Get Mystery Box with random crypto!

TOP YURIST

Telegram kanalining logotibi top_yurist — TOP YURIST T
Telegram kanalining logotibi top_yurist — TOP YURIST
Kanal manzili: @top_yurist
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 63

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-09-27 19:47:36
Автомобиль йўлларидан фойдаланувчилар автомобиль йўлидаги носозликлар туфайли етказилган зарарни ундириб олиш ҳуқуқига эга.

Автомобиль йўллари қайси юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрида бўлса, ўша юридик ва жисмоний шахслар автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларга автомобиль йўлидаги носозликлар туфайли етказилган зарарнинг ўрнини белгиланган тартибда қоплаши шарт.

Каналга уланиш
https://t.me/top_yurist
29 views16:47
Ochish/sharhlash
2022-09-24 22:26:01
Ўзбекистондаги исталган давлат университетининг контрактини Апелсин орқали тўлаш мумкин

Бунинг учун илованинг "Тўлов" бўлимига ўтинг, кейин "Таълим" га ўтиб "Шартнома тўлови"ни танланг. Сиз фақат ЖШШИРни кўрсатишингиз керак бўлади. Қолгани маълумотлар базасидан автоматик равишда юклаб олинади.

Пул автоматик равишда керакли олий таълим муассасасининг ҳисоб рақамига тушади ва ҳисобчининг ҳисобот бўлимида кўрсатилади. Тўлов хизмати 0,8% ни ташкил қилади.

Ўзбекистон Республикасининг барча давлат олий таълим муассасасаларига тўловлар мавжуд. Хусусий университетлар учун "Реквизитлар бўйича тўлаш" усулидан фойдаланишингиз мумкин.

Агар сизнинг ЖШШИР рақамингиз бўйича ҳеч қандай натижа чиқмаган бўлса, ОТМнинг ҳисоб бўлимига мурожаат қилинг ва УзАСБО маълумотлар базасига қўшилишини сўранг.

Каналга уланиш
https://t.me/top_yurist
43 views19:26
Ochish/sharhlash
2022-09-24 19:20:42
#Биласизми

Адвокат ким?

Олий юридик маълумотга эга бўлган ва адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни белгиланган тартибда олган, жисмоний ва юридик шахсларга ҳуқуқнинг исталган соҳаси бўйича юридик ёрдам кўрсатувчи Ўзбекистон Республикасининг фуқароси.

t.me/top_yurist
55 views16:20
Ochish/sharhlash
2022-09-24 14:09:01 ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ОЛГАН ҲАЙДОВЧИЛАР ТОМОНИДАН ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШ ТАРТИБИ

2022 йил 1 сентябрдан фуқаролар ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиб, енгил автомобилда йўловчи ташиш фаолиятини амалга оширишига рухсат берилганлиги ҳақида айтган эдик. Қуйида лицензия олиш тартиби ҳақида маълумот берамиз.

Бунинг учун ҳайдовчи аввало ўзини ўзи банд бўлган шахс сифатида рўйхатдан ўтиши лозим. Буни ягона портал орқали масофадан ёки Давлат солиқ инспекцияси ҳудудий бўлимига борган ҳолда амалга ошириш мумкин. Рўйхатдан ўтган фуқароларга тегишли маълумотнома берилади.

Рўйхатдан ўтиш ва гувоҳнома олиш бепул.

Сўнгра ҳайдовчи Давлат хизматлари марказига бориб, қўлидаги маълумотномага асосан йўловчи ташиш лицензия варақаси олиш учун 1 йилга 300 минг сўм давлат божи тўлаб, лицензия варақаси олади. Шунда, ҳайдовчи жами бўлиб 1 йилга 300 минг сўм сарф қилади. Агар ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ҳайдовчи расмий иш стажига эга бўлишни истаса, ихтиёрий равишда 1 йил учун 300 минг сўм ижтимоий солиқ тўлаши мумкин. Эътибор қаратинг, ижтимоий солиқ тўлаш ўзини ўзи банд қилганлар учун ихтиёрий саналади. Шу билан бирга, ўзини ўзи банд қилган киракашлар: такси белгили плафон олиб, автомобилининг том қисмига ўрнатиши керак (таксида плафон бўлмаса, бу 300 минг сўмдан 900 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади – МЖтК 1764-моддаси 2-қисми); 1 йилда 1 марта тиббий кўрикдан ўтиши керак; 1 йилда 1 марта автомобилини техник кўрикдан ўтказиши керак. Киракаш жисмоний шахслар автомобилини сариқ рангга бўяшлари мажбурий эмас.

