Get Mystery Box with random crypto!

​​ҒИРРОМ ҚУДАЛАР... Кеча тўйга ташриф буюрган бир мискин ука | ⏳TAQDIR IZMIDAN⌛️

​​ҒИРРОМ ҚУДАЛАР...

Кеча тўйга ташриф буюрган бир мискин укамиз савол бериб қолдилар.
- Мухаммад Икром ака эҳсонлар давом этаяптими?
- Алхамдулиллах Аллоҳ қодир қилганича хақдорларимизни дуолари ижобат бўлиб турибди,  бирор хизмат бормиди?
Меҳмонимиз бошини хам қилиб бир озгина сукунатга чўкдилар.
Ҳа,  диёнатлик инсонлар бирданига дардларини айтишга ийманишганидан шунда ҳолат бўлишлиги табиий ҳолат, 
Айниқса эркак киши йўқсилликни баён қилишлиги жуда ҳам оғир.
- айтаверинг,  йўқчилик айб эмас,  имкон даражасида ёрдам қиламиз.
Биродаримиз ердан кўзларини узмаган ҳолда гап бошладилар
-  шу десангиз,  божамизни вафот этганларига ўн йилча бўлиб қолди,  ўша пайтда қайнсинглимни қўлларида 8 ёш қизлари ,  6 ёш ва 1 яшар ўғиллари етим қолишди,   1.5 йил бўлди қизларини кўпчилик бўлиб ёрдам қилиб турмушга чиқардик.
- бўлди, тушундим,  менга ўша хонадонни телефон рақамини беринг,  эртага зиёратга ўтамиз. 
Меҳмон бирдан сергак тортдиларда бошларини кўтариб менга юзландилар.
Во ажобоо,  бояги махзун кўзлар худдики олтин топиб олган инсоннинг кўзларидай қувончли порлар эди.
-  ростданми ака?   ҳазиллашмаяпсизми? 
- иншааллоҳ  ,  Аллоҳ саломат қилса албатта ўтамиз.
БУГУН.
Бугун пешиндан кейин кечаги биродар смс орқали юборган телефон рақамига қўнғироқ қилиб манзилни аниқладим ва фейсбукдош дўстимиз Ilyos Abdujabbarov билан хонадон ҳолатини ўрганиш учун бордик.
Жуссаси кичиккина болача кўзларида қувонч билан кутиб олди, хонадон соҳибалари билан танишиб муаммолар ҳақида сўрадик.
Биринчи бўлиб молиявий ҳолат?
- давлатдан 450 минг сўм ҳар ойга ёрдам пули олиб турамиз, бошқа даромадимиз йўқ. Қариндошлар ёрдамлари билан қизимни турмушга чиқариб олдим,
- яхши, опажон майлими ошхонангизни кўрсак?( ошхонадаги ҳолат хонадонни қандай яшаётганлигини айтиб берувчи манбаъ бўлади)
Бизни кутиб олган болача шошиб бизни ертўлага бошлади
- юринг амаки, ошхонамиз бу ерда, она бизга пишириқлар пишириб бераётган печимиз бор эди, опам фарзанд кўриб тўй қилишувди ўшаларга бериб юбордилар, кейин ўзлари росса йиғлаб уйимиздаги гиламни ҳам опамникига бериб юбордилар.
Ошхона деб аталган подвалда икки комфорлик эски газ плита ( уни ҳам комфоркасидаги кришкаси йўқ) ва икки дона кичик балон юмалаб ётарди..
Ташқарига чиқиб опага юзланиб, холодильнигингиз борми, бу газ плита ёнадими деб савол бердим.
Бечора аёл кўзларини ерга қаратганича
-  қизимни келин қилиб олишгунча, ҳеч нарсангиз керакмас, ўғлимиз билан бахтли бўлишса бўлди дейишганди,  ҳаммаси ёлғон экан.
-  қисқаси уйимдаги печни, озроқ тутилган гиламни ва рўзғорга яроқли анжомларни чистка қилдириб неварамни тўйига совға сифатида олиб бориб бердим, ўзимиз бир иложини қилармиз, қудамизни жағлари ёпилса бўлди дедикда.
Аёлнинг кўзларидан алам ёшлари тинмай тўкиларди.
- бўлди сингил, давомини айтишингизни  хожати йўқ. Аллоҳ меҳрибон зот. Иншааллоҳ дуоларингиз Роббимнинг эътиборида бўлади.
Илёсхон дўстимиз ҳолатни кўриб, эшитиб хайрону лол эдилар ва менга қараб
- Ака мени дўконимни ёнидаги дўконда яхши музлаткич бор анчагина чегирма билан оламиз.
Биз шомдан кейин келишликни ваъда қилиб ортга қайтдик.
Музлатгич олдик, ( чегирма анчагина бўлди)
Газ плита ва катта газ балонни заправкаси билан олинди.
Музлатгични ичини ҳам бўш қолдирмасликни ихтиёр қилиб озиқ овқатлар ҳам харид қилдик.

Сузимни охирида битта нарсани хитоб қилиб айтмоқчиман.
ЭЙ ҚУДАЛАР!!! ЕТИМИ БОР ХОНАДОНДАН КЕЛИН ОЛГАН ЁКИ ОЛАДИГАН БЎЛСАНГИЗ БИТТА НАРСАНИ БИЛИБ ОЛИНГЛАР.
ЕТИМНИНГ ХОНАДОНИДАН ТАМАЪГИРЛИК ҚИЛИШ ВА УЛАРНИНГ МОЛИНИ ЕЙИШ ХАРОМ.
АГАР ХАРОМ ЕБ ГУНОҲКОР БЎЛИШНИ ХОХЛАМАСАНГИЗ ЎЗИНГИЗГА ЎХШАГАН ХОНАДОННИ ҚИЗИНИ КЕЛИН ҚИЛИНГ.
ҒИРРОМЛИК ҚИЛМАНГ...

ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА