Get Mystery Box with random crypto!

TOP YURIST

Telegram kanalining logotibi top_yurist — TOP YURIST T
Telegram kanalining logotibi top_yurist — TOP YURIST
Kanal manzili: @top_yurist
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 63

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar

2022-09-28 15:38:59
ТАЪЛИМ КРЕДИТИНИ ОЛИШ ЭНДИ ЯНАДА ОСОН

Талаба хотин-қизлар фоизсиз, талаба йигитлар эса асосий ставкада таълим кредити олиши мумкин. Иккаласида ҳам таълим кредитини қайтариш ўқишни тугагач бошланади ва 7 йилга берилади.

Талабаларга қулайлик яратиш мақсадида Марказий банк томонидан talim-krediti.uz сайти ишга туширилди.

Мазкур сайт орқали талабаларнинг таълим кредити олиш учун банкларга аризаларини онлайн йуллаш имконияти яратилди. Энди банкка бир дунё ҳужжат обориб, қайсидир банк ходимининг қош-қовоғига қараш шарт эмас.

Ҳурматли талабалар!

Сиз ҳам таълим кредити олмоқчи бўлсангиз, talim-krediti.uz сайти орқали онлайн ариза юборишингиз мумкин.

Эслатма: таълим кредитини нафақат ОТМ талабалари, балки коллеж ва техникум ўқувчилари ҳам олиши мумкин. Кундузги, сиртқи ва кечки таълимга берилади. Хусусий ОТМларга ҳам олиш мумкин.

Каналга уланиш
https://t.me/top_yurist
32 views12:38
Ochish/sharhlash
2022-09-28 15:29:45 ТАЛАБАЛАРГА ИЖАРА ТЎЛОВИНИНГ БИР ҚИСМИНИ ҚОПЛАБ БЕРИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА

Ҳукумат қарори (605-сон, 24.09.2021 й.) билан Давлат олий таълим муассасаларининг ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Демак, ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган талабаларнинг ойлик ижара тўлови бир қисмини қоплаб бериш давлат солиқ хизмати органлари томонидан ҳисобга қўйилган кўчмас мулк ижара шартномасига мувофиқ ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган ариза берувчиларга нисбатан татбиқ этилади.

Рўйхатга олинган доимий яшаш жойи доирасида (туман, шаҳар миқёсида) ариза берувчиларга ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш амалга оширилмайди.

Битта турар жойда икки ва ундан ортиқ талаба ижара ҳуқуқи асосида яшаган ҳолатларда уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлишлари шарт.

Мазкур тартиб давлат ОТМнинг фақат кундузги таълим шаклида ўқиб, ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган талабаларига нисбатан татбиқ этилади.

Бунда ариза берувчи тегишли маълумот ёки ҳужжатларни ўзи таълим олаётган факультетнинг ёшлар билан ишлаш бўлими декан ўринбосари ёки ОТМнинг талабаларни турар жой билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштирувчи бўлимига топширади.

Масъуллар 1 ҳафта давомида ариза берувчи маълумотларининг ижтимоий мезонларга мувофиқлигини ўрганади.

Сўнг маълумотларни умумлаштириб, кўриб чиқиш ва хулоса бериш учун навбатдаги ҳафтанинг биринчи кунида талабгорларни танлаб олиш комиссиясига тақдим этади.

Комиссия бир иш кунида талабгорлар тўғрисидаги маълумотларни ўрганиб чиқиб, қарор қабул қилади.

Шунга кўра, давлат ОТМ ректори (филиал директори)нинг буйруғи расмийлаштирилиб, аризалари қаноатлантирилган талабгорлар тўғрисидаги тегишли маълумотлар ва уларнинг рўйхати тўловларни амалга ошириш учун бухгалтерияга тақдим этилади.

Аризаси ижобий ҳал этилган талабалар учун ижара тўловининг бир қисми Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан улар ариза берган санадан бошлаб қоплаб берилади.

Ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш:

ўқув йили давомида (ҳар йили 1 сентябрдан 1 июлгача) ёки ўқитиш дастури бўйича ўқув йилининг давомийлигига қараб белгиланади;
ариза берувчи томонидан ҳар ойнинг 7-санасигача аризалар масъулларга тақдим этилганидан сўнг амалга оширилади.

Ушбу муддатлар тугагандан кейин берилган аризалар кўриб чиқилмайди.

Эслатиб ўтамиз, ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 1 баравари (ҳозирги кунда 300 000 сўм), қолган ҳудудларда – БҲМнинг 0,5 бараваридан ошмаслиги лозим.

