Get Mystery Box with random crypto!

TIBBIYOT 103

Telegram kanalining logotibi tibbiyot103 — TIBBIYOT 103 T
Telegram kanalining logotibi tibbiyot103 — TIBBIYOT 103
Kanal manzili: @tibbiyot103
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 5.50K
Kanalning ta’rifi

Инсон чорасиз эмас,дуосиздир
Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси.
ТИББИЁТ 103 КАНАЛИДА ЎТАКЗИЛГАН ОВОЗЛИ ЧАТ БАЗАСИ @TIBBIYOT103OVOZLICHAT
✅ Бепул консультацияси: @DearAdministrator

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 18

2022-09-26 01:01:36
Нима учун баъзи аёллар оёқ бармоқлар орасига ёпишқоқ лента ўраб олишади

Кўп вақт баланд пошнали поябзалда юриш керак бўлган моделлар битта ҳийла ишлатишади. Ёпишқоқ лента ёрдамида улар оёқнинг ўрта бармоқларини ўраб олишади. Ва бунда қандайдир мантиқ бор.

Гап шундаки, бу бармоқлар орасида оёкка огирлик тушганда огрик чакирадиган нерв жойлашган бўлиб, оёқдаги оғриқ кучайган сари стресс пайдо булади. Лента бу жойга тушадиган огирликни камайтиради.

Қизлар узок вакт давомида баланд пошнали пойабзалда вакт ўтказсаларда чарчок хис килмайдилар.‌‌

Яқинларга ҳам улашинг
.

Telegram | YouTube
234 views22:01
Ochish/sharhlash
2022-09-25 18:24:36
ИҚ даражаси юқори бўлганлар учун детектив бошқотирма

Қиз ўз ишхонасида ўлик ҳолда топилган. Ушбу расмга диққат билан қаранг ва кўрган нарсангизни айтинг: бу қотилликми ёки ўз жонига қасд қилишми?

Ҳар бир деталга эътибор беринг.

Фойдаланувчиларнинг 80% нотўғри жавоб беришган
!

Жавобни билиш учун

Яқинларга ҳам улашинг
.

Telegram | YouTube
196 views15:24
Ochish/sharhlash
2022-09-25 08:24:02
Седананинг фойдали жиҳатлари

Седана кукуни тана ҳароратини туширади, йўтални қолдиради,нафас йўлларини кенгайтиради, бронхиал астма, шамоллашни олдини олади, иммун тизими қуввати ошади. Бу дегани организм кислород билан бемалол тўйинади.

Седана ёғи қон босимини нормаллаштиради, тутқаноқ касаллигини даволайди, ошқозон-ичак фаолиятини яхшилайди,сочни ўстиради, тери касаллигида самарали восита.

таркибидаги антиоксидант танадаги саратон ҳужайраларини сусайтирувчи, ўлдирувчи хусусиятга эга.

Қизил сабзи билан седана ёғини қўшиб, эрталаб болаларга бериш иштаҳани очади ва иммунитетни кўтаради.

қатиққа 1 чой қошиқ седана кукунини қўшиб, эрталаб оч қоринга ичиш ич кетишини тўхтатади.

асал ва седана кукуни аралашмасини ҳар куни 1 чой қошиқдан 2-3 маҳал истеъмол қилиш тавсия этилади.

Яқинларга ҳам улашинг
.

Telegram | YouTube
249 views05:24
Ochish/sharhlash
2022-09-25 01:00:21
# Тафаккур вақти:

Кўришга арзийди.

Машҳур ихтирочи ва она.

Яқинларга ҳам улашинг
.

Telegram | YouTube
782 views22:00
Ochish/sharhlash
2022-09-24 07:39:02
Инфаркт яқинлашаётганидан дарак берувчи 3 белги

Кўкрак қафасидаги жизиллатадиган оғриқ. Бу — стенокардия, инфарктдан хабар берувчи энг хавфли аломатдир. 10 дақиқа ўтар-ўтмас, бу оғриқ инфарктга олиб келиши ҳеч гап эмас.

Кўкрак қафасидаги тез-тез йўқолиб, пайдо бўлиб турувчи оғриқ. Инфарктнинг энг кўп кузатиладиган белгиси ҳисобланади.

Сабабсиз ҳолатлар ва белгилар. Инфарктдан тахминан бир кун олдин юракнинг қаттиқ уриши, тўсатдан кўнгил айниши, қайт қилиш, лаб атрофи кўкариши, қувватсизлик каби аломатлар кузатилади.

Яқинларга ҳам улашинг
.

Telegram | YouTube
754 views04:39
Ochish/sharhlash
2022-09-24 01:01:27
Бешик боланинг таянч-ҳаракат тизимлари ривожланишига салбий таъсир этадими

Бешик бир қатор қулайликларга эгалиги билан бирга унинг зарарлари ҳам мавжуд ва улар қуйидагилардир:

Бешикка белаш чаноқ (бўкса) бўғимида дисплазия аниқланган ва дисплазия билан даволанаётган болаларда оғир оқибатларга олиб келиши мумкин.

