Get Mystery Box with random crypto!

Қашқадарёнинг Касби, Миришкор ва Муборак туманларида куннинг б | Uzb_Meteo

Қашқадарёнинг Касби, Миришкор ва Муборак туманларида куннинг биринчи ярмида чанг тўзонлар кўтарилган.

Ўзгидромет Метеоинфоком тузилмаси маълум қилишича, сунъий йўлдош маълумотлари асосида яратилган дастурий маҳсулотда бугун Қашқадарё вилояти ғарбида чанг тўзон кўтарилгани тасвирланган (тўқ бинафшаранг). NASAнинг сунъий йўлдош маъмотларида ҳам бу акс этган.

Чанг тўзонлар қўшни Туркманистон томон йўналган.

Ўзгидромет олдинроқ, 19-20 август кунлари республиканинг бир нечта вилоятлари, хусусан Қашқадарёда ҳам чанг тўзон ва чанг бўронлари кўтарилишидан огоҳлантирганди.

@uzb_meteo