Get Mystery Box with random crypto!

Tunchiroq

Telegram kanalining logotibi ttunchiroq — Tunchiroq T
Telegram kanalining logotibi ttunchiroq — Tunchiroq
Kanal manzili: @ttunchiroq
Toifalar: Din , Maslahatlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 14.47K
Kanalning ta’rifi

Ўзим ўқиган энг яхши сатрлар сизлар учун.
29.10.19📌
Муаллифи Тунчироқ деб ёзилган постларни манба билан олинсин!

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 24

2022-09-18 10:13:32
Ислом олими Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар:

«Одоби бўлмаганнинг илми ҳам бўлмайди, сабри бўлмаганнинг дини ҳам бўлмайди, гуноҳ ва ҳаромга кириб қолиш хавотирига тушмай, шубҳали нарсалардан узоқ турмаганнинг Аллоҳга яқинлиги ҳам бўлмайди».
13.0K views07:13
Ochish/sharhlash
2022-09-17 20:01:32
Дардингни ҳеч кимга айтишни хоҳламайсан. Аммо, ичингда сақлаганинг сари ич-этингни еяпсан. Шу пайт азон овозлари эшитила бошлайди.

Сен эса, секингина жилмаясан. Таҳорат олиб янгиланасан, ваниҳоят дардингни айтганингга ҳеч қачон пушаймон бўлмайдиган Зотнинг ҳузуридасан. Аллоҳу акбар..

Сакийнат, ҳузур...

Тунчироқ
15.3K views17:01
Ochish/sharhlash
2022-09-17 12:17:16 Рўза тутасан, кечалари туриб намоз ўқийсан, Аллоҳни зикр қиласан, садақалар берасан, инсонларга ёрдам қиласан, уёқдан буёққа югуриб яхшилик қиласан ва бир кун битта одам келади, бир грамм ҳам ҳаракат қилмай, чарчамай, ҳамма савобларингни олиб кетади... Балки ҳеч ҳам ёқтирмаган бир инсонинг олиб кетади бу савобларингни. Ғийбат мана шундай нарсадир!
28.2K viewsedited  09:17
Ochish/sharhlash
2022-09-17 09:48:00
Агар фақрлик, ҳасталик ва ўлим бўлмаганида, инсон кибридан боши эгилмайдиган бўлар эди.

Ҳасан Басрий роҳматуллоҳи алайҳ.
14.8K views06:48
Ochish/sharhlash
2022-09-16 17:51:42
Инсон чорасиз эмас, дуосиздир!
13.6K views14:51
Ochish/sharhlash
2022-09-16 09:14:42
Қалбинг сиротидан ўтмаганни, жаннатингга қабул қилма.
15.2K views06:14
Ochish/sharhlash
2022-09-15 20:44:28 Инглиз бир ёзувчи ўз мақоласида шундай дейди: «Мен дунё кездим. Кўп шаҳарларни айландим. Аммо Мусулмонлар ўзаро бир-бирларига қиладиган ҳасадларини, дунёдаги ҳеч бир мамлакатда кўрмадим. Агар Мусулмонлар бир-бирларига бўлган ҳасадларини йўқ қила олсалар, ғолиб бўладилар деб ўйлайман».


Нақадар тўғри шундай эмасми?
Қаерга борманг, кимни кўрманг, ҳамма бир-бирини кўра олмаган, ундан ўзишга ҳаракат қилгани-қилган. У бу жойга лойиқ эмас, мен ундан яхши биламан ва ҳоказо. Бир-бирини кўра олмаслиги оқибатидан ҳам мусулмонлар бирлаша олмайди. Ривожланган кишини кўришганда ё фитна, ё ғийбат қилишади.

Аллоҳ Ўзи қалбларимизни ҳасаддан асрасин!
Ўзи ҳолимизни ислоҳ қилсин!

Тунчироқ
15.8K views17:44
Ochish/sharhlash
2022-09-15 20:20:57
Қўлинг билан қилган хайрга тилинг билан зиён қилма!
13.2K views17:20
Ochish/sharhlash
2022-09-11 16:27:42
#тарбия

Буви, боболар суҳбати жуда мароқли мен учун. Ҳар бир сўзларида бизга бир ўгит, насиҳат бўлади. Чунки улар кўп нарсаларни бошдан кечиришган.Бувим билан суҳбат қилар эканман, уларга бўлган ҳавасимни яшира олмадим. Фарзанд тарбиясида тутган йўлларию, бошларидан ўтказган қийинчиликлари мени ҳам ҳаяжонлантирди, ҳам куйинтирди.

«Бола тарбиясидаги барча гап онада, унинг қандай инсон бўлиши онасининг бераётган тарбияси, кўрсатаётган ҳулқи, динида маҳкамлигидадир».

Бувим

Аллоҳ барча оналарни фарзандига гўзал ўрнак бўла олувчилардан қилсин.

Тунчироқ
424 views13:27
Ochish/sharhlash
2022-09-11 08:16:54 «Суҳбатларимиз чиройли бўлиши мумкин, одамларнинг кўзидан ёш чиқадиган гаплар гапириш, қойил қолиб, эртага уч-тўрт кун гапириб, фалончи гапни қойил қилди, дейиши ҳам мумкин. Аммо шу гап гаплигича қолса, бунинг нима фойдаси бор?! Ҳеч бўлмаса, битта суҳбатдан битта сўзни амалга олайлик. Майли, ҳаммасини бажара олмасмиз, лекин »мен мана шу нарсани билмас эканман, энди билдим, шунга бир амал қилай«, деб кўчага чиққандан кейин шунга уриниб кўрайлик - Худо хоҳласа, ҳаммаси яхши бўлиб кетади! Ана шунда аҳлоқ маъноси кўтарилади, қалбимиз покланади, нафсимиз жиловланади, бизни ёмонликка тортмайди».

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф рoҳимаҳуллоҳ
5.2K views05:16
Ochish/sharhlash