Get Mystery Box with random crypto!

Хабарингиз бор, яқинда Ўзбекистон ҳаво йўлларининг Тошкентдан | Uzb_Meteo

Хабарингиз бор, яқинда Ўзбекистон ҳаво йўлларининг Тошкентдан Андижон томон йўл олган самолёт авиапарвози Андижон аэродромидаги ҳолат туфайли, Балиқчи осмонидан ортга қайтиб, захира аэродроми Наманганга қўндирилганди.

Кейин ''Uzbekistan airways'' АЖ бунга узр ва кечирим билан боғлиқ қизиқ бир муносабат билдирди, компания сўзларидан шуни тушундимки, компания фаолиятида ҳақиқатдан кўп нарсалар дарс кетиб бўлган экан. Компанияни тезроқ хусусийлаштириш ва ишончли қўлларга топшириш вақти келибди.

Хабарингиз бор, дунё бўйича фуқаро авиацияси жуда ҳам тартибли ва ўта юқори маъсулият билан ишга ёндашадиган тузилма ҳисобланади. Авиапарвозларни ташкил этиш борасида бир нечта авиация йўриқномалари, юқори малакали кадрлар салоҳиятига таянилади. Чунки, фуқаро авиациясида ҳар бир кичик хато ҳам ўта қимматга тушуши, юзлаб бегуноҳ инсонлар ўлими билан якун топиши мумкин.

Фуқаро авиациясида хатолар узр ва кечирим билан эмас, жазо билан амалга оширилади. Олдиндан ҳолатни яхши англаб туриб, хато қарорлар чиқарган ''малакали кадрлар'' иш фаолияти устидан хизмат текшируви ўтказилади. Вазият чуқур таҳлил қилинади. Ўрганиш даврида турли авиайўриқномалар асосида хато қарорга йўл қўйилган вазият топилади. Назаримда, фуқаро авиациясини назорат қилувчи дававианадзор ҳамда транспорт прокуратураси тузилмаларида ҳам кадрлар салоҳияти билан боғлиқ муаммолар борга ўхшайди.

Ҳар ҳолда, мен учун аэродром ҳолати яхши эмаслиги, оғир учқични қабул қила олмаслигини олдиндан била туриб, авиапарвоз қўйиб юборилиши ва ортидан узр сўраш бўйича муносабатдан шу манзара кўриниб қолди.

Яна қайтараман, фуқаро авиациясида авиапарвоз йўналишларини белгилаётганда ҳар бир детал, ҳар бир олдиндан кутилаётган хавф-хатар чуқур таҳлил қилинади, авиация йўриқномалари асосида иш ташкил этилади.

Дарвоқе, ҳукумат Ўзбекистонда фуқоро авиациясининг асоси бўлмиш ''Uzbekistan airways'' АЖни хусусийлаштирилишда профессионал консалтинг компаниясини танлаб олиниши учун танлов эълон қилибди. ''Uzbekistan airways'' АЖ тезроқ ишончли қўллар, ишончли бошқарувга ўтишидан умидвормиз.‌‌

@uzb_meteo