Get Mystery Box with random crypto!

Тошкентнинг тўртта туманида ичимлик суви таъминоти икки кунга | Times.uz

Тошкентнинг тўртта туманида ичимлик суви таъминоти икки кунга тўхтатилди

«Тошкент шаҳар сув таъминоти» хабарига кўра, Яккасарой ва Сергели туманларидан ўтувчи Бобур кўчасидаги кўприкнинг таъмирланиш жараёнида ичимлик сув тармоғини кўчириб ўтказиш ишлари амалга оширилади. Шу сабабли 2023 йил 17 апрелдан 19 апрел соат 09:00 гача пойтахтнинг 4 та туманида ичимлик суви таъминоти тўхтатилди.

Сергели туманида:
«Жўнариқ», «Нўғойқўрғон», «Қубайтепа», «Юқори Дархон», «Қут-барака», «Суғдиёна», «Қумариқ», «Олтинводий», «Учувчилар» ва «Бунёдобод» маҳаллаларида.

Янгиҳаёт туманида:
«Виқор», «Ал-Фарғоний», «Чорбоғ», «Йўлдош», «Янги Чоштепа», «Чоштепа», «Чортоқ», «Иқбол», «Файзли» ва «Тошкент» маҳаллаларида.

Яккасарой туманида:
«Бошлиқ», «Қушбеги» маҳаллаларида ва Бошлиқ 4-тор, Бобур, Нукус, А.Қаҳҳор кўчаларида.

Миробод тумани:
«Темирйўлчилар», «Заминобод», «Биродарлик» маҳаллаларида.