Get Mystery Box with random crypto!

Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi

Telegram kanalining logotibi uzedu — Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi M
Kanaldagi mavzular:
Вазир
Jonli
Xalqaro
Fransiya
Telegram kanalining logotibi uzedu — Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
Kanaldagi mavzular:
Вазир
Jonli
Xalqaro
Fransiya
Kanal manzili: @uzedu
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 77.57K
Kanalning ta’rifi

Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
Telegram: https://t.me/uzedu/
Facebook: https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09
✉️ info@xtv.uz
Manzil: Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 253

2021-06-19 11:38:14
Ҳурматли ота-оналар!

Яшаш манзилингизни киритиш орқали микроҳудудингизга бириктирилган мактабни
онлайн тарзда аниқлаш электрон хизмати
- my.maktab.uz платформасида ишлаб чиқилди.

Марҳамат!

. my.maktab.uz веб сайтига киринг
. Мактабни қидириш бўлимида яшаш манзилингизни киритинг ва қидириш тугмасини босинг
. Фарзандингизни 1-синфга қабул бўйича қайси мактабга бириктирилганлигини ҳамда мактабнинг харитада жойлашувини билиб олинг.

1-синфга қабул бўйича батафсил маълумот қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин - https://t.me/RustamKarimjonov/554

Мактаб жойлашуви бўйича харитадаги хатони кўрсангиз изоҳда қолдиринг!
14.4K views08:38
Ochish/sharhlash
2021-06-19 08:44:55
430 нафар Информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчилари “Python” дастурлаш тилини ўрганади

Ҳар бир ҳудудлардан саралаб олинган 430 нафар Информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчилари “Python” дастурлаш тили бўйича қуйидаги 3 босқичда ўқитилади:

1-босқич: Basic Python – 160 соат;
2-босқич: Django Python – 72 соат;
3-босқич: Full Python – 4 соат (маҳорат дарси).

Ўқитувчиларнинг бу каби курсларда малака ошириши келгусида жойларларда ташкил этилаётган Информатика ва ахборот технологиялари фани чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаблар учун муносиб кадрлар захираси шаклланишига хизмат қилади.

Батафсил ўқиш

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
37.4K views05:44
Ochish/sharhlash
2021-06-18 15:34:01
СОБИҚ БИТИРУВЧИЛАР ҚАРИЙБ 2 МИЛЛИАРД СЎМГА НАМАНГАНДА 300 ЎРИНЛИ МАКТАБ БИНОСИНИ ҚУРИБ БЕРМОҚДА

Косонсой туманининг “Янги йўл” маҳаллаcида жойлашган 33-сонли мактабининг собиқ битирувчилари 300 ўринли янги ўқув биноси қуриб бериш ташаббуси билан чиқди.

Бугун уларнинг ташаббуси қўллаб-қувватланиб, бино қурилиши бошлаб юборилди.


БАТАФСИЛ: https://bit.ly/2SMqryx

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
18.6K views12:34
Ochish/sharhlash
2021-06-18 13:10:41
Уч ва ундан ортиқ хорижий тилларни биласизми? (B1+)

Кўп тилларда мукаммал гаплашадиган, таржима қила оладиган танишларингиз борми?

Агентлик жамоаси сизлар учун кўплаб янги лойиҳалар тайёрламоқда!

Ёшлар орасида полиглот ўқувчилар ва талабаларни янада танитиш.

Агентлик ҳомийлигида турли кўрик-танловлар ўтказиш.

Тил биладиган ёшларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш.

Хорижий ҳамкорлар билан ўтказиладиган лойиҳаларга жалб этиш.

Янги контентлар яратишда полиглотлар тажрибаларидан кенг фойдаланиш.

Ушбу ҳавола орқали бизга полиглотларни излашда кўмак беринг ва юртимизда хорижий тилларни оммалаштиришга ўз ҳиссангизни қўшинг!

КАНАЛГА УЛАНИШ

Telegram | Instagram | Facebook |
11.0K views10:10
Ochish/sharhlash
2021-06-18 10:06:21
2021-yil 25 iyul - 2 avgust kunlari Yaponiya davlatida bo‘lib o‘tadigan 53-Xalqaro kimyo olimpiadasi (53-IChO)da ishtirok etuvchi O‘zbekiston terma jamoasi a'zolari saralab olindi.
Ular bilan tanishing:
1. Sobirov Firdavs Furqat o‘g‘li - Buxoro shahar 35-maktab o'quvchisi;

