Get Mystery Box with random crypto!

Times.uz

Telegram kanalining logotibi times_officialuz — Times.uz T
Telegram kanalining logotibi times_officialuz — Times.uz
Kanal manzili: @times_officialuz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 38.52K
Kanalning ta’rifi

Нима? Қачон? Қаерда? Барчаси энди Times.uz’да

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 9

2023-04-18 13:21:18
Тошкент вилоятида 9 қаватли "дом" зилзила талабларига жавоб бермай қурилаётгани маълум бўлди

Олмалиқ шаҳрида қурилаётган 9 қаватли уй хавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги ҳолати Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан ўрганилди.

Маълум қилинишича, "И.Каримов" МФЙда қурилаётган бу кўп қаватли бино ҳақиқатда талабларга жавоб бермаётгани аниқланган. Хусусан, "Зилзилавий ҳудудларда қурилиш" меъёр талаблари бузилган ҳолда котлован тайёргарлиги тўғрисида геолог далолатномаси ва замин тупроқ қатлами зичлиги бўйича лаборатория хулосалари тўлиқ расмийлаштирилмаган.
8.7K viewsedited  10:21
Ochish/sharhlash
2023-04-18 13:21:00
Усманов Бобур Масудович ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди.

Б.Усманов бунгача Президент Администрацияси, Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Адлия вазирлиги ва бошқа тузилмаларда турли лавозимларда ишлаб келган.
7.3K viewsedited  10:21
Ochish/sharhlash
2023-04-18 12:01:28
RG Brands dan tanlovda ishtirok eting va har hafta yangi iPhone14 + har kuni 25 ming so‘mlik 200 mobil to‘lovlarni yutib oling!

Ishtirok etish uchun «ishtirok etaman» tugmasini bosing, qisqa ro‘yxatdan o‘tish jarayonidan o‘ting va RG Brands kanaliga obuna bo‘ling. Va’da beramiz, u yerda qiziqarli narsalar juda ko‘p
7.9K views09:01
Ochish/sharhlash
2023-04-17 15:36:53
Фарғонада туман ҳокимияти ходими $4000 пора билан ушланди

Ҳокимлик вакили 3 гектар ер майдонини очиқ электрон платформаси орқали ютиб беришни ваъда қилган.
12.2K viewsedited  12:36
Ochish/sharhlash
2023-04-17 14:15:30 Тошкентнинг тўртта туманида ичимлик суви таъминоти икки кунга тўхтатилди

«Тошкент шаҳар сув таъминоти» хабарига кўра, Яккасарой ва Сергели туманларидан ўтувчи Бобур кўчасидаги кўприкнинг таъмирланиш жараёнида ичимлик сув тармоғини кўчириб ўтказиш ишлари амалга оширилади. Шу сабабли 2023 йил 17 апрелдан 19 апрел соат 09:00 гача пойтахтнинг 4 та туманида ичимлик суви таъминоти тўхтатилди.

Сергели туманида:
«Жўнариқ», «Нўғойқўрғон», «Қубайтепа», «Юқори Дархон», «Қут-барака», «Суғдиёна», «Қумариқ», «Олтинводий», «Учувчилар» ва «Бунёдобод» маҳаллаларида.

Янгиҳаёт туманида:
«Виқор», «Ал-Фарғоний», «Чорбоғ», «Йўлдош», «Янги Чоштепа», «Чоштепа», «Чортоқ», «Иқбол», «Файзли» ва «Тошкент» маҳаллаларида.

Яккасарой туманида:
«Бошлиқ», «Қушбеги» маҳаллаларида ва Бошлиқ 4-тор, Бобур, Нукус, А.Қаҳҳор кўчаларида.

Миробод тумани:
«Темирйўлчилар», «Заминобод», «Биродарлик» маҳаллаларида.
11.4K views11:15
Ochish/sharhlash
2023-04-17 14:15:30
«Жанубий Утсюрт» миллий боғида яшовчи қушлар

Табиат ресурслари вазирлиги тасарруфидаги «Жанубий Устюрт» миллий табиат боғида 100 дан ортиқ турдаги қушлар мавжуд. Шунингдек, 2023 йилнинг март ойида боғ ҳудудидаги Сариқамиш кўлига ноёб фламинго қушлари учиб келган.
9.5K views11:15
Ochish/sharhlash
2023-04-17 10:22:37
“Очиқ бюджет” ахборот порталида “Менинг йўлим” лойиҳасининг жорий йилги мавсумига старт берилди.

Туман (шаҳар) буджетларида ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш учун режалаштирилган маблағларнинг камида 50% қисмини фуқаролар фикри асосида йўналтиришини таъминлаш мақсадида ташкил этилган “Менинг йўлим” лойиҳасининг жорий йилги мавсуми учун 312 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилиши режалаштирилган.

Лойиҳа доирасида таклиф киритиш жараёни жорий йилнинг 27 апрель санасига қадар давом этади. Киритилган таклифлар учун овоз бериш жараёнлари 28 апрелдан 7 май кунига қадар ўтказилади.
11.1K viewsedited  07:22
Ochish/sharhlash
2023-04-17 10:14:53 ДХХ Мудофаа ишлари бўлим бошлиғи ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директорини пора олаётганда қўлга олди

ДХХ ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда Тошкент шаҳридаги туманлардан бирининг Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи фуқарога ноқонуний равишда ҳарбий гувоҳнома расмийлаштириб бериш эвазига ундан 600 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Иккинчи ҳолатда эса Сирдарё вилоятидаги Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларидан бирининг директори ёшларни касбга ўргатиш билан шуғулланувчи МЧЖ раҳбаридан унинг ўқув марказида таҳсил олаётганларнинг дарсларга қатнашиш ҳолатини мониторинг қилмаслик ва МЧЖ фаолияти бўйича текширув ўтказмаслик эвазига 300 АҚШ доллари талаб қилиб, муқаддам 2 млн сўм олган. Тезкор тадбир давомида у қолган 1,4 млн сўмни ўз хизмат хонасида олган вақтида ушланди.
10.3K views07:14
Ochish/sharhlash
2023-04-17 09:54:49 Ўзбекистонликлар Рамазон ҳайити муносабати билан кетма-кет 3 кун дам олиши мумкин

5 кун ишловчилар учун душанба куни дам, 29 апрел — шанба эса иш куни бўлади.
10.8K views06:54
Ochish/sharhlash
2023-04-15 13:05:39
Ўзбекистон спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатида 11 та медални қўлга киритди

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида спорт курашлари бўйича қитъа биринчилиги ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 5 та кумуш ва 5 та бронза, жами 11 та медалга сазовор бўлди.
4.9K views10:05
Ochish/sharhlash