Get Mystery Box with random crypto!

Виктор Орбан Туркий давлатлар ташкилотининг Самарқанддаги бири | UzA | Tezkor xabarlar

Виктор Орбан Туркий давлатлар ташкилотининг Самарқанддаги биринчи саммитида қатнашади

Будапештдаги «Кармелита» саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Венгрия Бош вазири Виктор Орбан тор доирада икки томонлама музокара ўтказди.

Суҳбатда Ўзбекистон-Венгрия стратегик шериклигини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Венгрия Бош вазири жорий йилнинг ноябрь ойида Самарқандда ўтказиладиган Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммитида иштирок этишини тасдиқлади.

Каналга уланиш:
@uzauz