Get Mystery Box with random crypto!

АГАР ПАСПОРТНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ ЎТГАН БЎЛСА НИМА БЎЛАДИ? | TOP YURIST

АГАР ПАСПОРТНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ ЎТГАН БЎЛСА НИМА БЎЛАДИ?

Амал қилиш муддати ўтган биометрик паспортнинг ўз вақтида ID-картага алмаштирмаслиги — яъни фуқаронинг паспортсиз ёки ID-картасиз яшаши МЖтКнинг 223-моддасига биноан маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

Бундай ҳуқуқбузарлик 900 минг сўмгача миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Фуқаро паспортининг амал қилиш муддати тугагандан сўнг ёки фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва миллати ўзгарганда паспортини 1 (бир) ой муддатда ID-картага алмаштириши лозим.

Биометрик паспортларни ID-картага алмаштириш учун исталган ички ишлар органлари ёки рўйхат бўйича тасдиқланган давлат хизматлари марказларида алмаштириш мумкин.

Асос: ЎзР МЖтК;
ЎзР фуқаросининг биометрик паспорти тўғрисидаги низом

Каналга уланиш
https://t.me/top_yurist