Get Mystery Box with random crypto!

2021 йил 1 сентябргача коронавирус инфекциясига қарши 1-доза в | Times.uz

2021 йил 1 сентябргача коронавирус инфекциясига қарши 1-доза вакцинани олиши белгиланган, 18 ёшдан катта бўлган тоифалар (гуруҳлар):

аҳоли билан мулоқотга кирувчи барча турдаги хизмат кўрсатиш объектларининг (давлат хизматлари марказлари, почта бўлинмалари, банклар, лизинг ташкилотлари, нотариуслар, суғурта компаниялари, гўзаллик салонлари, сартарошхоналар ва бошқаларнинг) ходимлари;
барча турдаги савдо объектларининг (озиқ-овқат, хўжалик моллари, кийим-кечак дўконларининг, дорихоналарнинг ва бошқаларнинг) ходимлари;
спорт мактабларининг ҳамда спорт иншоотларининг ходимлари;
маданий ҳамда кўнгилочар объектларнинг ва дам олиш масканларининг ходимлари;
меҳмонхоналарнинг, уй меҳмонхоналарининг, хостелларнинг, отелларнинг, ётоқхоналарнинг ва кемпингларнинг ишчи-ходимлари;
йўловчи ташиш билан шуғулланувчи давлат ва нодавлат ташкилотларнинг ходимлари;
давлат ва нодавлат таълим муассасаларининг ходимлари;
ҳарбий хизматчилар;
умумий овқатланиш корхоналарининг, хусусан, жамоат жойларида жойлашган тезкор овқатланиш шохобчаларининг, чойхоналар, тўйхоналар, кафелар ва ресторанларнинг ходимлари, шу жумладан, маҳсулотларни етказиб бериш билан шуғулланувчилар;
барча турдаги давлат ва нодавлат тиббиёт ва тиббий-ижтимоий объектларнинг ходимлари;
коммунал хизмат соҳаси ходимлари;
алоқа ва телекоммуникация объектларининг ходимлари;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ходимлари;
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг ходимлари.

@times_officialuz