Get Mystery Box with random crypto!

Uzb_Meteo

Telegram kanalining logotibi uzb_meteo — Uzb_Meteo U
Telegram kanalining logotibi uzb_meteo — Uzb_Meteo
Kanal manzili: @uzb_meteo
Toifalar: Hayvonlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 10.23K
Kanalning ta’rifi

Gidrometeorologik ilmiy tahlillar, ob-havo prognozlari, tadqiqotlar, ma'ruzalar kanali. muallif: Doktorant(phd) E. Abdulahatov
@Erkin_Ikramovich

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-22 05:22:44
05:00

Гулистонда ҳаво ҳарорати қарийиб +10 даражага пасайди.

Республиканинг энг жанубий шаҳри Термиздан ташқари бошқа марказий шаҳарларда ҳаво ҳарорати +15 даража ва ундан паст ҳароратни ташкил этмоқда.

Андижон, Фарғона, Жиззах ва Нукусда ҳаво ҳарорати +13 даражадан паст.

@uzb_meteo
2.5K viewsedited  02:22
Ochish/sharhlash
2022-08-21 19:22:47
Жазирама сабаб жаҳон бозорида пахта нархи кескин кўтарилди

Ўзбекистон сўнги 30 йилда пахта етиштириш бўйича дунё мамлакатлари орасида 5-8 ўринда туради.

1991-2002 йиллар
оралиғида Хитой, АҚШ, Ҳиндистон ва Покистондан сўнг 5-ўрин, 2002-2010 йилларда Бразилия билан рақобат ҳисобига 5-6 ўрин, 2010 йилдан сўнг эса Австралия, 2016 йилдан Туркия давлатлари ҳам аста секин пахта етиштириш бўйича Ўзбекистонни ортда қолдира бошлаган.

Мустақиллик йиллари бошида йилига 1,4 млн тонна пахта етиштира олган Ўзбекистон 2021 йилга келиб йилига 0,7 млн тоннагача пахта етиштирадиган бўлди.

Bloombergнинг ёзишича, ушбу йил экстремал иссиқлик ва қурғоқчилик туфайли жаҳон бозорида пахта нархи 30 фоизга ошди. Пахта етиштириш бўйича лидер мамлакатлар Ҳиндистон, Хитой, АҚШ ва Бразилияда иқлим ўзгариши сабабли пахта етиштириш билан боғлиқ муаммолар кузатилмоқда.

Таҳлилчиларнинг баҳосига кўра, кучли қурғоқчилик ва жазирама тўлқинлари Бразилияда пахта ҳосилдорлигини қарийб 30 фоизга, АҚШда эса 28 фоизга камайтирган.

@uzb_meteo
2.5K viewsedited  16:22
Ochish/sharhlash
2022-08-21 10:13:06
Афғонистоннинг шарқий вилоятларида талофатли сел-сув тошқинларидан 10 киши ҳалок бўлди.

Марказий қисми Қозоғистондан ўтаётган совуқ антциклон жанубий чекка қисми Афғонистон шарқида циклоник жараённи кескинлашишига олиб келмоқда.

Натижада, Афғонистон пойтахти билан боғлайдиган бир нечта автомобил йўл ва кўприклари кучли ёғингарчиликлар келтириб чиқарган сел-сув тошқинларидан зарар кўрмоқда.

@uzb_meteo
2.4K viewsedited  07:13
Ochish/sharhlash
2022-08-21 07:50:05 Ҳозирги совуқ оқим Ўзбекистонда 21 август куни учун энг совуқ кун эмас.

Ўзгидромет 21-22 август кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати қийматлари меъёрий кўрсатгичлардан 3-5 даражагача паст бўлишини маълум қилганди. Мазкур ҳаво тўлқини 501-сонли ҳуқуқий-норматив ҳужжатга кўра, ҳозирги давр учун аномал совуқ даража эмас.

Пойтахт Тошкентда энг совуқ 21 август санаси - 1901 йил 21 августда қайд этилган. Ўшанда ҳаво ҳарорати минимуми +8.0 даражагача пасайган. Тошкентда август ойи учун мутлақ энг паст ҳаво ҳарорати 1968 йилда кузатилган. Ўша пайтда термометр устунчаси +5,6 даражагача паст ҳароратни кўрсатган.

Ўзбекистондаги мавжуд кузатув станцияларида август ойи учун энг паст ҳарорат Ўзгидрометнинг энг баланд тоғли кузатув станцияси "Ойгаинг" да қайд этилган. 1996 йил 30 август куни денгиз сатҳидан 2,2 км баландда жойлашган Ойгаингда ҳаво ҳарорати -5,6 даража совуқ бўлган.

Ўзбекистонда совуқ антициклон фаоллиги 22 август куни ҳам давом этади. 23 август кунидан бошлаб жойларда ҳаво ҳарорати аста-cекин кўтарилиб боради.

@uzb_meteo
2.3K viewsedited  04:50
Ochish/sharhlash
2022-08-21 06:36:17
Салқин кун.

Бугун кўплаб ҳудудларда максимал ҳаво ҳарорати +30 даражага ҳам бормайди.

Совуқ антициклон фаол босқичи жанубий вилоятлардан ташқари жойларда ҳаво ҳарорати максимумини +30 даражагача салқин бўлишига олиб келади.

Ёғингарчилик кутилмайди.

Баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с га кучайиб, чанг тўзонлар келтириб чиқариши мумкинлиги прогноз қилинмоқда.

https://t.me/ob_havo_meteo/3938

@uzb_meteo
2.2K viewsedited  03:36
Ochish/sharhlash
2022-08-21 05:15:23
05:00

21 август эрта тонг соат 05.00 да ҳаво ҳарорати Гулистонда +11, Тошкентда +14 даражагача пасайди.

https://www.meteo.uz/#/uz

@uzb_meteo
2.3K viewsedited  02:15
Ochish/sharhlash
2022-08-20 14:40:13
Қашқадарёнинг Касби, Миришкор ва Муборак туманларида куннинг биринчи ярмида чанг тўзонлар кўтарилган.

Ўзгидромет Метеоинфоком тузилмаси маълум қилишича, сунъий йўлдош маълумотлари асосида яратилган дастурий маҳсулотда бугун Қашқадарё вилояти ғарбида чанг тўзон кўтарилгани тасвирланган (тўқ бинафшаранг). NASAнинг сунъий йўлдош маъмотларида ҳам бу акс этган.

Чанг тўзонлар қўшни Туркманистон томон йўналган.

Ўзгидромет олдинроқ, 19-20 август кунлари республиканинг бир нечта вилоятлари, хусусан Қашқадарёда ҳам чанг тўзон ва чанг бўронлари кўтарилишидан огоҳлантирганди.

@uzb_meteo
2.3K views11:40
Ochish/sharhlash
2022-08-20 06:40:39 2023 йил космосда иссиқхона ташкил этилади.

Reutеrs агентлигининг маълум қилишича, Redwire корпорацияси Ердан ташқари боғдорчилик бўйича тадқиқотларни кучайтириш учун келаси йил баҳорида коинотда ўзининг биринчи тижорий иссиқхонасини ишга туширади.

Redwire иссиқхонасининг лойиҳа менежери Дэйв Риднинг сўзларига кўра, космик инфратузилма компания лойиҳаси NASAнинг миссиялари учун Аrtemis ва бошқа лойиҳалар учун муҳим маълумотларни тақдим этади. Аrtemis дастури космонавтларни Ойга жўнатиш ва узоқ муддатли Ой колониясини ташкил этишни мақсад қилган.

Redwire компаниясининг биринчи мижози тижорат қишлоқ хўжалиги технологияси бўйича Dewey Scientific компанияси бўлиши айтилди. Янги лойиҳа инсониятнинг космосда экин етиштириш имкониятларини кенгайтириши керак.

Космосдаги иссиқхона тўлиқ автоматлаштирилган тизимда иш олиб боради.

@uzb_meteo
2.4K viewsedited  03:40
Ochish/sharhlash
2022-08-20 06:31:17 Хабарингиз бор, яқинда Ўзбекистон ҳаво йўлларининг Тошкентдан Андижон томон йўл олган самолёт авиапарвози Андижон аэродромидаги ҳолат туфайли, Балиқчи осмонидан ортга қайтиб, захира аэродроми Наманганга қўндирилганди.

Кейин ''Uzbekistan airways'' АЖ бунга узр ва кечирим билан боғлиқ қизиқ бир муносабат билдирди, компания сўзларидан шуни тушундимки, компания фаолиятида ҳақиқатдан кўп нарсалар дарс кетиб бўлган экан. Компанияни тезроқ хусусийлаштириш ва ишончли қўлларга топшириш вақти келибди.

Хабарингиз бор, дунё бўйича фуқаро авиацияси жуда ҳам тартибли ва ўта юқори маъсулият билан ишга ёндашадиган тузилма ҳисобланади. Авиапарвозларни ташкил этиш борасида бир нечта авиация йўриқномалари, юқори малакали кадрлар салоҳиятига таянилади. Чунки, фуқаро авиациясида ҳар бир кичик хато ҳам ўта қимматга тушуши, юзлаб бегуноҳ инсонлар ўлими билан якун топиши мумкин.

Фуқаро авиациясида хатолар узр ва кечирим билан эмас, жазо билан амалга оширилади. Олдиндан ҳолатни яхши англаб туриб, хато қарорлар чиқарган ''малакали кадрлар'' иш фаолияти устидан хизмат текшируви ўтказилади. Вазият чуқур таҳлил қилинади. Ўрганиш даврида турли авиайўриқномалар асосида хато қарорга йўл қўйилган вазият топилади. Назаримда, фуқаро авиациясини назорат қилувчи дававианадзор ҳамда транспорт прокуратураси тузилмаларида ҳам кадрлар салоҳияти билан боғлиқ муаммолар борга ўхшайди.

Ҳар ҳолда, мен учун аэродром ҳолати яхши эмаслиги, оғир учқични қабул қила олмаслигини олдиндан била туриб, авиапарвоз қўйиб юборилиши ва ортидан узр сўраш бўйича муносабатдан шу манзара кўриниб қолди.

Яна қайтараман, фуқаро авиациясида авиапарвоз йўналишларини белгилаётганда ҳар бир детал, ҳар бир олдиндан кутилаётган хавф-хатар чуқур таҳлил қилинади, авиация йўриқномалари асосида иш ташкил этилади.

Дарвоқе, ҳукумат Ўзбекистонда фуқоро авиациясининг асоси бўлмиш ''Uzbekistan airways'' АЖни хусусийлаштирилишда профессионал консалтинг компаниясини танлаб олиниши учун танлов эълон қилибди. ''Uzbekistan airways'' АЖ тезроқ ишончли қўллар, ишончли бошқарувга ўтишидан умидвормиз.‌‌

@uzb_meteo
2.0K viewsedited  03:31
Ochish/sharhlash