Get Mystery Box with random crypto!

Effect.uz ахборот агентлигини YouTube-каналида эълон қилинган | Адвокат Умидбек Давлатов

Effect.uz ахборот агентлигини YouTube-каналида эълон қилинган видеолавҳа юзасидан

Даъвогар “Olmazor Business City” янги тадбиркорлик марказини қуриш ва эксплуатация қилиш дирекцияси” ДУК жавобгарлар А. Дусмухамедов ва унинг оила аъзоларига нисбатан судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарларнинг кўчмас мулк объектларини мажбурий сотиб олиш йўли билан компенсация қилишни ҳамда уларни мажбурий тартибда кўчиришни сўраган.

Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг 2021 йил 30 ноябрдаги ҳал қилув қарорига кўра даъвогарнинг даъво талаблари қаноатлантирилган.

Жавобгарлар томонидан ушбу ҳал қилув қароридан норози бўлиб келтирилган апелляция шикояти Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси томонидан кўриб чиқилиб, 2022 йил 22 февралдаги ажрими билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

Видеолавҳада жавобгар А. Дусмухамедов ва унинг адвокати ушбу фуқаролик иши Тошкент шаҳар судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида очиқ суд мажлисида кўрилаётганида журналистлар ва ижтимоий тармоқлар фаоллари, блогерларнинг иштирокига, жараённи видео ва аудиоёзувга олишга рухсат этилмаганлиги таъкидланган.

Ваҳоланки, 2022 йил 1 февралдан кўрила бошланган ушбу суд жараёнида тарафлар, уларнинг адвокатлари Н. Рамазанова, У. Назаров, шунингдек очиқ суд мажлиси бўлганлиги боис жавобгар сўровига асосан депутат Р. Кушербаев ҳамда блогерлар иштирок этган. Депутат Р. Кушербаев якуний суд мажлисида ҳам шахсан иштирок этган.

Айнан адвокат У. Давлатов иккинчи суд мажлисидан эътиборан ушбу суд жараёнида иштирок этишга киришган. Тарафлар ва уларнинг адвокатлари томонидан суд жараёнида блогерлар, ижтимоий тармоқ фаоллари, журналистлар иштирокига рухсат бериш юзасидан илтимосномалар тақдим этилмаган.

Шунингдек, суд жараёнини аудиоёзув ёки видеотасвирга туширишга рухсат бериш ҳақида ҳам судга илтимосномалар келиб тушмаган.

Бинобарин, суд мажлисида раислик этувчига депутат Р. Кушербаевнинг салом бермаганлик ҳолати ҳам мутлақо рўй бермаган. Акс ҳолда Р. Кушербаев фаол депутат сифатида бу ҳақида кенг жамоатчиликка ўз муносабатини етказган бўларди.

Бугунги кунда жавобгарлар томонидан кассация шикояти берилганлиги муносабати билан мазкур фуқаролик иши Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан кассация тартибида кўриб чиқилаётганлиги маълум қилинади.

Сайт I Telegram