Каналга уланиш
https://t.me/top_yurist
63 views11:09
Ochish/sharhlash
2022-09-24 09:31:11 УЙ-ЖОЙНИ ТАЪМИРЛАШ УЧУН ГАРОВСИЗ КРЕДИТ

«Темир дафтар» ва «Аёллар дафтари»га киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилгаи янги турмуш қурган ёшларнинг якка тартибдаги хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун гаровсиз кредит ажратиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 6-бандига асосан, кредит олувчилар қуйидаги мувофиқлик мезонларига мос бўлиши лозим:

а) кредит олиш учун мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган ёшларнинг алоҳида тоифаларига мансуб Ўзбекистон Республикаси фуқароси;

б) «Темир дафтар» ва «Аёллар дафтари»га киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг янги турмуш қурганлари (никоҳи қайд этилганига 3 йилдан ошмаган бўлиши лозим);

в) даромад манбаларига, шахсий ёрдамчи ёки деҳқон хўжалигидан ёхуд якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан доимий даромадга, шунингдек, кредит бўйича ҳисобланган фоизларни ва асосий қарзни тўлов жадвалига мувофиқ ҳар ойда тўлаш учун етарли бўлган қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган бошқа даромад манбаига эга бўлиши;

г) қарз юки кўрсаткичи қарз олувчининг барча кредитлари ва микроқарзлари бўйича ўртача ойлик тўловларининг ушбу қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг тасдиқланган ўртача ойлик даромадларининг 70 фоиздан юқори бўлмаслиги;

д) якка тартибдаги хонадонда қўшимча уй-жой қуриш ишлари қийматининг камида 15 фоизи миқдорида бошланғич бадални шакллантириш имкониятига эга бўлиши;

е) кредит ажратишни кўриб чиқиш вақтида қарз олувчининг кредит ташкилотларидан аввал олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги;

ж) илгари арзон уй-жой қуриш дастурлари доирасида имтиёзли ипотека кредитларидан ва ипотека кредитлари бўйича субсидиялардан фойдаланган ҳолда квартира ёки якка тартибдаги уй-жой ҳамда уй-жой билан таъминлаш бўйича бошқа ёрдам олмаган бўлиши;

з) якка тартибдаги хонадонда қўшимча уй-жой қуриш учун ер участкасига умрбод эгалик қилиши ёки мулк ҳуқуқи ва белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига эга бўлиши.

Юқоридаги Низомнинг 17-бандига асосан, якка тартибдаги қўшимча уй-жойни қуриш ишлари учун Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан ёшларнинг алоҳида тоифаларига кредитлар банклар томонидан қуйидаги шартлар асосида ажратилади:

1) бозор ставкасида мижоз хоҳишига кўра 6 ой имтиёзли давр билан;

2) 20 йилдан кўп бўлмаган муддатга;

3) бошланғич бадали якка тартибдаги хонадонда қўшимча қурилаётган уй-жой қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда;

4) бир қарз олувчига бериладиган кредитлар 33 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда берилади.

Ариза узоғи 3 кун муддатда кўриб чиқилади.

Аризангизни кўриб чиқиш натижасида ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган ва унда камчиликлар ёки ёлғон маълумотлар аниқланмаган тақдирда, уй-жой таъмирлаш ёки қуриш учун, банк 33 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратади.

Чилонзор туман юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти Эргашев Хожиакбар

Каналга уланиш учун
t.me/top_yurist
37 views06:31
Ochish/sharhlash
2022-09-24 04:18:02
3 ЙИЛ ЎҚИБ ДИПЛОМ ОЛИШ МУМКИН БЎЛГАН ЙЎНАЛИШЛАР

- мусиқа таълими;
- жисмоний маданият;
- технологик таълим;
- чақириққача ҳарбий таълим;
- тасвирий санъат ва муҳандислик таълими;
- мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия ва спорт
- спорт фаолияти.

Юқоридаги йўналишлар қайси ОТМларда борлигини @mandat_2022bot орқали билиб болишингиз мумкин.

t.me/top_yurist
49 views01:18
Ochish/sharhlash
2022-09-23 13:06:41 СУБСИДИЯ АСОСИДА ОЛИНГАН УЙ-ЖОЙ КРЕДИТИ УЧУН ЙЎНАЛТИРИЛГАН МАБЛАҒДАН ДАРОМАД СОЛИҒИ ОЛИНМАЙДИ

2023 йил 1 январдан уй-жой учун субсидия берилган фуқароларнинг ипотека кредитлари ва уларнинг фоизлари учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари даромад солиғига тортилмайди.

Мазкур имтиёз қарз олувчи ва бирга қарз олувчилар даромадининг бир солиқ даврида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 80 бараваридан ошмаган қисмига татбиқ этилади.

