Get Mystery Box with random crypto!

Келгуси йилдан абитуриентлар 3 та асосий ва 2 та қўшимча фанни | Times.uz

Келгуси йилдан абитуриентлар 3 та асосий ва 2 та қўшимча фанни танлаб, тест синовларидан ўтади

Сирдарёлик сайловчилар билан учрашувда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев ёшларни талабаликка қабул қилиш тизимини ўзгартиришга оид режалар ҳақида тўхталиб ўтди.

“Энди ёшларимизнинг мактабда ўқиган баҳоларини ҳам инобатга олиш амалиётини йўлга қўямиз.

Келгуси йилдан абитуриентлар 3 та асосий ва 2 та қўшимча фанни танлаб, тест синовларидан ўтади ва унинг натижаларига қараб олийгоҳ, таълим йўналиши ва таълим шаклини танлаш имкониятига эга бўлади.

Хабарингиз бор, хорижий тиллардан халқаро сертификати бор абитуриентларга чет тили бўйича имтиҳон топширмаслик имтиёзини берган эдик.

Энди, бу имтиёзни математика, физика, кимё ва биология фанлари бўйича халқаро тан олинган сертификати бор ёшларга ҳам татбиқ этамиз”, – деди номзод.