Get Mystery Box with random crypto!

Сирдарёда 1,5 минг Мегаваттли иссиқлик электр станцияси қурила | Times.uz

Сирдарёда 1,5 минг Мегаваттли иссиқлик электр станцияси қурилади

Бу ҳақда Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев сирдарёлик сайловчилар билан учрашувда маълум қилди.

“Албатта, келгуси йилларда яратиладиган янги ишлаб чиқариш қувватлари ҳисобига, вилоятда электр энергиясига бўлган талаб ҳам кескин ошади.
Бу борада, ўтган йили Туркиянинг “Cengiz enerji” компанияси билан 150 миллион доллар инвестиция эвазига, Ховосда 220 Мегаваттли буғ-газ электр станцияси ишга туширилди.

Шу йилнинг ўзида Боёвут тумани ва Ширин шаҳрида Саудия Арабистонининг “Acwa power” компанияси томонидан 1 миллиард 100 миллион доллар сармоя ҳисобига, яна 1,5 минг Мегаваттли иссиқлик электр станцияси фойдаланишга топширилади.

Бундан ташқари, келгуси икки йилда Франция, Япония ва Қатар компаниялари консорциуми томонидан 1 миллиард 100 миллион доллар инвестиция киритилиб, қўшимча 1,5 минг Мегаваттли замонавий иссиқлик электр станцияси барпо этилади”, – деди номзод.