2023 йилдан ипотека кредитига олинган мол-мулк олинган санадан 36 ойда қайта сотилса, кредит ва фоизлар учун йўналтирилган даромад солиққа тортилади.

2022 йил 1 ноябрдан “коробка” ҳолатдаги уй-жойлар учун ипотека кредитлари ҳамда субсидия ажратишга рухсат берилади.

Қарор билан 2021 йилда берилган субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномаларнинг амал қилиш муддати 2022 йил 31 декабргача узайтирилди.

“Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖга банклар томонидан аҳолига берилган ипотека кредитларини қайта молиялаштириш учун 3 йил муддатга 12 фоиз ставкада ва фоиз тўловларини ҳар 6 ойда тўлаш шарти билан 300 млрд сўмгача бюджет ссудаси ажратилади.

Уй-жойлар ва ипотека кредит олишда фуқароларга қўшимча қулайликлар яратиш учун вилоятлар марказларида ипотека марказлари ташкил этилади.

Каналга уланиш
https://t.me/top_yurist
44 views10:06
Ochish/sharhlash
2022-09-23 12:59:23 КЎП БОЛАЛИ ОИЛАЛАРГА ҚАНДАЙ ИМТИЁЗЛАР БОРЛИГИНИ БИЛАСИЗМИ?

Қонунчиликка кўра, давлат кўп болали оилаларга қуйидаги имтиёзлар ва ижтимоий кафолатлар берилишини таъминлайди:

Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган кўп болали оилалар кўп квартирали уйлардан имтиёзли кредитлар асосида уй-жой олиши, уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантлари ҳамда хотин-қизларга ажратиладиган арзон уй-жойлардан уй (квартира) олиши мумкин

Тадбиркорлик лойиҳаларини амалга оширишда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан молиявий ёрдамлар қўрсатилади

Кўп болали оилаларнинг иқтидорли фарзандлари Ёшлар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар идоралараро кенгашлари қарори билан қуйидагиларни амалга ошириш орқали моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватланади:

замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш;

асосий турдаги ўқув қуроллари билан таъминлаш;к

бадиий китоблар билан таъминлаш;

болалар газета ва журналларига обуна қилиш;

республика оромгоҳларида дам олишини ташкил этиш;

республика бўйлаб саёҳатга бориш ва келиш харажатларини қоплаш

Кўп болали ота-оналар учун иш ўринларининг энг кам сони туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан белгиланади, шунингдек, ташкилотлар томонидан захирага қўйилади.

Бунда, болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бажарилишини бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи ишнинг мослашувчан жадвалига эга бўлган иш ўрни яратилади

Кўп болали оилаларнинг болалари давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишда имтиёзли рўйхатга киритилади

Уй хўжалигида қорамол боқиш учун шароит ва имкониятлари, шу жумладан ер участкаси мавжуд кўп болали оилаларга бепул қорамол берилиши мумкин

Боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғидан озод қилинган.

Каналга уланиш
https://t.me/top_yurist
59 views09:59
Ochish/sharhlash
2022-09-23 12:58:59
КЎП БОЛАЛИ ОИЛА

Оила кодексига асосан, тўрт нафар ва ундан ортиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган боласи бўлган оила кўп болали оиладир. Бунда, агар тўрт нафар ва ундан ортиқ болаларидан бир нафари ёки ундан кўпроғи таълимнинг кундузги шаклида (ўрта махсус ва профессионал, олий таълим) таълим ташкилотларида ўқиётган ҳамда йигирма икки ёшга тўлмаган бўлса, бу оила ҳам кўп болали оила деб ҳисобланади.

Давлат кўп болали оилаларга қонунчиликка мувофиқ имтиёзлар ва ижтимоий кафолатлар берилишини таъминлайди.

Каналга уланиш
https://t.me/top_yurist
50 viewsedited  09:58
Ochish/sharhlash
2022-09-23 12:48:37 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Пенсияни ҳисоб-китоб қилишнинг янги тартиби жорий этилади

Киритилган ўзгартишларга кўра, отасидан ҳам, онасидан ҳам жудо бўлган (чин етим) болаларнинг боқувчисини йўқотганлик пенсияларини ошириш ота ва она иш ҳақларининг умумий миқдоридан келиб чиқиб, пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 12 баравари миқдорида амалга оширилиши белгиланди. Илгари 10 баравари эди.

Шунингдек, пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 бараваридан 12 бараварига оширилади.

Ушбу тартиблар 2023 йил 1 январдан кучга киради.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори 324 минг сўмни ташкил этади.

Каналга уланиш
https://t.me/top_yurist
35 viewsedited  09:48
Ochish/sharhlash