Get Mystery Box with random crypto!

Times.uz

Kanal manzili: @times_officialuz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 37.51K
Kanalning ta’rifi

Нима? Қачон? Қаерда? Барчаси энди Times.uz’да

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 255

2021-08-20 13:57:52
52.7K viewsedited  10:57
Ochish/sharhlash
2021-08-20 12:47:08
5000 ва 10 000 сўмлик купюраларнинг янги дизайни эълон қилинди
51.9K views09:47
Ochish/sharhlash
2021-08-20 12:40:48 Президент темир йўл тизимидаги монополияга барҳам бериш, жумладан, немисларга ҳам "ақл ўргатадиган" амалдорлар ҳақида
40.9K views09:40
Ochish/sharhlash
2021-08-20 12:36:42
39.2K views09:36
Ochish/sharhlash
2021-08-16 15:45:54 ​​«Нотўғри ахборотлар тарқатманг» — Президент матбуот котиби журналистларни Афғонистондаги вазият бўйича спекуляцияга йўл қўймасликка чақирди

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов 16 август куни ўтказилган брифингда Марказий Осиё ва қўшни Афғонистондаги вазият тез суръатларда ўзгараётганини, ОАВ вакилларига бу борада турли фейкларга ишониб, ахборот тарқатмасликни таъкидлади, деб хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

«15 август куни Президент Шавкат Мирзиёев Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбатда Афғонистонда юзага келаётган вазият бўйича ҳам фикр алмашилди. Икки мамлакат идоралари ўртасида минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган яқин алоқалар ва ҳамкорликни давом эттириш юзасидан келишувга эришилди.

Шу ўринда, мен ҳурматли журналистларимизга айтмоқчиман. Албатта, Афғонистондаги вазият ҳамманинг диққат-эътиборида, ҳамма уни ёритишга ҳаракат қиляпти. Лекин бу мавзуда спекуляцияга йўл қўймасликка, ишончсиз манбалардаги гапларни тарқатмасликка чақираман.

Мана, кеча Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон—Ўзбекистон чегарасидаги вазият ҳақида расмий баёнот берди. Бундан кейин ҳам ўз вақтида ахборот бериб боради. Илгари бундай вазиятларда расмий идоралар халқимизга тегишли маълумотни етказиб бермаган, бу биринчи марта.

Биз журналистлар ва ватандошларимизга маълумотлар ўз вақтида етказилишини таъминлаймиз. Сиздан илтимос, турли фейкларга ишониб, нотўғри ахборотларни тарқатманг. Бизнинг позициямиз шундан иборат, материалларимиз шунга мувофиқ бўлиши керак», — деди Асадов.
37.4K views12:45
Ochish/sharhlash
2021-08-16 11:35:31
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов хонадонига ташриф буюриб, марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.

Марҳумнинг ҳақига дуо ўқилди. Президентимиз муфтийнинг эзгу ишларини ёдга олди.
43.7K views08:35
Ochish/sharhlash
2021-08-16 11:15:13 Президент Шавкат Мирзиёев матбуотга интервью берди

17 август куни “Янги Ўзбекистон” газетасида Президент Шавкат Мирзиёевнинг интервьюси чоп этилади.

Суҳбатда Ўзбекистоннинг охирги 5 йилликдаги ривожланиш йўли, ички ва ташқи сиёсати, ҳозирги кундаги устувор вазифалар ҳақидаги сўз боради.

“Ишончим комилки, бу суҳбат кенг қамровлилиги, фактларга бойлиги ва дастурий аҳамиятга эгалиги билан барча ватандошларимизда, шунингдек, хорижий экспертларда катта қизиқиш уйғотади”, деди Президент матбуот котиби Шерзод Асадов.
44.4K views08:15
Ochish/sharhlash
2021-08-15 15:13:24
«Заковат-Гамбит» шахмат турнири иккинчи кунининг сенсацияси 6 ёшли Иброҳим Жуманазаров бўлди.

Юдит Полгар ўз рақиблари орасидан олти ёшли Иброҳим Жуманазаровни юқори салоҳиятга эга кучли ўйинчи, деб алоҳида таъкидлади.
51.4K viewsedited  12:13
Ochish/sharhlash
2021-08-15 14:46:09
Робия Ананд ва Полгарга қарши

«Zakovat-Gambit» шахмат турнири финалининг иккинчи кунида жаҳон чемпиони Вишванатан Ананд ва шахмат қироличаси Юдит Полгар бир вақтдаги ўйинлар форматида мастер-класс ўтказди.

Юдит Полгар ўз партияларини якунлагач, биргина рақибидан бошқа барчанинг «курагини ерга теккизган» Ананднинг ўйинини томоша қилди. Бу шахмат бўйича жаҳон чемпионига муносиб қаршилик кўрсатаётган Бу Сардорова Робия эди. Ананд Юдитга унга қўшилишни таклиф этди ва ватандошимиз бир вақтнинг ўзида сайёранинг энг кучли икки шахматчисига қарши беллашди. Робия ўзининг шоҳ фигурасини йиқитди, бироқ бу мағлубият келгусида кўплаб ғалабаларга асос бўлади. Ва бу қизимиз ўзбек ёш авлоди вакили сифатида ўзида намойиш этган барча ижобий хислатлари учун ҳурмат ва фахр туйғусига сазовор бўлди
51.0K viewsedited  11:46
Ochish/sharhlash