Get Mystery Box with random crypto!

Times.uz

Telegram kanalining logotibi times_officialuz — Times.uz T
Telegram kanalining logotibi times_officialuz — Times.uz
Kanal manzili: @times_officialuz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 38.52K
Kanalning ta’rifi

Нима? Қачон? Қаерда? Барчаси энди Times.uz’да

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2023-07-06 12:24:59
Келгуси йилдан абитуриентлар 3 та асосий ва 2 та қўшимча фанни танлаб, тест синовларидан ўтади

Сирдарёлик сайловчилар билан учрашувда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев ёшларни талабаликка қабул қилиш тизимини ўзгартиришга оид режалар ҳақида тўхталиб ўтди.

“Энди ёшларимизнинг мактабда ўқиган баҳоларини ҳам инобатга олиш амалиётини йўлга қўямиз.

Келгуси йилдан абитуриентлар 3 та асосий ва 2 та қўшимча фанни танлаб, тест синовларидан ўтади ва унинг натижаларига қараб олийгоҳ, таълим йўналиши ва таълим шаклини танлаш имкониятига эга бўлади.

Хабарингиз бор, хорижий тиллардан халқаро сертификати бор абитуриентларга чет тили бўйича имтиҳон топширмаслик имтиёзини берган эдик.

Энди, бу имтиёзни математика, физика, кимё ва биология фанлари бўйича халқаро тан олинган сертификати бор ёшларга ҳам татбиқ этамиз”, – деди номзод.
7.6K viewsedited  09:24
Ochish/sharhlash
2023-07-06 12:24:59
Келгуси ўқув йилидан бакалавр педагог кадрлар тайёрлашни тўлиқ давлат грантига ўтказамиз Шавкат Мирзиёев

Педагогика йўналишидаги олийгоҳларни алоҳида ёндашув асосида ривожлантирамиз.

Келгуси ўқув йилидан:

— бакалавр педагог кадрлар тайёрлашни тўлиқ давлат грантига ўтказамиз;
— магистратурада эса, квоталар 2 карра оширилиб, тўлиқ давлат ҳисобидан бўлади;
— кадрлар етишмайдиган, таълим сифати оғир мактаблар олдиндан танланиб, улар учун мақсадли давлат буюртмаси жорий қилинади. Бунда, буюртма асосида ўқишни тамомлаган ёшларга, ушбу мактабларда бориб ишлашлари учун жозибадор рағбатлантириш тизимини йўлга қўямиз.

Пировардида, 2030 йилга бориб боғча тарбиячиси ҳам, мактаб ўқитувчиси ҳам фақат ва фақат олий маълумотли бўлади”, – деди номзод.
7.9K viewsedited  09:24
Ochish/sharhlash
2023-07-06 12:24:34
Автомобилингизни алмаштирмоқчимисиз? Муаммосиз!

Автомобилга тўлаб қўйиб, узундан-узоқ навбатда туришни истамайсизми? Автомобилингизни янгисига айлантиришни истаяпсиз, лекин сабрингиз чегараси ҳозирги вазиятга дош бермайдими?

Ундай бўлса асабларингиз ва сабрингизни беҳуда сарфламанг, @olamavto_uz дилерлик марказига мурожаат қилиб Trade-In дастури доирасида атиги 1 кун ичида автомобилингизни янгисига алмаштиринг.

@Olamavto_uz - автомобилингизни янгилаш учун ажойиб имконият!

Шошилинг, автомобиллар сони чекланган.

Элбек кўчаси, 61/3.
(+998) 71-202-13-12.
1312
5.8K views09:24
Ochish/sharhlash
2023-07-06 11:31:18
Сирдарёда 1,5 минг Мегаваттли иссиқлик электр станцияси қурилади

Бу ҳақда Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев сирдарёлик сайловчилар билан учрашувда маълум қилди.