Каналга уланиш
https://t.me/top_yurist
28 views12:29
Ochish/sharhlash
2022-09-28 07:11:00
АГАР ПАСПОРТНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ ЎТГАН БЎЛСА НИМА БЎЛАДИ?

Амал қилиш муддати ўтган биометрик паспортнинг ўз вақтида ID-картага алмаштирмаслиги — яъни фуқаронинг паспортсиз ёки ID-картасиз яшаши МЖтКнинг 223-моддасига биноан маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

Бундай ҳуқуқбузарлик 900 минг сўмгача миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Фуқаро паспортининг амал қилиш муддати тугагандан сўнг ёки фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва миллати ўзгарганда паспортини 1 (бир) ой муддатда ID-картага алмаштириши лозим.

Биометрик паспортларни ID-картага алмаштириш учун исталган ички ишлар органлари ёки рўйхат бўйича тасдиқланган давлат хизматлари марказларида алмаштириш мумкин.

Асос: ЎзР МЖтК;
ЎзР фуқаросининг биометрик паспорти тўғрисидаги низом

Каналга уланиш
https://t.me/top_yurist
31 views04:11
Ochish/sharhlash
2022-09-28 04:06:00 18 ЁШГАЧА БОЛАЛАРИ БЎЛГАН ОИЛАЛАРГА НАФАҚА ТАЙИНЛАШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ

Болали оилаларга нафақа (18 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа) ва 12 ой муддатга тайинланади, бироқ бола тегишлича ўн саккиз ёшга тўлган ойнинг охиригача тўланади.

Оила 2022 йилнинг 1 январидан-оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад 498 минг сўмдан ошмаганда кам таъминланган деб эътироф этилади.

Болали оилаларга нафақа яшаш жойи бўйича оиланинг муомалага лаёқатли аъзосининг ёзма аризасига асосан тайинланади.

Болали оилаларга нафақа тайинлаш учун ариза зарур ҳужжатлар билан бирга бевосита ариза берувчининг доимий ёки вақтинча яшаш манзилидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилади ва рўйхатга олинади.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

ариза берувчи оила аъзоларининг Ўзбекистон Республикаси паспорти нусхалари ёки ID-карталари;

чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш гувоҳномалари, фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномалари ёки ID-карталари ҳамда яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида қайд варағи нусхаси;

болалари васийлик остида бўлган тақдирда, аризага васийлик ва ҳомийлик органининг қарори нусхаси;

оиланинг мавжуд чорва моллари ва паррандалари тўғрисида маълумот;

ариза берувчи ва унинг оила аъзолари номидаги тижорат банки ҳисобварақларидаги маблағ қолдиқлари тўғрисида оилада бирга яшовчи 18 ёш ва ундан катта ёшдаги муомалага лаёқатли барча оила аъзолари имзолари билан тасдиқланган ариза.

Қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлганда нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш рад этилади:

а) ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромад миқдори юқори бўлса;

б) ариза берувчи ва унинг оила аъзоларида жами биттадан ортиқ кўчмас мулки ёки бир ва ундан ортиқ нотурар жой бинолари мавжуд бўлганда;

в) ариза берувчи ёки унинг оила аъзоларида ўз номига расмийлаштирилган ёки бош ишончнома асосида фойдаланилаётган:

ишлаб чиқарилган муддати 7 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган автотранспорт воситаси мавжуд бўлганда;

жами икки ва ундан ортиқ, техник ҳолати соз бўлган автотранспорт воситалари мавжуд бўлганда;

г) ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг тижорат банкларидаги депозит ҳисобварақларида ариза берган ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг беш баравари ва ундан ортиқ миқдорда маблағлари мавжуд бўлганда;

е) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, ИИВ, ФВВ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, ДХХ, Давлат божхона қўмитаси, Мудофаа саноати давлат қўмитаси ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотларнинг хизматчилари ва ходимлари ёки уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи ва болалари) томонидан аризалар тақдим этилганда;

ж) белгиланган тартибга риоя қилмаган ҳолда такрорий ариза тақдим этилганда.

з) оилада меҳнат органлари томонидан тайинланган ишсизлик нафақасини олаётган аъзолари мавжуд бўлганда;

и) оилада охирги 12 ой давомида иш қидираётган аъзоси меҳнат органларининг мақбул келадиган ишга доир таклифларини мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ маротаба) рад этганда.