2. Muxtorxujayeva Durdona Mutalibjon qizi - ibn Sino nomidagi ixtisoslashtirilgan maktab-internati o'quvchisi;

3. Boymaxammadov Ikromiddin Akmaljon o‘g‘li - ibn Sino nomidagi ixtisoslashtirilgan maktab-internati o'quvchisi;

4. Amanov Sobirjon Zoir o‘g‘li - Toshkent pediatriya tibbiyot instituti akademik litseyi o'quvchisi.

Nufuzli xalqaro olimpiadada mamlakatimiz o'quvchilariga omad va zafarlar tilab qolamiz.

olympiad.uzedu.uz
@olimpdep
6.7K views07:06
Ochish/sharhlash
2021-06-18 04:47:07
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Андижон вилоятида мактаб битирувчиларини касб-ҳунарга йўналтириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати
11.4K views01:47
Ochish/sharhlash
2021-06-17 20:06:20
Халқ таълими вазири Андижондаги умумтаълим мактаблари ҳолати билан танишди

Жорий йилнинг 17 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Жалақудуқ ҳамда Андижон туманларидаги умумтаълим мактабларига ташриф буюриб, мактабда ўқувчилар ҳамда устозлар учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди.

Дастлаб, Халқ таълими вазири Жалақудуқ туманидаги 45-умумтаълим мактабида бўлиб мазкур мактабда ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, мактабни янада обод қилиш бўйича амалга оширилиши зарур бўлган ишлар юзасидан туман ҳокими билан фикр алмашди.

Шунингдек, Андижон туманидаги 54- ҳамда 55-умумтаълим мактаблари педагог жамоалари билан суҳбатда бугунги кунда мактабларимизда устозлар томонидан сифатли таълим бериш баробарида битирувчиларни ўз даромад манбаига эга бўлишлари учун зарурий маслаҳатлар бериш ҳам зарур эканлигини таъкидлади.

Халқ таълими вазири томонидан мазкур мактаблар кутубхоналарига мотивацион руҳдаги жаҳон адабиёти бестселлерлари тақдим этилди.
14.7K views17:06
Ochish/sharhlash
2021-06-17 18:36:43
Халқ таълими вазири онаси номини бренд даражасига олиб чиқиш истагидаги битирувчи қиз билан ҳамсуҳбат бўлди

Халқ таълими вазири ёшлар бандлиги таъминлаш мақсадида юртимизда олиб борилаётган қатор ислоҳотлар натижасида ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб мўмай даромад топиб Муқаддас Хўжамбердиеванинг хонадонида меҳмон бўлиб тадбиркор битирувчининг фаолияти билан танишди.

Суҳбат давомида битирувчи бугунги кунда ҳунари орқасидан даромади хисобига ўзи ва оила аъзоларининг шартнома пулларини тўлаш қобилиятига эга бўлганлигини ва 5 нафар тенгдошларини иш билан таъминланаётганлигидан мамнун эканлигини таъкидлади.

Халқ таълими вазири ўқувчининг "JOY Company" (Jannatim onam yo'lidan) номли брендга асос солиш каби орзусига эришишида омадлар тилаб, жаҳон адабиёти бестселлерлари ҳадя этилди.
13.1K views15:36
Ochish/sharhlash
2021-06-17 16:45:13
«Қадринг баланд бўлсин, она тилим» республика танлови эълон қилинди

Танлов учта йўналишда ўтказилади:

Биринчи йўналишида — «Давлат тили устуворлиги таъминланган энг намунали ҳудуд» маҳаллий ижро этувчи туман ва шаҳар ҳокимликлари иштирок этади.

Иккинчи йўналишда — «Давлат тилида иш юритиш йўлга қўйилган энг яхши тизим» вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари орасидан аниқланади.

Учинчи йўналишида — «Ўзбек тилини ривожлантиришга қаратилган энг яхши илмий-амалий лойиҳа» илмий ташкилотлар, олий ва ўрта-махсус таълим муассасалари қатнашади.

Танлов жорий йилнинг 10 июнидан 10 сентябрига қадар ўтказилади ва ғолиблар 21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни арафасида эълон қилинади.

Танлов ҳақида (71) 215-51-76, (71) 239-86-99 ҳамда (71) 203-32-32 (232) телефон рақамлари ёки www.til.gov.uz сайти орқали батафсил маълумот олишингиз мумкин.
32.6K views13:45
Ochish/sharhlash
2021-06-17 15:33:49
ПОРЯДОК ОНЛАЙН-ПРИЁМА В 1-Й КЛАСС

Видео-инструкция по регистрации и подаче заявки через электронную платформу my.maktab.uz для онлайн-приёма в первые классы общеобразовательных школ на 2021-2022 учебный год
25.2K viewsedited  12:33
Ochish/sharhlash