha ma’lumotlar va savollardan nam’unalar olimpiadaning @mu627 rasmiy telegram kanali orqali berib boriladi.

Olimpiadaning qoidalari va tartibi.

Kanalga ulanish: @mu627
10.5K views09:32
Ochish/sharhlash
2021-06-12 09:07:13 Тошкент вилоятидаги таълим сифати юқори бўлмаган мактабларда фаолият олиб бораётган тоифага эга бўлмаган педагоглар аттестациядан ўтказилади
Халқ таълими вазирлиги ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2021 йил 3 июндаги қўшма қарори билан Тошкент вилоятидаги таълим сифати юқори бўлмаган давлат умумтаълим муассасаларида фаолият олиб бораётган тоифага эга бўлмаган олий ва ўрта махсус маълумотли педагог ходимларни аттестациядан ўтказиш Низоми ва баҳолаш мезонлари тасдиқланди.

Айтиш жоизки, Тошкент вилоятининг жами 891та мактабидан 174таси (19,5%) таълим сифати юқори бўлмаган мактаблар тоифасига киради. Шунингдек, Тошкент вилоятида жами ўқитувчилар сонида ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар улуши 14,9%ни ташкил қилса, республика кесимида ушбу кўрсаткич 12,9% ташкил қилади. Тоифага эга бўлмаган олий маълумотли ўқитувчилар эса 44,7%ни ташкил қилган.
Ушбу Низомга асосан аттестация икки босқичда амалга оширилади:
Биринчи босқичда :

аттестациядан ўтувчиларнинг назарий билимлари ўз мутахассисликлари бўйича 40 та саволдан иборат малака (тест) синовлари орқали аниқланади, ҳар бир тўғри бажарилган тест саволи учун 1,75 балл (максимал 70 балл) берилади, тест саволлари Халқ таълими вазирлиги ва Таълим инспекциясининг мутахассислари ҳамда улар шартнома асосида жалб этган экспертлар томонидан тузилади.

Биринчи босқичда умумий балнинг 55 фоизи (38,5 балл) ва ундан юқори баллни тўплаганлар аттестациянинг иккинчи босқичига ўтган ҳисобланади, умумий балнинг 55 фоизи (38,5 балл) ни тўплай олмаганлар “аттестациядан ўтмаган” ҳисобланади ва иккинчи босқичга рухсат этилмайди.

Иккинчи босқичда :

аттестация комиссиялари томонидан таълим тизимидаги ислоҳотлар, педагог ходимларнинг фаолияти самарадорлиги, касбий компетентлик бўйича 5 та саволдан иборат саволларга жавоб беришлари керак бўлади;

иккинчи босқич учун ҳар бир саволга 6 баллдан умумий 30 балл берилади, умумий баллнинг 55 фоизи (16,5 балл) ва ундан юқори балл тўплаганлар аттестациянинг иккинчи босқичдан ўтган ҳисобланади.

саволлар Республика таълим марказининг мутахассислари ҳамда улар шартнома асосида жалб этган экспертлар томонидан тузилади. Саволлар билети аттестациядан ўтувчи томонидан кўп вариантлилик асосида тузилган билетлар орасидан танлаб олиш йўли билан аниқланади.

Низом ва баҳолаш мезони тўғрисидаги маълумотлар билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
39.0K viewsedited  06:07
Ochish/sharhlash
2021-06-11 12:47:49
Ўзбекистонлик ўқувчиларни нуфузли халқаро олимпиадаларга тайёрлашда хорижий мутахассислар хам иштирок этмоқда

Нуфузли халқаро олимпиадаларда иштирок этувчи терма жамоа аъзолари билан ўқув-машғулотларини олиб бориш учун Москва давлат университетидан хорижий мутахассислар жалб қилинмоқда.

Биология фанлари номзоди Николай Вислобоков халқаро биология олимпиадасида иштирок этувчи 4 нафар терма жамоа аъзоси билан ўсимликлар анатомияси бўйича назарий ва амалий ўқув-машғулотларини олиб бормоқда. Шунингдек, дарсларда халқаро олимпиадаларга саралашнинг якуний босқичида иштирок этиб, терма жамоа таркибига қўшила олмаган 9-10-синфдаги иқтидорли ўқувчилар ҳам қатнашмоқда.

Барча ўтилаётган дарслар видео тасвирга олиниб, Халқ таълими вазирлигининг расмий веб саҳифаси ҳамда каналига жойлаштирилиши режалаштирилган.
18.1K views09:47
Ochish/sharhlash
2021-06-11 08:56:38
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ТАСАРРУФИДАГИ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ДАВЛАТ УМУМТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ҚАБУЛ БОШЛАНДИ

Ҳужжатлар My.maktab.uz сайти орқали электрон шаклда қабул қилинади. Ҳужжатларни топшириш бўйича йўриқнома ушбу видеода ўз аксини топган

Ўқувчилар қабули режалаштирилган ихтисослаштирилган таълим муассасалари рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Қабул жараёнлари бўйича қўшимча маълумотларни @mymaktab_uz телеграмм манзили ёки 71 203-07-04 телефон рақами орқали олиш мумкин.
57.3K views05:56
Ochish/sharhlash
2021-06-11 08:14:04
Новые учебники русского языка для вторых классов появятся на партах узбекистанских школ уже в сентябре

Учебники успешно подготовили к печати, которая запланирована на август.

