Get Mystery Box with random crypto!

TIBBIYOT 103

Telegram kanalining logotibi tibbiyot103 — TIBBIYOT 103 T
Telegram kanalining logotibi tibbiyot103 — TIBBIYOT 103
Kanal manzili: @tibbiyot103
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 5.50K
Kanalning ta’rifi

Инсон чорасиз эмас,дуосиздир
Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси.
ТИББИЁТ 103 КАНАЛИДА ЎТАКЗИЛГАН ОВОЗЛИ ЧАТ БАЗАСИ @TIBBIYOT103OVOZLICHAT
✅ Бепул консультацияси: @DearAdministrator

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 17

2022-10-01 01:01:28
​​Бола нега йиғлайди

Гўдак ўзининг хоҳиш -истакларини билдириш учун йиғлайди. У бир неча кундан кейиноқ онасининг овозингизни танийди, сутнинг хидини сезади,онасининг кайфиятингизни кузатади. Учинчи хафталарга бориб йиғлаш турларини анча фарқлаб олса бўлади.

Бола баланд, бир маромда йиғласа, йиғлаш вактида оғзини очиб, бошини буриб ахтариб йиғласа унинг қорни очган бўлади.

Агар у йиғлаб, тўхтаб атрофга қараб, яна йиғласа у сиздан эътибор кутаётган, зерикаётган бўлади.

Агар тўхтаб-тўхтаб, қаттиқ йиғласа унинг аччиғи чиқаяпти, таги ҳўл бўлган бўлади.

Бола тўхтовсиз, қаттиқ овозда узоқ вақт йиғлайверса, у бир ерида оғриқ сезаётган бўлади.

Яқинларга ҳам улашинг
.

Telegram | YouTube
1.6K views22:01
Ochish/sharhlash
2022-09-30 08:24:02
Ичимлик содаси мева ва сабзавотлардаги пеститсидларнинг 96 % йўқотиши мумкин

Мева ва сабзавотларни ичимлик содасини сувдаги эритмаси билан ювиш орқали улардаги кенг тарқалган пеститсидлардан 15 дақиқада халос бўлиш мумкин.

Тадқиқот шуни кўрсатдики, ичимлик сода таркибидаги юқори ишқор туфайли пеститсидларни парчалайди.

Пеститсидлар - ўсимликларни зараркунанда ҳашаротлардан ҳимоя қилиш учун қўлланиладиган кимёвий воситалар

Яқинларга ҳам улашинг
.

Telegram | YouTube
1.6K views05:24
Ochish/sharhlash
2022-09-30 01:01:45
Ҳўл сочларни фенда қуритманг

Кўпчилик сочларини ювгандан кейин дарҳол қуритишга тушади. Лекин ҳаддан ташқари ҳўл сочлар кўпроқ таъсирчан бўлади. Айниқса, уларнинг илдизи юмшоқ ҳамда тўкилишга мойил бўлишини ёдда тутиш керак.

Шунинг учун сочлар табиий равишда бироз қуригандан кейин фендан фойдаланган маъқул.

Агар иссиқ ҳаво режимида қуритаётган бўлсангиз, охирида сочлар узунлиги бўйлаб фен ёрдамида совуқ ҳаво оқимини юбориш керак. Бундай усул соч толаларини текислайди ва ундаги намликни сақлашга ёрдам беради. Шу билан бирга сочларни жилолантиради.

Яқинларга ҳам улашинг
.

Telegram | YouTube
682 views22:01
Ochish/sharhlash
2022-09-29 08:35:01
Куз фаслида организм қандай витаминларга муҳтож

Ёзда қанча мева ва сабзавот истеъмол қилсангиз ҳам, йил давомида витаминларни захира сифатида сақлашнинг иложи йўқ. Куз витаминларни қабул қилиб, иммунитетни мустаҳкамлаш учун энг яхши пайт. Хўш, кузда организмга қандай витаминлар зарур?

Витамин С - юрак-қон томир тизимини мустаҳкамловчи, иммунитетнинг асосий ҳимоячиларидан бири.

Витамин Д - иммунитет ва суяк тизимини мустаҳкамлашга, асабийлашиш ва доимий чарчоқ ҳиссини камайтиришга ёрдам беради.

Витамин А - кўриш ва кўз касалликларининг ишончли давоси.

Витамин Е - тирноқ, соч ва тери ҳолатини яхши сақлашга ёрдам беради.

Витамин В⁶ - гормонал мувозанат ва ҳужайралар синтезини нормаллаштиради.

Яқинларга ҳам улашинг
.

Telegram | YouTube
685 views05:35
Ochish/sharhlash
2022-09-29 01:00:32
Нондаги моғор нимаси билан хавфли бўлиши мумкин

Чириётган ноннинг организмга қандай таъсир қилишини аниқлашнинг иложи йўқ. Баъзи одамлар учун бу ҳеч қандай зарар келтирмайди, чунки споралар ошқозонда оддийгина ҳазм қилинади. Бироқ моғорнинг айрим турлари нафас олиш муаммолари ва аллергик реакцияларни келтириб чиқариши мумкин, энг ёмон ҳолатда эса озиқ-овқат заҳарланишига олиб келади. Шунинг учун соғлиқни хавф остига қўймаслик, балки янги нон сотиб олиш тавсия этилади.

