Get Mystery Box with random crypto!

Жазирама сабаб жаҳон бозорида пахта нархи кескин кўтарилди Ўз | Uzb_Meteo

Жазирама сабаб жаҳон бозорида пахта нархи кескин кўтарилди

Ўзбекистон сўнги 30 йилда пахта етиштириш бўйича дунё мамлакатлари орасида 5-8 ўринда туради.

1991-2002 йиллар
оралиғида Хитой, АҚШ, Ҳиндистон ва Покистондан сўнг 5-ўрин, 2002-2010 йилларда Бразилия билан рақобат ҳисобига 5-6 ўрин, 2010 йилдан сўнг эса Австралия, 2016 йилдан Туркия давлатлари ҳам аста секин пахта етиштириш бўйича Ўзбекистонни ортда қолдира бошлаган.

Мустақиллик йиллари бошида йилига 1,4 млн тонна пахта етиштира олган Ўзбекистон 2021 йилга келиб йилига 0,7 млн тоннагача пахта етиштирадиган бўлди.

Bloombergнинг ёзишича, ушбу йил экстремал иссиқлик ва қурғоқчилик туфайли жаҳон бозорида пахта нархи 30 фоизга ошди. Пахта етиштириш бўйича лидер мамлакатлар Ҳиндистон, Хитой, АҚШ ва Бразилияда иқлим ўзгариши сабабли пахта етиштириш билан боғлиқ муаммолар кузатилмоқда.

Таҳлилчиларнинг баҳосига кўра, кучли қурғоқчилик ва жазирама тўлқинлари Бразилияда пахта ҳосилдорлигини қарийб 30 фоизга, АҚШда эса 28 фоизга камайтирган.

@uzb_meteo