Get Mystery Box with random crypto!

«Қадринг баланд бўлсин, она тилим» республика танлови эълон қи | Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi

«Қадринг баланд бўлсин, она тилим» республика танлови эълон қилинди

Танлов учта йўналишда ўтказилади:

Биринчи йўналишида — «Давлат тили устуворлиги таъминланган энг намунали ҳудуд» маҳаллий ижро этувчи туман ва шаҳар ҳокимликлари иштирок этади.

Иккинчи йўналишда — «Давлат тилида иш юритиш йўлга қўйилган энг яхши тизим» вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари орасидан аниқланади.

Учинчи йўналишида — «Ўзбек тилини ривожлантиришга қаратилган энг яхши илмий-амалий лойиҳа» илмий ташкилотлар, олий ва ўрта-махсус таълим муассасалари қатнашади.

Танлов жорий йилнинг 10 июнидан 10 сентябрига қадар ўтказилади ва ғолиблар 21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни арафасида эълон қилинади.

Танлов ҳақида (71) 215-51-76, (71) 239-86-99 ҳамда (71) 203-32-32 (232) телефон рақамлари ёки www.til.gov.uz сайти орқали батафсил маълумот олишингиз мумкин.