Get Mystery Box with random crypto!

Times.uz

Telegram kanalining logotibi times_officialuz — Times.uz T
Telegram kanalining logotibi times_officialuz — Times.uz
Kanal manzili: @times_officialuz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 38.52K
Kanalning ta’rifi

Нима? Қачон? Қаерда? Барчаси энди Times.uz’да

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 264

2021-07-04 18:52:58 Ўзбекистонда аномал иссиқ бўлиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳафта бошида 48 даражагача иссиқ бўлиши мумкин. Аҳолидан кўпроқ суюқлик истеъмол қилиш, зарурат бўлмаган ҳолларда уйдан ташқарида юрмаслик сўралмоқда.

@times_officialuz
50.1K views15:52
Ochish/sharhlash
2021-07-04 09:21:24 Коронавирусга қарши эмланган талабаларга контракт тўловида 10%лик чегирма берилади

Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар бермоқда. 

@times_officialuz
70.4K viewsedited  06:21
Ochish/sharhlash
2021-07-03 20:38:14
Зиёдилла Бутаханов Ўзбекистон тарихида илк марта космосга мини спутник учирди. Ўзбекистонлик ёш ихтирочи 42 минг метр баландликдан Ерни тасвирга олишга муваффақ бўлган.

«Мустақилликнинг 30 йиллигига бағишланган лойиҳамиз бор. Жуда катта лойиҳа. Ўзбекистон байроғини стратосферанинг энг юқори чўққисига олиб чиқмоқчимиз», — деди Зиёдилла Бутаханов.

@times_officialuz
75.5K views17:38
Ochish/sharhlash
2021-07-03 17:47:58 2025 йилгача барча ҳудудларда ихтисослаштирилган мактаблар очилади — Ҳилола Умарова

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги мактаблар ҳар йили 2-3тадан вилоятларда гибрид усулида очилади.

“2025 йилга қадар ушбу мактабларимиз барча ҳудудларда бўлади. Ҳозирда Aндижон, Қорақалпоғистонда режага қўйганмиз. У ерда ихтисослаштирилган мактаб янги тизимда, яъни 3та мактаб бирлаштирилиб, 1та гибрид ихтисослаштирилган мактаби шаклида бўлади. 1та мактабда ўқувчилар бемалол 3та йўналишда ўқий олади”, – деди агентлик раҳбари Ҳилола Умарова.

@times_officialuz
73.9K views14:47
Ochish/sharhlash
2021-07-03 15:57:44
Ўзбекистоннинг икки партияси раҳбарлари кўчирмакашликда айбланишди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, ЎзХДП фракцияси раҳбари Улуғбек Иноятов ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, «Адолат» СДП фракцияси раҳбари Зуҳра Ибрагимова ўзганинг мақоласини ўзлари номидан эълон қилишгани айтилмоқда.

«Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директорининг маслаҳатчиси – Ахборот ва жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси бошлиғи, журналист, ҳуқуқшунос Шуҳрат Деҳқонов бу масалада ушбу фракция раҳбарларига очиқ хат йўллади.

@times_officialuz
66.0K viewsedited  12:57
Ochish/sharhlash
2021-07-03 14:25:02 «ОАВларни ишига аралашиб, у нотўғри, бу тўғри дейиш давлатнинг иши эмас» — Танзила Нарбаева

Сенат раиси журналистлар билан учрашувда давлат идора ва ташкилотлари мансабдорлари цензура ўрнатиши, ОАВ ишига тўсқинлик қилиши, тазйиқ ва босим ўтказишига қарши жавобгарлик янада кучайтирилишини маълум қилди. «Сизларни фаолиятингизга аралашишга, кўрсатма, йўналиш беришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ», — деди Танзила Нарбаева.

@times_officialuz
62.1K views11:25
Ochish/sharhlash
2021-07-03 13:31:59 Европанинг энг бой давлати аниқланди — ҳар бир оиланинг қўшимча 300 минг доллар пули бор. Бу — Дания.

Дания — оилаларнинг молиявий активлари катталиги бўйича Европанинг энг бой давлати. Ушбу мамлакат Миллий банки ҳисоботига кўра, ушбу кўрсаткич ҳар бир оила учун ўртача 1,88 миллион Дания кронаси ($300 минг)ни ташкил этмоқда.

Маълумот учун: молиявий активлар — оиланинг даромад манбалари. Бу активлардан оиланинг ҳаётий эҳтиёжига зарар етказмасдан фойдаланиш мумкин. Оиланинг молиявий активлари: жамғармалар, инвестициялар ва ғазна (ижарага бериладиган ёки бошқа турда даромад кетириши мумкин бўлган кўчмас мулк ва бошқа мулклар).

@times_officialuz
65.3K views10:31
Ochish/sharhlash
2021-07-03 12:26:09 Давлат тест маркази кириш имтиҳонларини ўтказишдаги режалар ҳақида маълумот берди

Имтиҳонларга тайёргарлик иккита сценарий бўйича амалга ошиши мумкин. Биринчиси — Махсус комиссия пандемия сабаб тестларни ёпиқ биноларда ўтказишни тақиқласа, имтиҳонларни очиқ майдонларда ташкил этиш. Ҳозирда 65 та очиқ майдон ва стадионларда тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Иккинчи сценарий бўйича эса кенг сиғимли ёпиқ бинолар тайёрланяпти. Давлат тест маркази ҳисоб-китобига кўра, 10 июлга қадар 96 та бино тайёр бўлиши керак.

Шунингдек, кузатув камералари сони оширилади ва онлайн-трансляция учун камералар ўрнатилади. Бундан ташқари, ҳар бир гуруҳга овоз ёзишга қодир стационар ва 360 даража бурила оладиган камералар ўрнатилади.

@times_officialuz
63.1K views09:26
Ochish/sharhlash
2021-07-03 11:43:23
“Давлат харидлари шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Унга кўра, 5 июлдан тегишли корпоратив буюртмачилар учун индивидуал тарзда Президент ва Ҳукумат қарорларига мувофиқ белгиланган давлат харидларини тўғридан-тўғри ёки тендер савдоларини ўтказмасдан амалга оширишнинг мавжуд тартиблари бекор қилинади.

@times_officialuz
68.0K viewsedited  08:43
Ochish/sharhlash