Айниқса, қиз болаларда бўкса бўғимининг оғир даражадаги артрозларини келтириб чиқариши ва ногиронликка сабаб бўлиши мумкин. Шундай касаллиги бўлган болаларни бешикка белашда эҳтиёт бўлиш керак.

Болани бешикка ётқизишдан олдин унинг вужуди сиқиб йўргакланади, қўллари боғланади, оёқлари ҳам бир-бирига жуда яқин қилиб ўралади. Бу жуда нотўғри. Бола вужуди айни ўсиб-ривожланадиган даврда бундай ўраб-чирмаб қўйиш соғлиғига жиддий салбий таъсир қилади.

Она болани йўргаклашда юқорида айтганимиздек, оёқлар орасини катта очиб, қўлларини бўш қўйиши, гавда бемалол ҳаракатланиши учун шароит яратиши мақсадга мувофиқдир.

Яқинларга ҳам улашинг
.

Telegram | YouTube
1.2K views22:01
Ochish/sharhlash
2022-09-23 08:33:26
Танадаги толиқишни бартараф қилувчи машқ

Бирор кишига ҳар куни оёқларини 20 дақиқа кўтариб туриш тавсия этилса, ғалати туюлиши мумкин. Аммо бу машқ ажойиб ижобий таъсирга эга.

Буни қандай қилиш керак?
Чалқанча ётиб олинг. Иккала думғазани деворга теккизиб, оёқларни юқорига чўзинг. Оёқларни бўшаштиринг, уларни бир оз ён томонга ёйишингиз мумкин, товонлар деворга тегиб туради, оёқларингизни ёки жуфтлаб, ёки тос суяги кенглигида сақланг. Қўлларингизни тананинг ён томонига қўйинг. Елка ва бўйинни бўшаштиринг.

Қандай ижобий хусусиятлари бор? Агар сиз ҳар куни 20 дақиқа давомида оёқларингизни деворга тираб, кўтариб қўйсангиз, тез орада қуйидаги ижобий натижаларга эга бўласиз:

Оёқдаги шишларни камайтиради.
Чарчаган оёқ синдромини енгиллаштиради.
Овқат ҳазмини яхшилайди.
Асаб тизимини бўшаштиради.
Руҳий хотиржамликни таъминлайди.

Яқинларга ҳам улашинг
.

Telegram | YouTube
1.5K views05:33
Ochish/sharhlash
2022-09-23 01:00:42
Қайнатилган сув фойдалими ёки зарарли

Қайнатилган сувнинг асосий фойдаси шундаки, у организмни токсинлардан тозалайди. Сувни бир марта қайнатиш керак, қайта қайнатиш мумкин эмас. Шунда қуйидаги фойдали хусусиятларга эга бўлади.

Кабзиятни олдини олади, озиқ-овқат ҳазм бўлишини яхшилайди.
Сувни юмшоқроқ қилади.
Қон микроциркуляциясини яхшилайди.
Жисмоний фаолликни оширади.
Мия фаолиятини яхшилайди.

Шу билан бирга қайнаган сувнинг зарарлари ҳам мавжуд:
хлорли элементлар қайнатилганда канцерогенга айланади.
оғир металлар, нефт маҳсулотлари йиғилади, аста -секин тўпланади.
чойнакдаги чўкма агар тозаланмаса, танага киради.
озуқа моддаларини танадан олиб ташлайди.

Яқинларга ҳам улашинг
.

Telegram | YouTube
1.5K views22:00
Ochish/sharhlash
2022-09-22 07:00:25
Қулоқдан ҳашарот чиқариб юбориш техникаси

Қулоққа ҳашарот кирганда оддий мой қуйиб чиқарилади.

Ҳашаротни ўзингиз чиқара олмасангиз айниқса у кана бўлса тезда докторга мурожат қилинг.

Яқинларга ҳам улашинг
.

Telegram | YouTube
2.0K views04:00
Ochish/sharhlash
2022-09-22 01:01:02
Агар сиз бирор нарсани жудаям ейишни хоҳласангиз, танангизга нима етишмайди

Мен хоҳлайман: шоколад
Нима етишмайди: магний
Манба: ёнғоқ, писта, мева ва дуккаклилар.

Мен хоҳлайман: гўшт
Нима етишмайди: азот
Манба: оқсил миқдори юқори бўлган маҳсулотлар (балиқ, гўшт, ёнғоқ).

Мен хоҳлайман: ширинлик
Нима етишмайди: глюкоза
Манба: асал, ширин сабзавотлар, резаворлар ва мевалар.

Мен хоҳлайман: ёғли овқатлар
Нима етишмайди: кальций
Манба: брокколи, дуккакли ўсимликлар, пишлоқ, кунжут уруғи

Мен хоҳлайман: пишлоқ
Нима етишмайди: кальций ва фосфор
Манба: брокколи, сут, творог

Мен хоҳлайман: дудланган гўшт
Нима етишмайди: холестерин
Манба: авакадо, қизил балиқ, ёнғоқ, зайтун.

Яқинларга ҳам улашинг.


Telegram | YouTube
2.2K views22:01
Ochish/sharhlash