Напомним, созданием инновационных УМК для школ Республики занимается российско-узбекистанский коллектив авторов под руководством Елизаветы Александровны Хамраевой – автора десятка учебников по русскому языку для детей и детей-билингвов.

Ну а пока небольшой эксклюзив – несколько страниц из макета нового учебника для вторых классов.
20.0K views05:14
Ochish/sharhlash
2021-06-11 07:52:26 Ҳурматли ОАВ вакиллари!

Маълум
сабабларга кўра бугун 11 июнь кунига режалаштирилган тадбир 14 июнь, душанба куни соат 12:00га кўчирилганини маълум қиламиз.

Мавзу: Халқ таълими малака ошириш тизими электронлаштирилиши, А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг Узлуксиз касбий таълим махсус электрон платформаси ишга туширилиши
Вақти: 12:00
Жойи: АОКА мажлислар зали
Иштирок этади: Халқ таълими вазири ўринбосари, А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти директори

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз
16.2K views04:52
Ochish/sharhlash
2021-06-10 13:58:32
УРГУТДА ТОЖИКИСТОН ҲОМИЙЛИГИ АСОСИДА ҚУРИЛГАН МАКТАБ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Хабарингиз бор, айни дамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Тожикистон Республикасида бўлиб турибди.

Ташриф доирасида тўғридан-тўғри Душанбе шаҳрига узатилган видеоалоқа орқали Самарқанд вилояти, Ургут туманида Тожикистон Республикаси ҳомийлиги асосида қурилган янги мактабнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мактабнинг расмий очилиш маросими икки давлат раҳбарларининг рамзий тугмачани босиши орқали бўлиб ўтди.

640 ўринли янги таълим муассасаси замон талаблари асосида барпо этилган бўлиб, 3 қаватли бино, 26 та ўқув хоналари, кимё, биология, физика лаборатория хоналари, АКТ, спорт зал, ошхона билан жиҳозланган.

Батафсил: https://bit.ly/3gav0vz


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
17.8K views10:58
Ochish/sharhlash
2021-06-10 12:24:33
«Баркамол авлод» болалар мактаби тўгарак аъзоси 50 млн. сўм пул мукофоти билан тақдирланди

Шу кунларда Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов туманида ўтказилаётган «Ёшлар овози Республика фестивалида» бахшичилик ва анъанавий ижро йўналиши бўйича Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги 227-мактаб ўқувчиси, «Баркамол авлод» болалар мактаби қошидаги «Кўзмунчоқ» ашула ва рақс ансамбли яккахон солисти Севинч Жавлиева фахрли биринчи ўринни қўлга киритиб 50 миллион сўм пул мукофоти соҳиби бўлди.

Маълумот учун: Севинч Жавлиева бунга қадар ҳам турли Халқаро танлов ва фестивалларда совринли ўринларни эгаллаган. Хусусан, Озарбайжоннинг Боку шаҳрида ўтказилган «Уч олов-2020» Халқаро фестивалида гран-прини қўлга киритган.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
16.3K views09:24
Ochish/sharhlash
2021-06-10 09:36:08 Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда STEM таълимни ривожлантиришга 100 миллион доллар ажратади

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ўртасида 100 миллион АҚШ долларлик лойиҳани амалга ошириш тўғрисида меморандум имзоланди.

Мазкур лойиҳа доирасида мактабларда 7–11-синфларда STEM йўналишида таълимини ривожлантиришга қаратилган.

STEM фанлари бўйича ўқув дастурлари ва дарсликларнинг амалдаги стандартларини сақлаб қолиш ва такомиллаштириш, ўқитувчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, мактаблар учун зарур жиҳозларни сотиб олиш, мактаб биноларини таъмирлаш ва таълим технологияларини ривожлантириш.

Бундан ташқари, лойиҳада Ўзбекистондаги мактабларда ўқувчилар билимини баҳолаш тизимини такомиллаштириш кўзда тутилган.

Лойиҳа 2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси учун Мамлакат операцияларининг бизнес-режаси (CОБП), ҳукуматнинг сўнгги ташаббуслари ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясига мувофиқ амалга оширилади.

*****

Азиатский банк развития выделит на развитие STEM образования в Узбекистане 100 миллионов долларов США

Между Министерством народного образования Республики Узбекистан и Азиатским банком развития (АБР) подписан меморандум о реализации проекта на сумму 100 миллионов долларов США.

Проект направлен на развитие в школах STEM образования для 7-11 классов. Он будет поддерживать и улучшать существующие стандарты учебных программ и учебников по предметам STEM, подготовку и переподготовку учителей, закуп необходимого оборудования для школ, реконструкцию школьных зданий, развитие образовательных технологий. Кроме того, проектом предусмотрено совершенствование системы оценки знаний учащихся в школах Узбекистана.

Проект будет реализован в соответствии Бизнес-планом страновых операций (COBP) по Республике Узбекистан на 2020-2022 годы, недавними государственными инициативами и Концепцией развития системы народного образования Республики Узбекистан до 2030 года.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
22.5K views06:36
Ochish/sharhlash