Аммо қаттиқроқ маҳсулотлар, масалан, сабзи, қаттиқ пишлоқ ва бошқаларни, улардан кўринадиган моғорни кесиб ташлаш орқали ейиш мумкин. Агар маҳсулотнинг тузилиши қаттиқ бўлса, моғор илдизлари маҳсулотга чуқур кириб боришга улгурмайди. Шунинг учун бундай маҳсулотларнинг юқори қатламидан тахминан 3-4 сантиметр қисмини кесиб бўлгач, қолган қисмини истеъмол қилиш мумкин.

Яқинларга ҳам улашинг
.

Telegram | YouTube
364 views22:00
Ochish/sharhlash
2022-09-28 07:36:02
Ижтимоий тармоқлар руҳий саломатликка
қандай таъсир кўрсатади

Бу пост сизга ёқадими ёки ёқмайдими бизга фарқи ёқ,соғ бўлишга мажбурсиз.

Американинг healthline нашри берган маълумотларга кўра, 2022 йилда АҚШ, Буюк Британия, Норвегия ва Австралияда ўтказилган халқаро онлайн тадқиқотлар шуни кўрсатдики, пандемия даврида ижтимоий тармоқлардан ўйин-кулги, мақсадсиз контентлар томоша қилиш учун фойдаланган инсонларда руҳий ҳолат ёмонлашган.

Одатда, инсонлар ўзини ёлғиз ҳис қилгани учун ижтимоий тармоқларда вақт ўтказишади, аммо бу депрессия аломатларини янада ошириши аниқланган. Тадқиқотчилар кўпроқ одамлар билан мулоқот қилиш ёки ёлғизликда очиқ ҳавода сайр қилишни, шунингдек, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш давомида танаффуслар қилишни маслаҳат беришади.

Яқинларга ҳам улашинг
.

Telegram | YouTube
421 views04:36
Ochish/sharhlash
2022-09-28 01:01:43
Қон суюқ бўлиши соғлом бўлишнинг асосий талабларидан бири

Расмда қонни суюқ бўлишини таъминловчи махсулотлар тасвирланган.

Буларга қўшимча хар куни 2-3 литр суюқлик ичиш жуда мухим.

Яқинларга ҳам улашинг
.

Telegram | YouTube
37 views22:01
Ochish/sharhlash
2022-09-27 08:42:09
Қандай ҳолатларда буйрак касалликларига шубҳа қилиш мумкин

Шуни эсда тутиш керакки, қуйидаги омиллар буйрак касаллигининг бошланишига туртки бўлиши мумкин:

Тана вазнининг кескин пасайиши, бунда сабаб бўлиб буйракни ўраб турган ёғли капсуланинг камайиши хизмат қилади.

Семизлик. Ортиқча ёғ буйракка босим ўтказиб, унинг ишини ёмонлаштиради. Бундан ташқари, семизликда қон томирлар тонуси ёмонлашади.

Қандли диабет.

Зарарли одатлар (чекиш ва спиртли ичимликларни суиистеъмол қилиш). Спиртли ичимлик сувсизланишига олиб келиши натижасида қон қуюқлашади, тамаки тутуни эса энг кучли канцерогендир. Буларнинг ҳаммаси буйракларнинг ишига салбий таъсир қилади

Юқори қон босими буйрак томирларига зарар етказади ва уларнинг фаолиятини бузилишига сабаб бўлади.

Яқинларга ҳам улашинг
.

Telegram | YouTube
791 views05:42
Ochish/sharhlash
2022-09-27 01:00:56
Темир етишмаса, қандай белгилар намоён бўлади

Темир организм учун муҳим элемент ҳисобланиб, қондаги гемоглобин таркибига киради.

Агар организмда темир етишмаса, қуйидаги белгилар пайдо бўлади:

Тез чарчаш, уйқучанлик, меҳнат қобилиятининг пасайиши;
Тез-тез бош айланиши ва оғриши;
Тери рангсизланиши;
Оёқ-қўллар увушиши;
Ҳаво етишмаслиги;
Қулоқда шовқин;
Кўз олди қоронғилашиши;
Тахикардия, ҳансираш, кўкрак соҳасида оғриқ;
Тирноқлар тузилишининг ўзгариши;
Сочлар мўртлашиб тўкилиши.

Яқинларга ҳам улашинг
.

Telegram | YouTube
1.1K views22:00
Ochish/sharhlash
2022-09-26 08:31:23
Қора кир совунининг ажойиб хусусиятларини биласизми

Aгар кир совунни яралар устига суртсангиз кичик инфекция хавфини сезиларли даражада камайтиришингиз ва даволанишни тезлаштиришингиз мумкин.

Кўкарган ёки қизарган жойларни даволашда худди муз каби унинг ўрнига фойдаланиш мумкин.

Совун, пиёз ва шакардан тенг миқдорда олинг, аралаштиринг ва аралашмани ярага қўйиш керак. Қисиб ўраб қўйинг. Эрталаб яра тоза бўлади.

Товон ёрилганда фойда беради. 2 литр сув, 1 чойқошиқ сода ва 1 ошқошиқ кир ювиш совуни қўшиб кетма-кет 2-3 кун ванна қилсангиз, ёрилган товон териларидан халос бўласиз.

Яқинларга ҳам улашинг
.

Telegram | YouTube
656 views05:31
Ochish/sharhlash