Get Mystery Box with random crypto!

ТАЪЛИМ КРЕДИТИНИ ОЛИШ ЭНДИ ЯНАДА ОСОН Талаба хотин-қизл | TOP YURIST

ТАЪЛИМ КРЕДИТИНИ ОЛИШ ЭНДИ ЯНАДА ОСОН

Талаба хотин-қизлар фоизсиз, талаба йигитлар эса асосий ставкада таълим кредити олиши мумкин. Иккаласида ҳам таълим кредитини қайтариш ўқишни тугагач бошланади ва 7 йилга берилади.

Талабаларга қулайлик яратиш мақсадида Марказий банк томонидан talim-krediti.uz сайти ишга туширилди.

Мазкур сайт орқали талабаларнинг таълим кредити олиш учун банкларга аризаларини онлайн йуллаш имконияти яратилди. Энди банкка бир дунё ҳужжат обориб, қайсидир банк ходимининг қош-қовоғига қараш шарт эмас.

Ҳурматли талабалар!

Сиз ҳам таълим кредити олмоқчи бўлсангиз, talim-krediti.uz сайти орқали онлайн ариза юборишингиз мумкин.

Эслатма: таълим кредитини нафақат ОТМ талабалари, балки коллеж ва техникум ўқувчилари ҳам олиши мумкин. Кундузги, сиртқи ва кечки таълимга берилади. Хусусий ОТМларга ҳам олиш мумкин.

Каналга уланиш
https://t.me/top_yurist