Get Mystery Box with random crypto!

“Очиқ бюджет” ахборот порталида “Менинг йўлим” лойиҳасининг жо | Times.uz

“Очиқ бюджет” ахборот порталида “Менинг йўлим” лойиҳасининг жорий йилги мавсумига старт берилди.

Туман (шаҳар) буджетларида ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш учун режалаштирилган маблағларнинг камида 50% қисмини фуқаролар фикри асосида йўналтиришини таъминлаш мақсадида ташкил этилган “Менинг йўлим” лойиҳасининг жорий йилги мавсуми учун 312 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилиши режалаштирилган.

Лойиҳа доирасида таклиф киритиш жараёни жорий йилнинг 27 апрель санасига қадар давом этади. Киритилган таклифлар учун овоз бериш жараёнлари 28 апрелдан 7 май кунига қадар ўтказилади.