Асос: Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида НИЗОМ

Каналга уланиш
https://t.me/top_yurist
30 views01:06
Ochish/sharhlash
2022-09-27 22:49:48 СОТИБ ОЛИНГАН ТОВАРДА КАМЧИЛИК БЎЛСА, НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

Истеъмолчи сотувчидан сотиб олган товарни ишлатиш мобайнида товарнинг ишлаб чиқилишида, тузилишида ёки таркибида бирон-бир нуқсон аниқланган тақдирда сотувчи товарни етти кунлик муддат ичида алмаштириб бериши шарт.
Агарда айни шундай маркали товар бўлмаган тақдирда, истеъмолчининг талаби бир ой ичида қондирилиши керак.

Чўл ва олис жойлар, товарлар вақти-вақти билан олиб бориладиган жойларда истеъмолчининг бундай талаби икки ойдан кечиктирмай қондирилиши лозим. Агар шу белгиланган муддатлар ўтказиб юборилса, сотувчи ҳар бир кечиктирилган кун учун товар баҳосининг бир фоизи миқдорида пеня тўлашга мажбур. Шунингдек, алмаштирилган товарни ҳам бериши лозим.

Истеъмолчининг розилигига кўра, сотувчи нуқсонли товарни бошқа маркали товарга алмаштириб бериши мумкин, лекин бундай вазиятда сотувчи товар нархини қайта ҳисоб-китоб қилиши керак бўлади.

Асос: Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуни, 14-модда.

Каналга уланиш
https://t.me/top_yurist
26 views19:49
Ochish/sharhlash
2022-09-27 22:41:12
РАДАРЛАРНИ ЯШИРИН ЖОЙДА ЎРНАТИШ МУМКИНМИ?

ЙЎҚ. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарорига кўра, ЙПХ ходими ўз хизмат вазифаларини махсус аудио ва видео қайд этиш қурилмалари билан жиҳозланган транспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда ошкора усулда амалга оширади.

Йўлларда хизматни яширин олиб бориш тақиқланади. У ошкора бўлиши лозим.

Агар сиз ҳам расмдагидай ўрнатилган радарга тушган бўлсангиз, жаримани тўламасликка ҳаққингиз бор.

Каналга уланиш
https://t.me/top_yurist
48 views19:41
Ochish/sharhlash
2022-09-27 20:38:19 ВЕЛОСИПЕД ҲАЙДОВЧИСИНИ МАСТЛИК ҲОЛАТИ БЎЙИЧА ТЕКШИРИШ МУМКНИНМИ?

Албатта
, мумкин. Текширишдан бўйин товлаган тақдирда, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, БҲМнинг 3 баравари (900 минг сўм) миқдорида жарима қўлланилади.

Каналга уланиш
https://t.me/top_yurist
27 views17:38
Ochish/sharhlash
2022-09-27 20:32:46
Зотилжам, сурункали бронхит, бронхиал астма ва бошқа кассаликлар билан касалланган 18 ёшга тўлмаган болалар Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволанади.

Каналга уланиш
https://t.me/top_yurist
26 views17:32
Ochish/sharhlash
2022-09-27 20:26:41 #биласизми?

Фуқароларнинг номида шахсий уй-жойи бор ёки йўқлиги тўғрисида маълумотнома олиш мумкин

Бунинг учун ариза берувчилар маълумотнома олиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади (1).

2. Сўровнома тўлдирилиб, кадастр органларига электрон тарзда юборилади.

3. Марказ сўровнома тушган ва тўлов амалга оширилган вақтдан бошлаб 3 иш куни мобайнида QR-код қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ва Давлат хизматлари марказларига ёки давлат органларига ёхуд ариза берувчига ЯИДХП орқали юборади.

3 иш куни мобайнида маълумотномани оласиз.

Хизмат нархи:

БҲМнинг 3 фоизи миқдорида – 9 000 сўм;
Ягона портал орқали топширилганда миқдори – 8 100 сўм.

Ҳуқуқий асос: Ҳукумат қарори (535-сон, 02.09.2020 й.)

Каналга уланиш
https://t.me/top_yurist
27 views17:26
Ochish/sharhlash
2022-09-27 20:21:55 Йўналишсиз такси бир неча йўловчилар (навбатда турган биринчи йўловчининг розилиги билан) томонидан тўхташ жойида ёллаган ёки таксини ёллаган йўловчи розилиги билан йўли бир бўлган йўловчи чиқарилган тақдирда, йўл ҳақига тўловнинг умумий суммаси йўловчилар ўртасида ҳар бир йўловчининг босиб ўтган масофасига мутаносиб равишда тақсимланади.

Йўналишсиз таксига йўловчиларни чиқаришда ҳайдовчи багажни жойлаштиришда ёрдам кўрсатиши, сафар тугаганда эса йўловчига унинг буюмларини ва багажини тушириши тўғрисида эслатиши шарт.

Каналга уланиш
https://t.me/top_yurist
27 views17:21
Ochish/sharhlash