Get Mystery Box with random crypto!

'Либерия' номи Қора қитъанинг бошқа мамлакатлари номларидан аж | Унутилган тарих

"Либерия" номи Қора қитъанинг бошқа мамлакатлари номларидан ажралиб туради.

Ўз-ўзидан маълумки, Либерия "озод ер" маъносини билдиради. Бу номнинг келиб чиқиши тарихи ХIХ асрнинг 20 йилларига бориб тақалади. Ўшанда АҚШда озод қилинган қулларни ўзларининг тарихий ватанларига, яъни Африкага кўчириш ғояси пайдо бўлган. Уларга Ғарбий Африка қирғоқларидаги тропик ўрмонлар, қаҳва ва каучук плантациялари билан қопланган кенг ҳудуд берилган. Ўша ерларда етиштирилган маҳсулотларни маҳаллий қабилалар билан зарурий товарларга алмаштиришган (ўша пайтда уларнинг умумий қиймати атиги 50 АҚШ доллари бўлган).

@unutilgan_tarix