12 ёшли қиз IELTS синовларидан 7 балл олдиСамарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги 40-мактабнинг 7-синф ўқувчиси Диёра Туйчиева 12 ёшида IELTS синовларидан 7 балл олди.
Диёра инглиз тилини ўрганишни 8 ёшидан бошлаган. У инглиз тили грамматикасини кейинги 3 йил ичида ўзлаштирган. Устози Мадина Жалилованинг айтишича,
шогирди билан ҳар куни 7 ёки 8 соат, баъзан 12 соатгача ишлаган.«Диёра билан дастлаб инглиз тилида чиройли гапиришни, Basiс Listening материалларидан фойдаланишни машқ қилдик. У LASER A1, A2, B1, MINDSET Foundation китобларини қунт билан ўрганди.
Сўзларни шунчаки ёдлаб олишни фойдаси йўқлигини, нутқда сўзларни фаол ишлатиш кераклигини тушунтирганман», — дейди устози Мадина Жалилова.
Диёра келажакда инглиз тили ўқитувчиси бўлишни мақсад қилган.
Каналга уланиш: @uzauz