Get Mystery Box with random crypto!

Уй телефони урфдан қолдими? Қачон охирги марта уй (стационар) | bakiroo

Уй телефони урфдан қолдими?

Қачон охирги марта уй (стационар) телефонидан фойдаланганингиз эсингиздами?

Яқин ўнйилликларда ҳам уй телефони ҳаётимизнинг энг муҳим атрибутларидан бири эди. Масалан, одамлар танишганида бир-бирига уй телефони рақамини беришарди. Телефон билан жиҳозланган квартиралар қимматроқ сотиларди. Энг муҳим масалалар стационар телефон орқали мулоқотда ҳал қилинарди. Уни қўйинг, нолинчи йиллар ва ўнинчи йилларда интернетга уланишнинг энг кенг тарқалган усули dial-up ё ADSL учун албатта стационар телефон линиясига уланганлик талаб қилинарди. Буям майли, уйга телефон ўрнатиш учун навбатда туриларди ёки таниш-билиш керак бўларди.

Уй (стационар) телефон урфдан қолаётганини Расмий статистика ҳам тасдиқламоқда. 2015 йилдан 2020 йилгача даврда стационар телефон тармоғидан фойдаланувчилар сони 1 миллион 769 мингдан 1 миллион 536 минггача қисқарган. Бухоро вилоятидан ташқари барча ҳудудларда уй телефонидан фойдаланувчилар камайиши кузатилган.

5 йил аввал ҳар 100 нафар аҳолига 5,7та телефондан фойдаланувчи тўғри келган бўлса, 2020 йилда бу кўрстаткич 4,5тагача тушиб кетган.

Ҳудудлар кесимида олганда Тошкент шаҳри етакчи - ҳар 100 аҳолига 22,3та телефон тўғри келади. Сурхондарёда эса энг паст кўрсаткич: ҳар 100 аҳолига бор-йўғи 1,5та телефон.