Get Mystery Box with random crypto!

“SPORT & DANCE CHALLENGE” РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАН | Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi

“SPORT & DANCE CHALLENGE” РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

“Sport & Dance challenge” шиори остида ўтказилган республика онлайн танлови доирасида 200 га яқин спорт ва рақс ҳаракатларини уйғунлаштирган бадантарбия машқлари акс этган видеороликлар келиб тушди. Сараланган видеороликлар Facebook ижтимоий тармоғидаги 5tashabbus_maktabda гуруҳига жойлаштирилди ҳамда экспертлар томонидан танлов низомига асосан 100 баллик тизимда баҳоланди. Баҳолаш натижаларига кўра:

-ўрин Жиззах вилояти, Дўстлик тумани 3-сон умумтаълим мактаби жамоаси;
-ўрин Тошкент шаҳри, Учтепа тумани 44-сон умумтаълим мактаби жамоаси
-ўрин Хоразм вилояти, Урганч шаҳар 5-сон умумтаълим мактаби жамоаси қўлга киритди.

Ғолиблар Халқ таълими вазирлигининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.

P.S.: Халқ таълими вазирлиги барча мактаб жисмоний тарбия ўқитувчиларини янги 2021-2022 ўқув йилида мазкур танловга тақдим этилган фаоллаштирувчи спорт ва рақс ҳаракатларидан бадантарбия машқларида фойдаланишга чақиради.