Get Mystery Box with random crypto!

Times.uz

Telegram kanalining logotibi times_officialuz — Times.uz T
Telegram kanalining logotibi times_officialuz — Times.uz
Kanal manzili: @times_officialuz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 38.52K
Kanalning ta’rifi

Нима? Қачон? Қаерда? Барчаси энди Times.uz’да

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 265

2021-07-02 20:56:30
Сиз билан энг мотивацион воқеалардан бири — Мирсаид Мухторов воқеаси билан бўлишмоқчиман.

Ақлли, интилувчан, хушчақчақ ва меҳрибон, қатъият ва жасорат намунаси бўлган бу йигит улкан ютуқларга ва ҳурматга эришди. Кўриш билан боғлиқ муаммоларга қарамасдан, 20 ёшли Мирсаид ижрочи-пианистлар орасида Италия ва Испанияда ўтказиладиган халқаро танловлар ғолиби, енгил атлетика бўйича 4 карра Ўзбекистон чемпионати совриндори, «Инклюзив олий таълим» лойиҳаси билан «3-реннесанс ёшлар нигоҳида» Республика танлови лауреати бўлган.

Биз у билан бир неча йилдан буён танишмиз ва мен бу билан фахрланаман.
Ажойиб дўстимни Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузуридаги Замонавий санъат маркази инклюзив дастурлар соҳаси бўйича маслаҳатчи лавозимига тайинлангани билан табриклайман.

Омад, Мирсаид! Биз сенга ишонамиз!
73.2K views17:56
Ochish/sharhlash
2021-07-02 17:10:31
Ўзбекистон учун биргина Твиттерни бир кунга блоклаш нархи 779 750 долларни ташкил этади.

@times_officialuz
77.3K views14:10
Ochish/sharhlash
2021-07-02 15:09:16 “Ўзкомназорат”нинг расмий баёноти

Қонун талабларига зид равишда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов бераётган ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш чекланди
.

Ўзбекистон Республикаси «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонунининг 27-1 моддаси талабларига зид равишда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов берилаётгани учун айрим ижтимоий тармоқлар 2021 йил 2 июлдан «Шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар реестри»га киритилди ва Интернет тармоғида мазкур ресурсдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш ўрнатилган тартибда, аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар чекланди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда ТикТок ва Твиттерга киришда узилишлар кузатилмоқда.

@times_officialuz
76.4K viewsedited  12:09
Ochish/sharhlash
2021-07-02 14:58:31 Ўзбекистонда Twitter ва TikTok'нинг ишлаши секинлашди

Бугун, 2 июл куни эрталабдан ўзбекистонликлар Twitter ва TikTok платформаларига киришда муаммоларга дуч келмоқда. Аввалроқ “Ўзкомназорат” уларни огоҳлантирган эди. 16 апрелдан “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонунга янги қўшилган 27-1 модда кучга кирган. Бу моддага кўра, Ўзбекистон фуқароларининг шахсига доир маълумотлар жисман Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган серверларда сақланиши талаб қилинмоқда.

Маълум қилинишича, Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси (“Ўзкомназорат”) матбуот котиби TikTok ижтимоий тармоғида “нимадир бўлаётгани”ни рад этмаган ва бир неча соатларда бу ҳақда расмий маълумот берилишини билдирган.

@times_officialuz
70.4K views11:58
Ochish/sharhlash
2021-07-02 14:20:29
1 июль куни Абдулазиз Комилов Пентагон раҳбари билан мудофаа йўналишидаги соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қилди.

@times_officialuz
68.5K views11:20
Ochish/sharhlash
2021-07-02 14:03:24 Қозоғистонда тамаки маҳсулотларини дўкон пештахталарига очиқдан очиқ териб қўйиш тақиқланади. Бу чекувчилар ва чекишни ташлашга уринаётганларнинг импулсив харидларига йўл қўймаслик мақсадида амалга оширилади.

@times_officialuz
67.7K views11:03
Ochish/sharhlash
2021-07-02 11:40:09
1 июль куни Вашингтонда АҚШ давлат котиби Энтони Ж. Блинкен Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашди.

Учрашувда давлат котиби АҚШнинг Ўзбекистон билан стратегик шериклигини чуқурлаштириш истагини билдирган ва бу йил икки мамлакат дипломатик муносабатларининг 30 йиллиги нишонланишини таъкидлаган.

@times_officialuz
72.1K views08:40
Ochish/sharhlash
2021-07-02 10:44:57 Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида шифохонага мурожаат қилган бемордан касаллик тарихи очиш учун беш минг сўм сўраган тиббиёт ходими ишдан олинди.

Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода чиқиш қилган фуқаро туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимида рўйхатга олиш учун ундан беш минг сўм талаб қилишганини, бўлимда санитария талабларига тўлиқ риоя этилмаётганини маълум қилган.

@times_officialuz
73.5K views07:44
Ochish/sharhlash
2021-07-02 09:04:05 Аҳолиси энг тез кўпайиб бораётган вилоятлар номи маълум бўлди

2021 йилнинг январь-июнь ойларида ҳудудлар кесимида туғилишлар сони қуйидагича:

Қорақалпоғистон Р. – 16 791 та
Андижон – 36 678 та
Бухоро – 17 859 та
Жиззах – 18 405 та
Қашқадарё – 41 944 та
Навоий – 11 686 та
Наманган – 33 788 та
Самарқанд – 47 439 та
Сурхондарё – 35 653 та
Сирдарё – 10 133 та
Тошкент – 32 664 та
Фарғона – 43 588 та
Хоразм – 16 583 та
Тошкент ш. – 28 047 та

Демак, Самарқанд, Фарғона ва Қашқадарё вилоятларида туғилиш кўрсаткичлари энг юқори бўлиб турибди.

@times_officialuz
79.5K viewsedited  06:04
Ochish/sharhlash