“Албатта, келгуси йилларда яратиладиган янги ишлаб чиқариш қувватлари ҳисобига, вилоятда электр энергиясига бўлган талаб ҳам кескин ошади.
Бу борада, ўтган йили Туркиянинг “Cengiz enerji” компанияси билан 150 миллион доллар инвестиция эвазига, Ховосда 220 Мегаваттли буғ-газ электр станцияси ишга туширилди.

Шу йилнинг ўзида Боёвут тумани ва Ширин шаҳрида Саудия Арабистонининг “Acwa power” компанияси томонидан 1 миллиард 100 миллион доллар сармоя ҳисобига, яна 1,5 минг Мегаваттли иссиқлик электр станцияси фойдаланишга топширилади.

Бундан ташқари, келгуси икки йилда Франция, Япония ва Қатар компаниялари консорциуми томонидан 1 миллиард 100 миллион доллар инвестиция киритилиб, қўшимча 1,5 минг Мегаваттли замонавий иссиқлик электр станцияси барпо этилади”, – деди номзод.
6.6K viewsedited  08:31
Ochish/sharhlash
2023-07-06 11:22:49
Сирдарё вилоятига 160 та янги автобус олиб келинади — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев сирдарёлик сайловчилар билан учрашув чоғида келгуси етти йилда вилоятда транспорт соҳасини ривожлантиришга оид режалар ҳақида тўхталди.

Сирдарё вилоятида жамоат транспорти қатновларини кўпайтириш учун, 160 та янги автобус олиб келинади, замонавий лойиҳалар асосида 60 та бекат қурилади.
Булар орқали, Сирдарёлик 600 мингдан зиёд одамларнинг узоғи яқин бўлади.

“Тошкент – Ховос” йўналишидаги бундан 35 йил аввал сотиб олинган электропоездларни янгилаймиз. Бунинг учун, 20 миллион доллар эвазига, замонавий электропоездлар олиб келамиз”, – деди номзод.
7.1K viewsedited  08:22
Ochish/sharhlash
2023-07-06 10:15:58 Ўзбекистонда 7 июл куни баъзи ҳудудларида ёмғир ёғади.
8.0K views07:15
Ochish/sharhlash
2023-07-06 10:15:58 Ўзбекистон президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёни якунланди.
8.1K views07:15
Ochish/sharhlash
2023-07-06 07:53:20
Урганч шаҳрининг собиқ ҳокими 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди

2018-2020 йилларда Урганч шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган Шуҳрат Абдуллаев 3 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. У ЖКнинг 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми “а” банди ва 229-4-моддаси (ер бериш тартибини бузиш) 2-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган.
9.1K viewsedited  04:53
Ochish/sharhlash
2023-07-05 13:35:28
Шавкат Мирзиёев: Бугунги кунда пойтахтимизда яшил майдонлар 900 гектарни ташкил қилади. Келгуси етти йилда бу ҳудудни 5 баробар кўпайтириб, 5 минг гектарга етказамиз.
9.4K views10:35
Ochish/sharhlash
2023-07-05 11:18:04
Шавкат Мирзиёев Швецияда Қуръони карим ёқиб юборилганини ёвуз ҳаракат деб атади ва кескин қоралади

Бу ҳақда президентликка номзод тошкентлик сайловчилар билан учрашувда тўхталиб ўтди.

“Айни вақтда биз радикализм ва экстремизмнинг ҳар қандай кўринишларига, турли миллат ва халқларнинг диний қадриятларига нисбатан ҳурматсизлик кўрсатишга мутлақо қаршимиз.

Жумладан, яқинда Швецияда содир этилган, муқаддас Қуръони каримни ёқиб юборишдек ёвуз ҳаракатларни кескин қоралаймиз.

Ер юзидаги миллионлаб инсонларнинг дину диёнати, эзгу ҳиссиётларини ҳақорат қиладиган бундай ҳолатларга асло йўл қўйиб бўлмайди”, – деди Шавкат Мирзиёев.
9.5K views08:18
Ochish/sharhlash