Get Mystery Box with random crypto!

Ҳозирги совуқ оқим Ўзбекистонда 21 август куни учун энг совуқ | Uzb_Meteo

Ҳозирги совуқ оқим Ўзбекистонда 21 август куни учун энг совуқ кун эмас.

Ўзгидромет 21-22 август кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати қийматлари меъёрий кўрсатгичлардан 3-5 даражагача паст бўлишини маълум қилганди. Мазкур ҳаво тўлқини 501-сонли ҳуқуқий-норматив ҳужжатга кўра, ҳозирги давр учун аномал совуқ даража эмас.

Пойтахт Тошкентда энг совуқ 21 август санаси - 1901 йил 21 августда қайд этилган. Ўшанда ҳаво ҳарорати минимуми +8.0 даражагача пасайган. Тошкентда август ойи учун мутлақ энг паст ҳаво ҳарорати 1968 йилда кузатилган. Ўша пайтда термометр устунчаси +5,6 даражагача паст ҳароратни кўрсатган.

Ўзбекистондаги мавжуд кузатув станцияларида август ойи учун энг паст ҳарорат Ўзгидрометнинг энг баланд тоғли кузатув станцияси "Ойгаинг" да қайд этилган. 1996 йил 30 август куни денгиз сатҳидан 2,2 км баландда жойлашган Ойгаингда ҳаво ҳарорати -5,6 даража совуқ бўлган.

Ўзбекистонда совуқ антициклон фаоллиги 22 август куни ҳам давом этади. 23 август кунидан бошлаб жойларда ҳаво ҳарорати аста-cекин кўтарилиб боради.

@uzb_meteo