Get Mystery Box with random crypto!

#биласизми? Фуқароларнинг номида шахсий уй-жойи бор ёки йўқл | TOP YURIST

#биласизми?

Фуқароларнинг номида шахсий уй-жойи бор ёки йўқлиги тўғрисида маълумотнома олиш мумкин

Бунинг учун ариза берувчилар маълумотнома олиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади (1).

2. Сўровнома тўлдирилиб, кадастр органларига электрон тарзда юборилади.

3. Марказ сўровнома тушган ва тўлов амалга оширилган вақтдан бошлаб 3 иш куни мобайнида QR-код қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ва Давлат хизматлари марказларига ёки давлат органларига ёхуд ариза берувчига ЯИДХП орқали юборади.

3 иш куни мобайнида маълумотномани оласиз.

Хизмат нархи:

БҲМнинг 3 фоизи миқдорида – 9 000 сўм;
Ягона портал орқали топширилганда миқдори – 8 100 сўм.

Ҳуқуқий асос: Ҳукумат қарори (535-сон, 02.09.2020 й.)

Каналга уланиш
https://t.me/top_yurist