Get Mystery Box with random crypto!

Халқ таълими вазири онаси номини бренд даражасига олиб чиқиш и | Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi

Халқ таълими вазири онаси номини бренд даражасига олиб чиқиш истагидаги битирувчи қиз билан ҳамсуҳбат бўлди

Халқ таълими вазири ёшлар бандлиги таъминлаш мақсадида юртимизда олиб борилаётган қатор ислоҳотлар натижасида ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб мўмай даромад топиб Муқаддас Хўжамбердиеванинг хонадонида меҳмон бўлиб тадбиркор битирувчининг фаолияти билан танишди.

Суҳбат давомида битирувчи бугунги кунда ҳунари орқасидан даромади хисобига ўзи ва оила аъзоларининг шартнома пулларини тўлаш қобилиятига эга бўлганлигини ва 5 нафар тенгдошларини иш билан таъминланаётганлигидан мамнун эканлигини таъкидлади.

Халқ таълими вазири ўқувчининг "JOY Company" (Jannatim onam yo'lidan) номли брендга асос солиш каби орзусига эришишида омадлар тилаб, жаҳон адабиёти бестселлерлари ҳадя этилди.