#kun_tarixi АПРЕЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ВОҚЕАЛАР Мил.авв 1457 йил —Мегиддо жангида фиръавн Тутмос III қўшинлари Шимолий Сурия ва Фаластин шоҳлари иттифоқини мағлуб этган; 1607 йил — дастлабки инглиз кўчманчилари Америкадаги Генри бурнига (Виржиния) тушишган; 1783 йил— ўн уч ёшли Людвиг ван Бетховен Бонн шаҳридаги сарой оркестри учун клавиатурачи этиб тайинланган; 1798 йил —Франция Женева Республикасини қўшиб олган; 1865 йил — Америка фуқаролар уруши: Конфедерация генерали Жозеф Жонстон армияси билан иттифоқ генерал Уилям Шерманга таслим бўлган; 1920 йил — Хоразм Халқ Совет Республикаси эълон қилинган; 1921 йил — Лондон кўчаларида биринчи мотоциклда патруль хизмати пайдо бўлган; 1925 йил— Фельдмаршал Гинденбург Веймар республикасининг президенти этиб сайланган; 1937 йил— Испания фуқаролар уруши пайтида Германия ва Италия самолётлари томонидан Герника бомбардимон қилинган; 1954 йил— Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллуд топган; 1966 йил —8 балли Тошкент зилзиласи юз берган; 1986 йил —инсоният тарихидаги энг йирик техноген фалокатлардан бири Чернобиль АЭСида авария содир бўлган; 1996 йил— "Амир Темур" ва "Буюк хизматлари учун" орденлари, бир қатор фахрий унвонлар( "Ўзбекистон Республикаси халқ артисти") таъсис этилган; 1997 йил— "Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман) тўғрисида"ги қонун қабул қилинган; 1999 йил — Чернобиль компьютер вируси дунё бўйлаб ярим миллионгача компьютерни зарарлаган; 2002 йил— Эрон президенти Саййид Муҳаммад Ҳотамий Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган. @unutilgan_tarix 3.1K views03:02