Get Mystery Box with random crypto!

Яхши хотин Қози Шурайҳ яхши бир оиланинг қизига уйланди. Нико | Homidjon Ishmatbekov

Яхши хотин

Қози Шурайҳ яхши бир оиланинг қизига уйланди. Никоҳнинг биринчи кечасиёқ аёлнинг ниҳоятда солиҳа эканлигига амин бўлди. Туриб Аллоҳга шукрона ўлароқ икки ракъат намоз ўқиди.
Намозимни тугатиб салом берсам - Шурайҳ айтадилар - аёлим ҳам орқамда менга эргашиб намоз ўқиётган экан, у ҳам салом берди.
Шундан сўнг унга яқинлашмоқчи эдим, менга қараб: шошманг Эй Абу Умайя, деди ва ўрнидан туриб сўзлай кетди: аммо баъд. Эй Абу Умайя, мен сизни аввалдан танимаган аёлман. Шунинг учун менга нимани ёқтиришингиз ва нимани ёқтирмаслигингизни айтинг. Токи мен СИЗ ёқтирган нарсаларни қилай ва СИЗ ёқтирмаган нарсалардан сақланай. Эй Абу Умайя, аниқки, сизнинг қавмингиз ичида СИЗГА муносиб бўлган аёллар ҳам бор эди. Менинг қавмимда ҳам менга муносиброқ эркаклар бор эди. Лекин мен сизнинг тақдирингизга ёзилган ва Расулуллоҳнинг суннатлари ила ҳалол қилинган хотинингиз эканман. Бас шундай экан, мен ҳақимда Аллоҳга тақво қилинг ва Унинг каломида айтилган қуйидаги оятга амал қилинг:
فَاِمۡسَاكٌ ۢ بِمَعۡرُوۡفٍ اَوۡ تَسۡرِيۡحٌ ۢ بِاِحۡسَانٍ‌
"Яхшиликча ушлаб қолиш ёки яхшиликча қўйиб юбориш" (Бақара сураси, 229-оят).
Шундан кейин ўтирди ва менга: энди СИЗ гапиринг, деди.
Кейин мен ўрнимдан туриб гапира бошладим: аммо баъд. Сен агар айтган гапларингга амал қилсанг ва гапингда турсанг, сенга ажр бор. Аммо, қуруқ гап бўлиб қолса, ўзингни зарарингга ҳужжат бўлади. Мен фалон, фалон нарсани яхши кўраман, фалон фалон нарсаларни ёқтирмайман. Менда бирор яхши нарсани кўрсанг уни фош қил, аммо ёмон нарсани кўрсанг, уни яшир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом мўмина аёлларни мақтаб, уларни сатийра (эрини айбини яширувчи) деб тавсифлар эдилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам эрининг айбини фош қиладиган фожира аёлларни ёмон кўрар эдилар. Расулуллоҳ: "мен кўчага чиқиб эридан шикоят қиладиган аёлларни ёқтирмайман", деганлар, дедим.
У: мени ва сизнинг қариндошларингизни қайси вақтларда зиёрат қиламиз?-деб сўради.
Мен: вақти-вақти билан зиёрат қиламиз. Чунки, Расулуллоҳ: "Вақти-вақти билан зиёрат қилсанг, меҳринг ошади", деганлар, дедим.
У: қўшнилардан кимларни ёқтирасиз ва кимларни ёқтирмайсиз, токи ёқтирганларингизга киришга изн бераман ва ёқтирмаганларингизга изн бермайман, деди.
Мен: фалончилар яхши одамлар, фистончилар эса, ундай эмас, дедим.

Орадан бир йил ўтди. Бир куни уйга келсам, қайнонам келган эканлар. У кишига хуш келдингиз, деб иззат-икром кўрсатдим.
Қайнонам: Эй Абу Умайя, хотинингиз қанақа экан?-деб сўради. Мен: Аллоҳга шукр, у яхши хотин, дедим. Қайнонам: Эй Абу Умайя, эркакларга берилган энг ёмон нарса ҳаддидан ошадиган аёлдир. Шунинг учун хотинингизни ўрни келганда одобга чақириб, камчиликларини тўғрилаб туринг, деди. Шундан кейин қизига қараб, эрига итоат қилиш, унинг гапидан чиқмасликка буюрди.


(Имом Ибн Асокир Дамашқ тарихида зикр қилганлар)

https://t.me/tuhur