Get Mystery Box with random crypto!

Times.uz

Telegram kanalining logotibi times_officialuz — Times.uz T
Telegram kanalining logotibi times_officialuz — Times.uz
Kanal manzili: @times_officialuz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 38.21K
Kanalning ta’rifi

Нима? Қачон? Қаерда? Барчаси энди Times.uz’да

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 258

2021-07-20 10:46:05 Ўнлаб мамлакатларда коронавируснинг яна янги — «lambda» штамми тарқалмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билдиришича, шу йилнинг июн ойида COVID-19нинг янги тури — «lambda» штамми кенг тарқала бошлаган. Ушбу штамм биринчи марта 2020 йил декабрида Перуда рўйхатга олинганди.

«Lambda» штамм ҳозирги кунда 30 дан ортиқ мамлакатда аниқланган, асосан Шимолий ва Жанубий Америка мамлакатларида тарқалмоқда.

@times_officialuz
79.8K views07:46
Ochish/sharhlash
2021-07-20 09:53:19
Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этадиган Ватанимиз делегацияси Японияга жўнаб кетди.

@times_officialuz
74.7K views06:53
Ochish/sharhlash
2021-07-19 11:18:57 Ўзбекистонлик ММА жангчиси Мурод Хонтўраев автоҳалокатга учраб, вафот этди 

19 июль куни ўзбекистонлик ММА жангичиси, Ўзбекистон ММА ассоциацияси вице-президенти Мурод Хонтўраев Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида автоҳалокатга учраб, вафот этди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбари Бобур Тўлаганов хабар берди. 

Маълумот учун, Мурод Хонтўраев 1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У ўзининг профессионал карерасини 2013 йилда бошлаган.

@times_officialuz
76.2K viewsedited  08:18
Ochish/sharhlash
2021-07-19 10:49:13 Муфтий Усмонхон Алимовнинг соғлиғи бўйича расмий маълумот берилди

Малакали тиббиёт мутахассислари ва шифокорлар томонидан ҳазратнинг соғлиқлари мунтазам кузатиб борилмоқда ҳамда даволаниш босқичлари ўтказилмоқда. Аллоҳ таолога шукрки, айни пайтда муфтий ҳазратларининг сиҳатлари барқарордир”, - дейилади Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабарида.

@times_officialuz
52.8K views07:49
Ochish/sharhlash
2021-07-19 10:45:04 Шавкат Мирзиёевнинг байрам ҳафтасидаги иш режаси

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов брифинг ўтказмоқда.

Дастлаб, ўтган ҳафтада давлат раҳбари иштирокида бўлиб ўтган халқаро ва маҳаллий тадбирлар, Президент имзолаган ҳужжатлар ҳақида қўшимча ахборот берилди.

Бу ҳафтада бўлиб ўтадиган тадбирлар:

-Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида гидротехник иншоотларни модернизация қилиш бўйича йиғилиш,

-табиий ва аниқ фанлар ҳамда ахборот технологиялари бўйича ўқув дастурларини такомиллаштириш тўғрисида тақдимот,

- ҳудудларда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда аҳолининг доимий даромад манбаларини кўпайтириш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилиши кўзда тутилган.

@times_officialuz
54.3K views07:45
Ochish/sharhlash
2021-07-18 08:01:22 Олмазор тумани ҳокими Абдумажид Муллажонов вафот этибди.

Абдумажид Файзуллаевич Муллажонов 1970 йилда Сирдарё вилоятида туғилган.

У 2019 йилдан Тошкент шаҳар Олмазор тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи, 2021 йилнинг мартидан туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

@times_officialuz
68.8K views05:01
Ochish/sharhlash
2021-07-17 21:50:45 Times.uz pinned «Сиз қаердан вакцина олиш мумкинлиги, Ўзбекистонда қандай вакциналар борлиги ҳақида маълумотга эгамисиз?»
18:50
Ochish/sharhlash
2021-07-17 21:44:13 Шу йилнинг 20 июлидан бошлаб, умумий овқатланиш объектлари – ресторан, кафе, ошхона ва чойхоналарни соат 8:00 дан 20:00 гача фақатгина очиқ ҳавода ишлашига рухсат берилади.

@times_officialuz
65.2K viewsedited  18:44
Ochish/sharhlash
2021-07-17 21:15:03 2021 йил 1 сентябргача коронавирус инфекциясига қарши 1-доза вакцинани олиши белгиланган, 18 ёшдан катта бўлган тоифалар (гуруҳлар):

аҳоли билан мулоқотга кирувчи барча турдаги хизмат кўрсатиш объектларининг (давлат хизматлари марказлари, почта бўлинмалари, банклар, лизинг ташкилотлари, нотариуслар, суғурта компаниялари, гўзаллик салонлари, сартарошхоналар ва бошқаларнинг) ходимлари;
барча турдаги савдо объектларининг (озиқ-овқат, хўжалик моллари, кийим-кечак дўконларининг, дорихоналарнинг ва бошқаларнинг) ходимлари;
спорт мактабларининг ҳамда спорт иншоотларининг ходимлари;
маданий ҳамда кўнгилочар объектларнинг ва дам олиш масканларининг ходимлари;
меҳмонхоналарнинг, уй меҳмонхоналарининг, хостелларнинг, отелларнинг, ётоқхоналарнинг ва кемпингларнинг ишчи-ходимлари;
йўловчи ташиш билан шуғулланувчи давлат ва нодавлат ташкилотларнинг ходимлари;
давлат ва нодавлат таълим муассасаларининг ходимлари;
ҳарбий хизматчилар;
умумий овқатланиш корхоналарининг, хусусан, жамоат жойларида жойлашган тезкор овқатланиш шохобчаларининг, чойхоналар, тўйхоналар, кафелар ва ресторанларнинг ходимлари, шу жумладан, маҳсулотларни етказиб бериш билан шуғулланувчилар;
барча турдаги давлат ва нодавлат тиббиёт ва тиббий-ижтимоий объектларнинг ходимлари;
коммунал хизмат соҳаси ходимлари;
алоқа ва телекоммуникация объектларининг ходимлари;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ходимлари;
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг ходимлари.

@times_officialuz
76.8K views18:15
Ochish/sharhlash