Get Mystery Box with random crypto!

#тарбия Буви, боболар суҳбати жуда мароқли мен учун. Ҳар бир | Tunchiroq

#тарбия

Буви, боболар суҳбати жуда мароқли мен учун. Ҳар бир сўзларида бизга бир ўгит, насиҳат бўлади. Чунки улар кўп нарсаларни бошдан кечиришган.Бувим билан суҳбат қилар эканман, уларга бўлган ҳавасимни яшира олмадим. Фарзанд тарбиясида тутган йўлларию, бошларидан ўтказган қийинчиликлари мени ҳам ҳаяжонлантирди, ҳам куйинтирди.

«Бола тарбиясидаги барча гап онада, унинг қандай инсон бўлиши онасининг бераётган тарбияси, кўрсатаётган ҳулқи, динида маҳкамлигидадир».

Бувим

Аллоҳ барча оналарни фарзандига гўзал ўрнак бўла олувчилардан қилсин.

Тунчироқ