Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистонда тўққиз йилдан буён қидирувда бўлган “Жиҳодчилар” | UzA | Tezkor xabarlar

Ўзбекистонда тўққиз йилдан буён қидирувда бўлган “Жиҳодчилар” оқими аъзоси 6,5 йилга қамалди

2023 йил март ойида Туркия полицияси томонидан диний оқим аъзоси қўлга олиниб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Суд ҳукми билан А.Абдураҳмоновга 6 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. 

Абдуҳодий Абдураҳмонов 2010-2012 йилларда Россияда ишлаб юрган вақтда мазкур диний оқим таъсирига тушиб, унинг аъзоси бўлган. Фарғона шаҳрида акаси ва бир қатор шахслардан иборат оқимнинг “жамоати”ни ташкил қилган. Унинг йиғилишларида фаол иштирок этиб келган. Йиғилишларда “Жиҳодчилар” диний-экстремистик оқими тарафдорлари ҳамда бошқа диний экстремизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган маърузалар, видео ва роликлар муҳокама қилинган.

Каналга уланиш: 
@uzauz